«Европаликлар – йуколиб бораётган тур» асарнинг биринчи боби «Лондон Таймс» хафтаномасида чоп этилган макола номи билан атал


Download 402 Kb.
bet1/11
Sana31.01.2023
Hajmi402 Kb.
#1144502
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Гарбнинг халокати




Музаффар ОРТИҚОВ



ҒАРБНИНГ ҲАЛОКАТИ”:
ХУЛОСА ВА САБОҚЛАР

Ушбу рисола америкалик сиёсатшунос Патрик Бьюкененнинг яқинда чоп этилган ва бир неча тилларга таржима қилинган “Ғарбнинг ҲАЛОКАТИ” (Patrick J. Buchanan. The Death of the West: How Dying Populations and Immigrant Invasions Imperil Our Country and Civilization. 2001, Dunne Books) китобида кўтарилган масала ва муаммолар ҳамда уларнинг фалсафий талқинига бағишланган. Унда Шарқ ва Ғарб муносабатлари, маданиятларнинг ўзаро таъсири, маънавият ва миллий ғоя, ахлоқ ва тарбия масалалари қиёсий таҳлил этилган, маънавиятга эътиборсизликнинг салбий оқибатлари очиб берилган.


Рисола кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
Миллий ғоя мавзуси бўйича чиқариладиган туркум нашрлар савиясини кўтариш ва самарасини оширишга хизмат қиладиган фикр-мулоҳазаларингизни қуйидаги адресга юборишингизни сўраймиз:
Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-бино, 8-қават. Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази. Тел.: 139 15 87
Муаллиф: - Музаффар Ортиқов
Муҳаррир: - Муртазо Қаршибоев
Тақризчи: - Муҳаммад Қуронов


Муҳтарам ўқувчи!
“Ғарбнинг ҳалокати” – биз ўйлаб топган сарлавҳа эмас. Яқинда америкалик сиёсатшунос Патрик Бьюкенен қаламига мансуб “The Death of the West” - “Ғарбнинг ҳалокати” номли китоб нашр этилди ва у дунё жамоатчилиги ўртасида мунозара ва мулоҳазаларга сабаб бўлди.
Асарнинг номи хусусида муаллиф бундай деб ёзади:
Ғарб ҳалокат сари бормоқда. Ғарб халқлари ўзларидан кўпаймай қўйди, ғарбий мамлакатлар аҳолиси шиддат билан қисқармоқда. Ўн тўртинчи асрда Европанинг учдан бирини қириб юборган Қора ажалдан кейин биз бундан жиддийроқ хавфга дучор бўлмаган эдик. Ҳозирги танглик ғарб цивилизациясига таҳдид солмоқда. Бугунги кунда Европанинг ўн етти мамлакатида ўлиш туғилишга қараганда анча юқори, буларда бешикларга қараганда тобутлар кўпроқ керак бўлмоқда. Католиклар, протестантлар, православлар – бари ғарб цивилизациясининг улкан дафн маросимида иштирок этмоқда”.
Эътибор берган бўлсангиз, Ғарбнинг “жанозаси”га келганлар орасида мусулмонлар йўқ. Айнан шу ҳолат Бьюкененга хуш ёқмайди. Асарнинг асосий ғояси – Ғарбда туғилиш қисқаргани етмаганидек, миграция туфайли мусулмонлар кўпаймоқда, христианлик ўрнига ислом қадриятлари ҳукмрон бўлмоқда, устига устак, янги мафкура яратувчилар барча эски ақида ва азалий қадриятларни оёғости қилмоқда ва айнан шу омиллар ғарбий цивилизациянинг ҳалокатини яқинлаштирмоқда, деган ғоядир.
Ғарбнинг ҳалокати ёки касали (дарвоқе, ўзбекларда: “ажал бошқа – дард бошқа” деган нақл бор, шунинг учун ниятни яхши қилавериш керак) – бизнинг фикримизча, маънавиятсиз оқибати. Президентимиз Ислом Каримов, инсонни – инсон қиладиган ҳам, миллатни – миллат қиладиган ҳам унинг маънавияти, деб бежиз таъкидламаган.
Бизнингча, Шарқнинг буюк шоири Муҳаммад Иқболнинг ? қуйидаги мисралари шу мавзуга эпиграф бўла олади:

Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling