Ер релъефи турлари ва шаклларини аниклаш ва тахлил килиш Ер релъефи шакли ва турлари
Download 131 Kb.
|
01.Releyf haqida
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жуда майда (топографик ғадир-будурликлар)
- Баланд ва бўртма текисликларга
- Ясситоғлик майдонлар
6. Наношаклли (майда) релъефлар. Катта шаклли релъефларнинг
элементлари бўлиб, горизонтал ўлчами дециметр квадратдан бир неча метр квадратгача бўлиши мумкин. Баландликларнинг нисбий фарқи метрлар билан ўлчанади. Йирик масштабли хариталарда шартли белгилар билан ифодаланади. Баъзида уларнинг алоҳида шаклларини горизонтал чизиқларнинг қўшимча кесимлари (1-0,5-0,25 м) ѐрдамида кўрсатиш мумкин. Бундай шаклли релъефларга дўнг ерлар, жуда кичик ўйилган чуқурликлар, дарахтлар остидаги дўнглик, ўйилмалар ва бошқалар киради. Жуда майда (топографик ғадир-будурликлар) шаклли релъефлар. Уларнинг горизонтал ўлчами сантиметр квадрат ва квадрат дециметргача бўлади, баъзида чўзилган узун шакллари квадрат метрларгача бўлиши мумкин. Нисбий қўтарилиши сантиметр ва дециметрлар билан ўлчанади. Хариталарда бу шаклли релъефлар кўрсатилмайди, нуқтали геодезик ишларда сезиларли даражада бўлади. Буларга қумли ҳудудлардаги кичик жўяклар, далалардаги эгат ва бошқалар киради. Релъефларни таърифлашда уларнинг гипсометрик баландлиги катта аҳамиятга эгадир. Шунинг учун, қуруқлик юзасининг океан сатҳига нисбатан баландлигига кўра, икки асосий турга бўлинади: паст текисликлар релъефи - океан сатҳига нисбатан баландлиги 0 дан 200 м гача; баланд ѐки кўтарилган релъефлар - уларга баланд ва бўртма текисликлар киради, ясси тоғлик майдонлар ва тоғлар киради. Баланд ва бўртма текисликларга - абсолют баландлиги (океан сатҳига нисбатан) 200 м дан 500 м гача бўлган Ер юзалари киради. Ҳамма (паст, баланд, бўртма) текисликлар юзаси горизонтал, қия эгилган ва қавариқ бўлиши мумкин. Морфологиясига қараб текисликлар ясси, тўлқинсимон, тизмали ва паст-баландликлардан иборат бўлиши мумкин. Экзоген жараѐнлар турининг таъсирига кўра текисликлар декудацион, эрозион ва аккумулятив бўлади. Ясситоғлик майдонлар – горизонтал ҳолатда ѐтган жинслардан ташкил топган ясси чўққили кенг текислик ва қирлар киради. Абсолют баландлиги 500 м дан 1000 м гача бўлиши мумкин. Ясситоғлик текисликлар бир-биридан аниқ ва кескин тик поғонали баландликлар билан ажралиб туради, улар ясси чўққилар, тепаликлар ва текисликлардан иборат. Тоғлар – бурмаланган ѐки палахса-бурмаланган структурали Ер пўстининг катта ҳудудини эгаллаб турувчи, денгиз сатҳига нисбатан катта баландликка (8000 м гача ва ундан ҳам кўп) кўтарилган, ҳар хил чуқурликдаги денудацион дара ва сойлар билан бўлинган, бир неча ўн, юз ва минг километрларга чўзилган тоғ тизмаларидан иборат. 43Юқорида келтирилган релъеф шаклларининг морфографик ва морфометрик таснифлари геоморфологик тадқиқотлар учун зарур бўлган релъеф шаклларининг тўлиқ таърифини бера олмайди. Чунки релъеф шаклининг ташқи белгилари ҳамда ўлчамлари Ер релъефининг ўзига хос ҳамма хусусиятларини очаолмайди. Хариталарда, аэросурат ва космик суратларни дешифровка қилиш асосида тузилган хариталарда, релъеф шаклини жуда аниқ ифодалаш керак. Кейинчалик уларнинг асосий хусусиятларини аниқлаш, таърифлаш ва амалда қўллаш учун бу шаклларнинг пайдо бўлиш шароитларини, яъни генезисини белгилаш муҳим. Шундай қилиб, релъефни тўлиқ таърифлаш ва хариталарда шаклларини аниқ ифодалаш учун, уларнинг ривожланиш тарихини билиш зарур. Релъеф шаклларини ташқи кўринишига (морфографик) ва ўлчамларига (морфометрик) ҳамда генетик турига асосланиб таснифлаш илмий, назарий ва амалий аҳамиятга эга. Download 131 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling