Ер релъефи турлари ва шаклларини аниклаш ва тахлил килиш Ер релъефи шакли ва турлари


Download 131 Kb.
bet8/10
Sana28.12.2022
Hajmi131 Kb.
#1015168
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
01.Releyf haqida

Релъефнинг генетик таснифи
Релъеф шакллари пайдо бўлиш шароитига кўра икки асосий гуруҳга
бўлинади:
1. Ернинг ички энергияси – эндоген кучлар таъсирида пайдо бўлган
релъеф шакллари. Бу гуруҳ ер пўстида юз берган тектоник ҳаракатлар ва
вулқон жараѐнлари натижасида релъеф пайдо бўлишига кўра иккига
бўлинади:
а) Ер пўстида юз берадиган тектоник ҳаракатлар (тоғлар пайдо
бўлиши, тебранма ҳаракатлар) таъсирида пайдо бўлган релъеф шакллари;
б) магматик (вулқон) жараѐнлари таъсирида пайдо бўлган релъеф
шакллари.
2. Ернинг ташқи динамикаси – экзоген кучлар таъсирида пайдо
бўладиган релъеф шакллари. Бу гуруҳ ҳам релъеф пайдо бўлишига таъсир
этувчи омиллар турига қараб қуйидагиларга бўлинади: а) нураш жараѐни;
б) оқар сувлар; в) ер ости сувлари; г) денгиз сувлари; д) қор ва музлар; е)
44шамол; ж) доимий музлоқларнинг ривожланиши; з) организмлар; и) инсон
фаолияти таъсирларида.
Релъеф шакллари пайдо бўлишига юқоридаги омилларнинг таъсири
ҳисобга олиниб, улар генетик типларга бўлинади.
Умумий кўриниши, тузилиши, пайдо бўлиш шароити ва вақти бир хил
бўлган ва маълум ҳудудларда тарқаладиган релъеф шакллари бирикмаси -
релъефнинг генетик типлари деб аталиб, улар тектоник, денудацион,
аккумулятив типларга бўлинади.
Тектоник типдаги релъеф шакллари. Ер пўстида бўладиган тектоник
ҳаракатлар натижасида пайдо бўлади. Бу типдаги релъефларга литосфера
релъефининг планетар ва жуда катта кўламдаги шакллари: материклар, океан
чўкмалари, баланд тоғлик ва текислик ўлкалари киради. Бундай ҳаракатлар
натижасида баъзан баланд ва ўрта тоғлар шакллари ҳам пайдо бўлиши
мумкин, уларга тоғ тизмалари, занжирсимон кўтарилмалар (валлар), йирик ва
кичикроқ ботиқлар (тоғолди ва тоғлар оралиғидаги ботиқлар ва ҳавзалар),
грабенлар, горстлар, узилма террасалари ва бошқалар мансуб.
Ернинг ички энергияси билан боғлиқ бўлган магматизм жараѐни
таъсирида пайдо бўлган релъеф шакллари ўзига хос хусусиятга эга. Улар
хилма-хил бўлиб, баланд ва ўрта (вулқон – тоғларини, кенг лавали
текисликларни) шаклли релъефларни ҳосил қилади. Улар атрофида кичик
релъеф шакллари (лава оқими таъсирида пайдо бўлган ҳар хил
нотекисликлар) ҳам ҳосил бўлиши мумкин.

Download 131 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling