Ер релъефи турлари ва шаклларини аниклаш ва тахлил килиш Ер релъефи шакли ва турлари


Релъеф таснифлари, унинг асосий шакл ва турлари


Download 131 Kb.
bet2/10
Sana28.12.2022
Hajmi131 Kb.
#1015168
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
01.Releyf haqida

Релъеф таснифлари, унинг асосий шакл ва турлари
Релъеф шакллари қуйидаги белги ва кўрсаткичларга асосан
таснифланади: 1) ташқи белгисига; 2) мураккаблигига; 3) ўлчамига; 4) пайдо
бўлиши - генезисига.
Биринчи учта белги ѐрдамчи аҳамиятга эга бўлса, тўртинчиси
бажариладиган геоморфологик тадқиқотларнинг генетик таснифига
асосланади.
Релъеф ташқи белгиларига кўра мусбат ва манфий шаклли, улар ҳам ўз
навбатида ѐпиқ ва очиқ шаклли гуруҳларга бўлинади.
Агар релъеф “қавариқ” бўлса, у мусбат шаклли, агар ботиқбўлса,
манфий шаклли деб аталади. Релъеф шакли ҳамма томондан ѐнбағир ѐки
чизиқлар (сув айиргич, қияликлар этаги) билан ажралган бўлса, “ѐпиқ” шаклли бўлади. Масалан, тоғ - уни ажратиб турувчи ѐнбағирлари ва ѐнбағир
этаклари билан; карст - айланма юзалар билан ажралиб туради.
Очиқ шаклли релъефлар - деярли ҳамма томонидан очиқ бўлади.
Масалан, жарлар, дарѐ водийлари ва ҳ.к.
Релъеф шакллари мураккаблиги бўйича оддий ва мураккаб турларга
бўлинади.
Оддий шаклли релъефлар ўлчамининг кичиклиги ва унинг ичида бошқа
релъеф шаклларининг йўқлиги билан ажралиб туради. Масалан, қўрғон, тепа,
дўнглик жойлар.
Мураккаб шаклли релъефлар турли генезисли ва ўлчамли, хилма-хил
бўлган оддий релъеф шакллар бирикмасидан иборат бўлади. Масалан, катта
дарѐ водийлари – у манфий, очиқ ва мураккаб шаклли бўлиб, ўз ичига хилма-
хил оддий шаклли релъефлар мажмуасини ва элементларини олади.
Қўйида табиатда энг кўп учрайдиган мусбат ва манфий шаклли
рельефларнинг қисқача тавсифи берилади.
Рельефнинг мусбат шакллари. Қўрғон- нисбий баландлиги 50 м гача
бўлган, ѐнбағирлик этак чизиғи билан кескин ажралиб турувчи
баландликдир. Қўрғонлар – инсонлар томонидан қурилган ѐпиқ шаклли
релъеф ҳисобланади (1-илова, 1).
Тепа (дўнг ер) нисбий баландлиги 100 м гача бўлган, ѐнбағирлари этак
чизиқлари билан кескин ажралиб турувчи қуббасимон баландлик. Баъзида тепа шакли конуссимон бўлиши мумкин. Тепа ѐнбағирлари нишаблиги 250
гача қияликка эга бўлиб, тепаси ясси ѐки сезилмас дўнг бўлиши мумкин (1-
илова, 2).

Download 131 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling