Ер релъефи турлари ва шаклларини аниклаш ва тахлил килиш Ер релъефи шакли ва турлари


Дўнг ер баландлиги 1,0-1,5 м дан кўп бўлмаган мусбат шаклли релъеф (1-илова, 3). Тепалик


Download 131 Kb.
bet3/10
Sana28.12.2022
Hajmi131 Kb.
#1015168
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
01.Releyf haqida

Дўнг ер баландлиги 1,0-1,5 м дан кўп бўлмаган мусбат шаклли релъеф
(1-илова, 3).
Тепалик – этак чизиғи аниқ бўлмаган, алоҳида - алоҳида ажралиб
турувчи қуббасимон, баъзида конуссимон, қиялиги сезиларли бўлмаган,
ѐнбағирли баландликлар. Тепаликнинг учлари ғадир-будур, думалоқ ва ясси
37бўлиши мумкин. Тепаликларнинг нисбий баландлиги 200 м гача бўлади (1-
илова, 4).
Жўякли (пуштасимон) баландликлар ѐнбағирининг қиялиги 200 ва
ундан катта, эни тор, узоққа чўзилган баландлик. Жўяклар юзаси ясси ѐки
думалоқ тепаликларга эга бўлиб, ѐнбағир этак чизиқлари билан кескин
ажралиб туради. Жўяклар - ѐпиқ шаклли релъеф ҳисобланади, баъзан оддий
ва мураккаб турлари ҳам бўлиши мумкин (1-илова, 5).
Плато (ясси тоғ) - аниқ ѐнбағирлар билан ажралиб турувчи, кўтарилган
текислик, баъзида тик, мураккаб, ѐпиқ шаклли релъефдир. Платолар асосан
горизонтал ҳолатда ѐтган қатламлардан тузилган бўлади. Платонинг юзаси
текис, тўлқинсимон, тепаликли ва баъзида бу тепаликлар манфий шаклли
релъефлар билан бўлинган бўлади (1-илова, 6).
Ясси паст тоғлар абсолют баландлиги 500 м дан кўп бўлган, ўта
мураккаб релъеф шакли, нисбий бўлиниш чуқурлиги 200 м дан кўп бўлган
майдонлар киради. Улар майдони бўйича жуда катта бўлиб, тоғли
районларни эгаллаб ѐтади, релъефи ясси баландликлардан ташкил топган
мусбат шаклли юзадир.
Тоғ нисбий баландлиги 500 м дан катта бўлган, кескин ажралиб турувчи
мусбат шаклли релъеф, кўп қисми ҳар хил шаклли ва тик ѐнбағирли бўлиб,
этак чизиқлари билан кескин ажралиб туради. Тоғларнинг морфологик
типлари табақаланиш чуқурлиги, ѐнбағирларнинг тиклиги ва қоятошлиги,
музликларнинг мавжудлиги ва мавжуд эмаслиги билан фарқланади. Абсолют
баландлигига кўра тоғлар қуйидаги типларга бўлинади (И.С. Шукин бўйича):
паст тоғлар 500-1000 м, ўрта тоғлар 1000-2000 м, баланд тоғлар 2000-5000 м,
жуда баланд тоғлар 5000 м дан юқори (1-илова, 7).
Тоғлар тепасининг юзаси ясси, гумбазсимон, пирамидасимон,
конуссимон ва ҳоказо шаклларга эга бўлиши мумкин. Тоғлар “Тепасининг
учини” ва “чўққисини” алоҳида ажратиш керак (1-илова, 8), чунки улар тоғ
тизмаларининг ѐки тоғли ҳудудларнинг энг баланд нуқтасини кўрсатиб
туради.
3839
Тоғ тизмалари нисбий баландлиги 500 м дан баланд бўлган ва тик
ѐнбағирли, катта узунликдаги (бир неча юз км) баландликлардир. Тоғ
тизмаларининг баландлиги бўйича кескин ажралиб турувчи қисми тоғ
чўққиси деб аталади. Тоғ тизмалари мураккаб шаклли релъеф бўлиб, асосан
тик ѐнбағирлардан чиқиб турувчи қоялар билан мураккаблашган бўлади (1-
илова, 9).

Download 131 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling