«Европаликлар – йуколиб бораётган тур» асарнинг биринчи боби «Лондон Таймс» хафтаномасида чоп этилган макола номи билан атал


Маданият ва ҳайвоният бир кўрпада катта бўла олмайди


Download 402 Kb.
bet7/11
Sana31.01.2023
Hajmi402 Kb.
#1144502
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Гарбнинг халокати

Маданият ва ҳайвоният бир кўрпада катта бўла олмайди.
стиқболни йўққа чиқараётганини афсус билан таъкидлайди.

Патрик Бьюкенен асарининг иккинчи бобида ахлоқ ва диннинг ҳолати, буларнинг бошқа омиллар таъсирида “бўғилиши”, коллапс, яъни тоза қон етишмаслиги туфайли жонли организмнинг “ғарғара” ҳолатига тушиши каби аҳволини таҳлил қилади ва бу банд қуйидагича аталади:



Одамлар нимани яхши, нимани ёмон деб ҳисоблашини уларнинг миш-мишига қараб эмас, турмушига қараб баҳолаш керак.
Ахлоқ ва дин коллапси”

Бьюкененнинг хулосаси: аввалги ахлоқ ўлиб бормоқда. Агар ўтган асрнинг 50-йилларида талоқ ва ажралиш – “қиёмат қойим”, бола олдириш – гуноҳи азим ҳисобланган бўлса, ҳозир уларга муносабат ўзгарган. Барча никоҳларнинг ярми ажралиш билан тугамоқда, “оилавий ҳаёт” ўрнига эркин муҳаббат ва фуқаролик никоҳи бостириб келмоқда. Бунинг сабабини бельгиялик социолог Рон Лестхаг “ғарб тафаккур тарзининг христиан қадриятлари (ўзгага жон фидо қилиш, садоқат, фидоийлик) дан узоқлашиб, жангари худбинлик сари яқинлашиши”дан ахтаради.


Рим папаси Павел Олтинчи 1968 йили контрацепцияга қарши “Нumanae vitaе” деб номланган энцикликаси (мурожаати)ни эълон қилганда, буни деярли ҳамма жойда, ҳатто католиклар орасида ҳам ёқтирмай қабул қилишди. Бу жамоатчилик фикри, ижтимоий онг, қадриятлар тизими ўзгарганидан далолат эди. Бироқ папанинг фикри башорат бўлиб чиқди. Унинг огоҳлантиришича, контрацептив воситаларнинг қўлланиши инсоният учун кам деганда тўртта хунук оқибатга олиб келади:
1) эр-хотин ўртасида бевафолик, хиёнат кенг тарқалади ва умуман ахлоқу ҳаё емирилади;
2) аёлнинг муқаддаслигига путур етиб, у эркакнинг оддий “шаҳвоний лаззатланиш қўғирчоғи”га айланиб қолади;
3) сиёсатдонлар қўлига хавфли қурол тутқазиладики, улар ҳар қандай ахлоққа тупуради;
4) эркак ҳам, аёл ҳам оддий бир ашёдек баҳоланади, ҳали туғилмаган болаларга эса бошоғриғи сифатида қаралади ва пировардида инсоният ўз одамгарчилигини йўқотади.
Аввалги олижаноб ахлоқнинг юз тубан кетиши, айниқса, гомосексуализмга (бесоқолбозликка) бўлган муносабатда кўринмоқда. Иккинчи жаҳон уруши даврида АҚШ Давлат котибининг ўринбосари, ҳали Франклин Рузвельтнинг тарбия сути оғзидан кетмаган Самнер Уэллс мудраб қолган поезд проводнигига тегажоқлик қилгани учун мансабидан айрилган эди. Линдон Жонсон ўз ёрдамчиси Уолтер Женкинснинг эркаклар ҳожатхонасида ножўя иш устида қўлга тушиши оқибатида миллионлаб сайловчилар овозини йўқотаман, деб хавотирланган эди. Республикачилар партиясининг умидбахш юлдузларидан бири Боб Бауман Вашингтон кўчаларида ёш бачаларга тирғалгани ошкор бўлгач, Сенатдаги ўрнини бўшатишга мажбур бўлганди.
Аммо буларнинг бари ўтмишдаги гаплар эди. Ҳозир эса ҳаммаси бўлакча, дейди Бьюкенен.
Ўн олти ёшлик ўспириннинг бошини айлантирган Жерри Стаддс Сенат комиссияси айбловини енгиб, ўз номзодини Массачусетс штати сенаторлигига қайта қўйди ва энг даҳшатлиси, мана шу художўй католиклар ўлкасида сайловдан муваффақиятли ўтди. Мана шу вақтда америка жамияти қанчалик айниб кетгани узил-кесил аён бўлди.
Барни Фрэнк ўз “ғуломи”га хайрихоҳлик қилгани учун Сенат комиссияси қўйган айбловни кескин рад этди. Ваҳоланки, унинг хайҳотдек катта ерларида бу “маҳбуби” исловатхоналар очган ва номаъқул ишларга қўл урган эди. Клинтон президентлиги даврида сенатор Фрэнк ўз жинсидан бўлган “севгилиси”ни Сенатнинг очиқ мажлисларига ҳам етаклаб кела бошлаган эди. Жон Эшкрофт 2001 йили бесоқол Жеймс Хормелни Люксембургга элчи қилиб тайинлашга қарши чиққани учун ҳамкасб сенаторларнинг кулгисига қолган эди. Хормелнинг ўзи эса, хезалакларнинг Сан-Францискода уюштирилган парадида минбардан туриб, “Зинокор дугонажонлар” уюшмаси аъзоларига дўстона қўл силкиган, гўё шу тариқа уларнинг монах жувонларни масхаралаши ва ҳаттоки Рим папасини мазаҳ қилишини қўллаган эди.
Американинг энг машҳур бир жинслик жуфтлиги – актриса Энн Хеч билан бир ёстиққа бош қўйган дугонаси Эллен Дегенерес ўзаро алоқани узганларида, АҚШ Президенти қўнғироқ қилиб, кўнгил сўраган, ҳамдардлик билдирган.
Эвтаназия Европада анча илдиз отди, энди Америкага ҳам кириб бормоқда. Етакчи телеканалнинг “60 дақиқа” кўрсатувида ҳали ўлиш нияти йўқ ҳолсиз касалларни ҳам у дунёга жўнатган доктор ҳақида шов-шувли кўрсатув берилди. Ғарб индивидуализми одамларни охиратга эмас, маишатга эътиқод қўйишга чорламоқда. Америкаликлар ҳаётнинг муқаддаслигига эмас, айшу ишратнинг туганмаслигига ишонади. Уларга ҳеч ким ақл ўргатмаслиги, панд-насиҳат қилмаслиги шарт эмиш. Гўёки уларнинг ўзи ҳар нарсани биладиган, ҳар нарсани ҳал қиладигандек.
Бизнинг кўпчилигимиз туғилиб вояга етган Америка борса келмас йўқликка юз тубан йиқилди, - деб надомат чекади Бьюкенен. - Маданий инқилоб миллионларнинг ақли ва туйғусини банд этди. Миллатнинг иккига бўлингани ошкор бўлиб қолди. Кўпчиликни ташкил этадиган христиан бирлиги ва ахлоқ партияси 100 фоиз бесоқоллар ҳуқуқи ҳимоячилари бўлмиш католик партия олдида енгилганини тан олди.»
Вазиятни ўнглашга уриниш – бефойда, бунга жазм қилган сиёсатдоннинг ҳолига вой. Ваҳоланки, зудлик билан чора кўрилмаса – истиқболдан айри тушилади. Ғарб туғилишнинг энг ҳалокатли қалтис даражагача пасайишини пойламасдан, ёҳуд тескари ижтимоий тўнтариш ясаши, ёинки диний тикланиш сари йўл тутиши даркор. Акс ҳолда саҳна пардалари ёпилиб, томоша тугаши мумкин. Бироқ ҳозирча на биринчи йўл билан, на иккинчи усул билан ҳаракат бошлангани сезилмаяпти.
Ғарб ўзи пиширган бўтқани ўзи ейишга мажбур. Эркинлик шиори остида алоҳида олинган ҳар бир шахсга берилган демократия жамият учун маънавиятсизлик, ахлоқсизлик ва тушкунлик олиб келмоқда. Шахс ўзининг шахслигини, яъни жамиятнинг бир бўлаги ва ажралмас қисми сифатидаги мавқеини йўқотиб бормоқда.
Ёзувчи Уилл Дюрант “Қайсар ва Масиҳ” (“Цезарь ва Христос”) асарида Рим империясининг ҳалокати катта бир ижтимоий омил таъсирида эмас, балки оддий биологик сабаб – туғилишнинг камайиб, аҳоли сонининг қисқариши туфайли содир бўлган деган фикрни олға суради. Унинг таъкидлашича, қадимги Рим империясида қонун тақиқлаганига қарамасдан, маъжусийлар орасида ҳомила тушириш, бола ўлдириш, шаҳватга берилиш тўхтамаган экан. Фақат насронийлар бу ишга қўл урмаган, ўлимга маҳкум болаларни асраб қолган, уларни чўқинтириб, тарбия қилган экан.
Тарихнинг ҳазилини қарангки, дейди Бьюкенен, ҳозир ҳолсизланиб, вақти соатини кутиб турган христиан Ғарби учинчи дунёга, хусусан мусулмон аҳлига ақл ўргатиб, ҳомиладан сақланишни, абортга рухсат этишни, эркакларни бичишни маслаҳат бермоқда. Асар муаллифи учинчи дунё бу таъвия тавсияларга амал қилмаслигини яхши билади.
Ватерлоода таслим бўлишни таклиф этишганда генерал Камбронн айтган жумла дунёга машҳур бўлиб кетган: “Кекса гвардия ўлиши мумкин, аммо таслим бўлиши мумкин эмас». Бьюкенен ўзи севган Американи ҳам қўшиб жумлаи Ғарбни “кекса гвардия” га қиёс қилади, аммо тарихий саркарда қўшинидан фарқли ўлароқ, бу гвардия ўлимга маҳкум эканлигини афсус билан эътироф этади. Жангсиз, замбараксиз, душмансиз, фақат аёлларининг кўнгилхушлиги деб Ғарб енгилаётгани, бу кетишда нари борса юз йиллик умри қолгани ҳақида фиғон чекиб огоҳлантиради.
АҚШлик сиёсатшунос бу ҳодисанинг туб илдизларигача бормоқни истайди, насронийлашган ғарб халқларини тез ва осон забт этган бу тўнтариш қайдан келди, бундан муддао нимаю муаммо нима деган саволларга жавоб излайди. Келинг, бу файласуфга ҳамроҳ бўлайлик.

Инқилобий кетехизис” (ахлоқ кодекси)

Патрик Бьюкенен қаламига мансуб “Ғарбнинг ҳалокати” асарининг учинчи боби шундай номланади.


Бьюкененнинг фикрича, омманинг онгида рўй берган инқилобий ўзгаришлар янги эътиқод ва ақидаларни яратди. Янги ахлоққа асосланган бу дунёқараш сизни чекламайди. Айтайлик, насронийлик динига эътиқод қилмоқчимисиз, марҳамат. Инжилдаги ривоятларга ишонасизми – ихтиёрингиз! Дунёнинг яратилиши, Одам Ато ва Момо Ҳаво, жаннатдан қувилиш афсоналари сизга маъқулми – бемалол. Ўнта насиҳатга амал қилиб яшамоқчимисиз – бош устига. Аммо бу ақидаларни мутлақ ҳақиқат деб бошқаларга тиқиштирманг! Дарвин таълимоти, ҳозирги фан инсон эволюция натижаси эканлигини тасдиқлаб бўлган ва ҳоказо.
Бундай қарашнинг ўз панду насиҳатлари ҳам бор. Унингча. худо йўқ, мутлақ қадрият мавжуд эмас, илоҳиётга ишониш эскилик сарқити. Ҳаёт шу ерда бошланиб, шунда адоғига етади. Унинг мақсади – айшу-ишрат, роҳат-фароғат. Ҳар бир жамият ўз ахлоқ кодини танлашга ҳақли. Ҳар бир шахс ўзи учун ўзи жавобгар. Ҳаётнинг гултожи – бахт-саодат. Инсон ақлли жонзот бўлгани учун ўз умрини қачон ва қай усулда тўхтатишни ўзи ҳал қилиши мумкин. Роҳатидан азоби кўпайган ҳаётни ўз қўли ёки шифокорлар кўмагида поёнига етказиш айб эмас, деб талқин қилади бу янги қараш.
Янгича эътиқоднинг биринчи ақидаси – “шахс эркин, демак, истаганини қилишга ҳаққи бор”. Ҳаётдан мақсад – лаззат экан, севги ва ишқий ўйинларда ҳам кўнгилга келганини қилиш мумкин.
Иккинчи ақида - “Бировга айб тақаманг, ўзингиз ҳам айбланмайсиз!” Яъни, бошқалар устидан ҳукм чиқарманг, уларнинг иши, туриш-турмушига аралашманг, шунда сизнинг ҳаётингизга ҳам бошқа одам бурнини суқолмайди...
Аммо сўзда бағрикенглик, инсон эркинлиги тарафдори бўлган бу янги дин, бу жинсий инқилоб тарафдорлари биринчи ақидани бузганларни қаттиқ таъқиб остига олади. Уларнинг айтишича, христиан дини никоҳдан ташқари жинсий алоқаларни қоралаган, бесоқолбозликни гуноҳ деган, чунки унинг ахлоқи бидъатга, мунофиқликка, ёввойилик анъаналарига асосланган экан. Христиан ахлоқи инсонни букиб, ўтмишда кўплаб умрларга зомин бўлган, айниқса, бир жинслилар никоҳига қаршилик қилиб, зулм етказган эмиш.
Янги ахлоқ эса маърифат ва ўзгаларга ҳурмат руҳида яратилган эмиш. У инсон эркинлиги чегараларини кенгайтириб, эзилиб келган майда гуруҳлар, озчилик ҳуқуқини ҳимоя этар эмиш. Бундан келиб чиқадиган биринчи хулоса – эркин секс йўлидаги ҳар қандай тўсиқ бартараф этилиши, ҳомилага қарши воситалар ва бола туширадиган усулларга ҳамманинг, жинсий жиҳатдан фаол қатламларнинг, ҳатто бешинчи синф ўқувчиларининг ҳам қўли етадиган бўлиши керак эмиш.
Америка мактабларининг янги роли тўғрисида Жон Данфи 1983 йилдаёқ қуйидагиларни очиқ-ойдин таъкидлаган эди: “Инсониятнинг истиқболи учун жанг энди мактаб синфларида олиб борилади ва бу курашда башарият янги дини, янгича эътиқодининг собитқадам фидоийлари бўлмиш ўқитувчилар яловбардорлик ва етакчилик қилади. Синф хоналари эскилик ва янгилик ўртасидаги – чириб бораётган христианлик билан инсониятнинг янги эътиқоди ўртасидаги низолар майдонига айланиши мумкин ва айланиши шарт. Бу муҳорабада биз христиан ахлоқи устидан ғалаба қозонамиз”.
Бьюкенен бу янги эътиқод тарафдорларининг ўзлари мақтанганчалик тинчликсевар ва эркпарвар эмаслигидан таҳликага тушади.
Янги эътиқод эгаларининг фикрича, ўз мамлакатига ҳаддан зиёд меҳр қўйиш қўшниларига бўлган шубҳа ва эътирозни кучайтириши, бунинг натижасида урушлар келиб чиқиши мумкин экан. Инсоният тарихи – урушлар тарихи эмиш, шунинг учун янги эътиқод ватанларни, миллат ва миллий давлатларни йўқотишга уринар экан.
Бьюкененнинг кўнглини ғаш қилган яна бир ҳолат – ҳозирги Ғарб адабиёти, шеъриятида тараннум этилаётган ғоялардир. Унингча, ҳақиқий шоирлар ўрнини қўшиқ тўқувчилар эгаллагани ўзи бир кулфат. Бунинг устига, ашула орқали ёшлар онгига (агар онг деб аташ мумкин бўлса) сингдирилаётган ақидалар янада даҳшат. Ўтган асрнинг 60-йилларида “Битлз” машҳурлик чўққисига кўтарилган, Жон Леннон янги авлоднинг энг севимли машшоғига айланган вақтда янги эътиқод жадал оёққа тураётган эди.
Жон Леннон қўшиқларидан бирининг мазмуни қуйидагича эди:

Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling