Ер релъефи турлари ва шаклларини аниклаш ва тахлил килиш Ер релъефи шакли ва турлари
Релъеф ѐши ва ривожланишининг асосий йўналишлари
Download 131 Kb.
|
01.Releyf haqida
- Bu sahifa navigatsiya:
- Релъефнинг абсолют ѐши
- Релъефнинг нисбий ѐши
Релъеф ѐши ва ривожланишининг асосий йўналишлари
Релъеф ҳосил бўлгандан ҳозирги кўринишга эга бўлгунга қадар кетган вақт релъеф ѐши деб аталади. Бундай ѐш ҳозирги вақтдаги ва реликт (қадимги даврлар қолдиғи сифатида сақланиб қолган) релъефларга тегишли бўлиб, улар релъефнинг ҳозирги тузилишида иштирок этади. Ҳозирги вақтдаги релъеф пайдо бўлганидан бошлаб ривожланиб келган ва ушбу кўринишга эга бўлган. Тоғ жинслари каби, релъеф ѐши ҳам икки хил - абсолют ва нисбий бўлади. Релъефнинг абсолют ѐши – релъефнинг аккумлятив шакли учун уни тузувчи тоғ жинсларининг абсолют ѐши ва йилларда ҳисобланадиган шаклларнинг ўзаро нисбати билан белгиланади. Бирон - бир ер юзасининг ѐшини билиш учун, аввало уни ташкил этувчи тоғ жинсларининг ѐши аниқланади. Масалан, Устюрт платосининг юзаси неоген даврининг континентал ѐтқизиқларидан таркиб топган ва уларнинг ѐши палеонтологик усул билан аниқланган. Демак, бу юза денгиз қайтгач кўп асрлар ўтгандан сўнг, яъни неоген даврининг охирида пайдо бўлган. Шу юзада пайдо бўлган релъефнинг ҳамма турдаги шакллари (масалан, уни кесиб ўтувчи жарлар, шамол дефляцияси ва бошқалар таъсирида ҳосил бўлган тепаликлар, дўнг ерлар, барханлар ва б.) асосий релъеф ѐшига нисбатан олинади ва бундай релъеф ѐши нисбий ѐш деб аталади. Релъефнинг нисбий ѐши асосан органик қолдиқлар ѐки турли ѐшдаги жинслар ва шакллар нисбати бўйича аниқланади ва давр, замон, асрларда ҳамда вақтнинг қисқа бўлакларида ифодаланади. Устюрт платосининг юзасини шакллантирувчи кичик ва майда релъеф шаклларининг аниқланган ѐши ѐтқизиқларни таққослаш ҳамда релъеф ѐши чегарасини белгилаш усуллари билан аниқланади. Релъеф ѐши Марков томонидан таклиф этилган бир нечта методлар ѐрдамида аниқланади: 471. Релъефнинг аккумлятив ѐши бўйича: а) релъефни тузувчи жинснинг ѐши бўйича, агар уни аниқлаб бўлмаса, унга ўхшаш жинслар ѐши бўйича аниқланади, бу иш фациал солиштириш методи билан белгиланади; б) ѐш чегарасини аниқлаш методи бўйича - релъеф шакли устидаги, уни кўмиб ѐки унга ѐндошиб ѐтган жинсларнинг ѐшини аниқлашга асосланади. 2. Скульптура шаклидаги релъефлар ѐши қуйидагича аниқланади: а) ѐш чегарасини аниқлаш – ушбу шаклдаги релъефни тузувчи ва уни кўмиб ѐки унга ѐндошиб турган жинсларнинг ѐшини аниқлаш; б) скульптура релъефи билан бир вақтда пайдо бўлган ѐтқизиқларни таққослаш методи. Жарликларнинг ривожланиши давомида уларнинг ѐнбағирлари емирилади ва емирилган маҳсулотлар ювилиб, жар тугайдиган жойларга оқизиб кетилади ва ўша жойда йиғилади. Демак, жарнинг ѐши геологик усул билан аниқланган ѐтқизиқларнинг ѐшига тўғри келади. Шамол таъсирида ҳосил бўлган эол типидаги релъефлар ѐшининг пастки чегараси, шу ѐтқизиқлар тагидаги қадимги тоғ жинслари қатлами ѐши билан тенг деб ҳисобланади. Агар тепалик устида қўрғон типидаги шакл барпо этилган бўлса, бу қўрғоннинг пайдо бўлиш вақти релъеф ѐшининг юқори чегарасига тўғри келади. Қоплама ѐтқизиқлар остидаги жинслар кўп йиллар давомида емирилишдан сақланиб қолади. Агар ушбу ѐтқизиқларнинг ѐши аниқ бўлса, уларнинг устидаги қоплама ѐтқизиқларнинг ѐшини аниқлаш мумкин бўлади. Бундай юза ва унинг релъеф ѐши сақланган ѐш деб аталади. Ер сайѐрасининг қуруқлик қисмларида музликлар даврида пайдо бўлган қадимги релъеф шакллари мавжуд. Бундай релъефлар реликт, яъни қадимги релъеф деб аталади. Улар қадимги релъеф пайдо бўлган замонлардан ҳозирги вақтгача сақланиб қолганлиги сабабли, улар релъефнинг қадимги қолдиқлари деб аталади. Бу терминни бошқа ҳолатларда ҳам ишлатиш мумкин. Масалан, ҳозирги даврда оқаѐтган дарѐ сувлари қадимги даврларда ҳосил бўлган водийлар устида ҳаракатланаѐтган бўлиши мумкин. 48Геоморфологияда – “ѐш”, “ўрта ѐш”, “қадимги” каби тушунчалар релъефнинг геологик ѐшини эмас, балки рельефнинг ривожланиш босқичини таърифлайди. Масалан, тез ривожланаѐтган жар ѐш жар дейилса, ривожланишдан, ўсишдан тўхтаган жар қадимги жар деб аталади. Download 131 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling