Ер релъефи турлари ва шаклларини аниклаш ва тахлил килиш Ер релъефи шакли ва турлари


Мегашаклли (жуда катта шаклли) релъефлар


Download 131 Kb.
bet6/10
Sana28.12.2022
Hajmi131 Kb.
#1015168
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
01.Releyf haqida

2. Мегашаклли (жуда катта шаклли) релъефлар юз, ўнминг квадрат
километрли майдонларни эгаллайди, мусбат ва манфий шакллар орасидаги
вертикал баландликлар фарқи ўртача 500 - 4000 м га, максимали - 11000 м га
тенг бўлади. Мусбат шаклли релъефларга баланд тоғлар, тоғли ўлкалар
(Альп, Кавказ, Тянь Шань), текисликлар, сув ости тоғ чўққилари; манфий
шаклига катта чўкмалар (Бразилия, Аргентина чўкмалари), океан тубидаги
қозонсимон сойликлар киради. Булар оралиғида ўтиш зоналари - материк
саѐз жойлар мавжуд. Бундай шаклли релъефлар масштаби 1:10000000 гача
бўлган хариталарда кўрсатилади, шунингдек, уларни (баъзи қисмларини)
бундан йирик масштабли (1:1000000) хариталарда ҳам ифодалаш мумкин.
3. Макрошаклли (катта) релъефлар, мегашаклли релъефларнинг
асосий қисмлари бўлиб, юз ва минг квадрат километрли майдонларни
эгаллайди. Мусбат ва манфий шаклларининг ветрикал баландликлари фарқи
200 - 2000 м ни ташкил этади. Мусбат шаклларга – тоғ чўққилари (Чотқол
чўққиси), тоғ тизмалари (Помир, Тянь Шань); манфий шаклларига – алоҳида
катта водийлар, кичик чўкмалар (Байкал, Орол кўллари) киради. Бундай
шаклли релъефлар 1:1000000 масштабли хариталарда аниқ кўрсатилади,
41айрим қисмларини эса 1:100000 ва 1:50000 масштабли хариталарда ифодалаш
мумкин.
4. Мезошаклли (ўртача) релъефлар. Юз, минг квадрат метр
майдонларни эгаллайди, вертикал баландликлар фарқи 200-300 м гача
бўлади. Мусбат шаклли релъефларга – тепаликлар, катта дарѐ водийларидаги
террасалар ва адирлар киради, манфий шаклли релъефларга эса жарлар,
балкалар, кичик дарѐ водийлари, карст воронкалари ва бошқалар мисол
бўлаолади. Бундай шаклли релъефлар 1:50000 масштабли хариталарда аниқ
кўрсатилади, унинг бўлак ва қисмларини эса йирик масштабли хариталарда
кўрсатиш мумкин.
5. Микрошаклли (кичик) релъефлар. Ўрта ва йирик шаклли
релъефларнинг кичик шакли ва элементлари ҳисобланади. Уларнинг
горизонтал ўлчами бир неча квадрат метрдан, юзлаб квадрат метргача
бўлади. Нисбий баландликларининг фарқи бир-неча метрдан ўнлаб метргача
бўлиши мумкин. Мусбат шаклли релъефларга катта бўлмаган тепаликлар ва
дўнг ерлар, қўрғонлар, йўл кўтарилмалари ва бошқаларни киритиш мумкин.
Манфий шаклли релъефларга эса кичик ўйилган чуқурлар, кичик жарликлар,
кичик диаметрли карст воронкалари ва бошқалар мансуб. Бундай шаклли
релъефлар 1: 25000 масштабли хариталарда шартли белгилар билан ѐки
қўшимча горизонтал чизиқлар билан кўрсатилади. Уларнинг аниқ кўриниши
учун фақат 1:10000 ва 1:5000 масштабли хариталардан фойдаланиш мумкин.

Download 131 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling