Ер релъефи турлари ва шаклларини аниклаш ва тахлил килиш Ер релъефи шакли ва турлари


Денудацион типдаги релъеф шакллари


Download 131 Kb.
bet9/10
Sana28.12.2022
Hajmi131 Kb.
#1015168
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
01.Releyf haqida

Денудацион типдаги релъеф шакллари. Литосфера юзасини қоплаб
ѐтган тоғ жинсларининг доимо емирилишидан ва улардан ҳосил бўлган
маҳсулотларни бошқа жойларга кўчириб олиб бориб ѐтқазилишидан ҳамда
ташқи геологик жараѐнларнинг биргаликдаги таъсиридан содир бўладиган
жараѐнлар мажмуи денудацион жараѐн деб аталади. Бундай жараѐнлар
таъсирида пайдо бўлган барча релъеф шакллари денудацион типдаги релъеф
деб номланади. Бу типдаги релъефлар оқар сувлар оқими фаолияти
45таъсирида пайдо бўлса, эрозион релъеф шакли; денгиз сувлари фаолияти
таъсирида пайдо бўлган бўлса, абразион релъеф шакли дейилади.
Аккумулятив типдаги релъеф шакллари тоғ жинсларининг
емирилишидан ҳосил бўлган маҳсулотларнинг кўчириб қуруқликда ѐки сув
ҳавзалари тубида йиғилишидан ҳамда вақтинча оқар сувлар (пролювиал),
доимий оқар сувлар (аллювиал), шамол (эол) ва музликлар таъсирида ҳосил
бўлади. Релъеф шаклларини генетик, морфографик ва морфометрик
таснифлари ўзаро боғлиқ бўлиб, бир-иккинчисидан келиб чиқиши ҳам
мумкин.
Ташқи динамик кучлар таъсирида пайдо бўлган релъеф шакллари
хилма-хил бўлиб, ўлчами бўйича йирикдан кичиккача ўзгариши мумкин.
Ташқи динамик кучларнинг биргаликдаги таъсиридан пайдо бўлган, жуда
катта релъеф шаклларига – кенг тоғли ўлкаларнинг денудация агентлари
таъсирида емирилишидан ва текисланишидан пайдо бўлган, ўлчами катта
текис ўлкалар ва аккумулятив текисликлар (масалан, аллювиал, денгиз,
морена текисликлари) киради. Ҳар бир ташқи омил (бошқа омилларнинг
иккинчи даражали таъсирида) фаолияти таъсирида катта, ўрта ва энг кичик
ўлчамли релъеф шакллари пайдо бўлади. Масалан, дарѐ ва музликлар
фаолияти натижасида дарѐ водийси, музлик текисликлари ва бошқалар.
Одатда, ҳар бир релъеф шакли бир вақтнинг ўзида ҳам эндоген ҳам экзоген
кучлар таъсирида пайдо бўлиши ва ривожланиши мумкин. Масалан, ҳар
қандай тоғ тизмалари кўпдан кўп дарѐ водийлари билан кесилиб,
мураккаблашади, дарѐ сувлари ҳаракати таъсирида тоғ ѐнбағирлари
емирилади ва жуда тик релъефлар пайдо бўлади. Ер юзасининг кўтарилиши,
айниқса дарѐ бошланадиган тоғларнинг кўтарилиши ва бир вақтнинг ўзида
дарѐ сувлари қуйиладиган жойларнинг пасайиши дарѐ сувларининг эрозион
фаолиятини кучайтиради.
Релъеф типларини, шаклларини, ўлчамини, генезисини, ѐшини ва бошқа
элементларини аниқлаш, хариталаш, таснифлаш, ѐшини ҳисобга олиш
геоморфологик тадқиқотларнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Download 131 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling