«Европаликлар – йуколиб бораётган тур» асарнинг биринчи боби «Лондон Таймс» хафтаномасида чоп этилган макола номи билан атал


Download 402 Kb.
bet4/11
Sana31.01.2023
Hajmi402 Kb.
#1144502
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Гарбнинг халокати

Болалар қаёққа ғойиб бўлди?

«Нега энди европаликлар фарзанд орттиришдан бош тортиб, яқин келажакда ном-нишонсиз дунёни тарк этишга кўникиб қолди? Наҳотки урушларда берилган қурбонлар ва салтанатларнинг ҳалокати Европа аҳлида ҳаётга иштиёқни шунчалик сўндирган бўлса?! Диққат билан эътибор берилса, ҳақиқий сабаб бошқа ёқда экани маълум бўлади”.


Биринчи жаҳон уруши Германиянинг мағлубияти ва бўлиб ташланиши билан якунланди. Немислардан 2 миллиони ҳалок бўлди, ўнлаб миллиони жароҳат олди. Аммо 1919 йилдан кейин Германия аҳолиси шу қадар тез кўпая бошладики, уларни енгган ғолиб давлатлардан бири бўлмиш қўшни Франция хавотирга тушиб қолди.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг мағлуб Германия ва Японияда ҳам, ғолиб Америкада ҳам туғилиш кўпайиб кетди.
Аҳолининг ўсиш динамикасини кузатар эканмиз, ўтган асрнинг 60-йилларига келиб европаликлар кайфиятида кескин ўзгариш бўлганини сезамиз. Урушдан кейинги энг фаровон бўлган бу даврда Ғарб хотин-қизлари ўз оналари турмуш тарзидан воз кеча бошлади. Бу ҳодисанинг асл сабаблари, дейди Бьюкенен, ҳозиргача аниқланган эмас, лекин воситалари ҳаммага маълум: ҳомила бўлишига қарши ишлатиладиган контрацептив воситалар Ғарбда туғилишни икки баробарга қисқартириб юборди. Аборт эса, “чақирилмаган меҳмон” қабилидаги болалардан сақланишнинг “иккинчи ҳимоя чизиғи” бўлиб қолди.
Вақти келиб, тарихчилар хомилага қарши таблеткаларни “Американи ҳалок қилган восита” деб таърифласа, ажаб эмас. Доктор Рок кашф этган бундай воситалар 1960 йилдан ишлаб чиқарила бошлаган бўлса, уч йил ўтгач, 6 фоиз америкалик аёллар улардан фойдалана бошлади. 70-йилга келганда, бола туғиш ёшидаги аёлларнинг 43 фоизи бундай таблеткаларни қўллар эди.
Католик черкови бунга қарши қатъий кураш бошлади. Ўша вақтдаги Рим папаси Павел Олтинчи “Нumanae vitае” (“Инсон ҳаёти”) номли энциклика (фатво) чоп эттирди. Бунда у бола туғилишини қандай йўл билан бўлса-да чеклаш гуноҳи азим эканини, айниқса ҳомилага қарши таблеткалар ҳаром эканини уқтирди. Бироқ бу жанг ҳали охирига етмасдан туриб янги хатар пайдо бўлди.
Католик динининг қатъий қаршилигига, қонунлар тақиқига қарамай, аборт кўпая бошлади. Тўрт боланинг онаси Шерри Финкбайн яна ҳомиладор бўлиб қолганини сезгач, дугоналарига болани олдирмоқчи эканини айтади. Бутун мамлакат бўйлаб бу ниятни матбуот важоҳат билан муҳокама қила бошлайди. Аёл эса, Швецияга бориб, ҳомиласидан қутулиб келади. Бироқ, қисқа муддат ўтиб, 1967 йилга келганда АҚШда расмий равишда 6000 аборт қилинади. 70-йил келганда бу рақам 200 мингга етади. Нью-Йорк штати губернатори Жон Рокфеллер ва Калифорнияда Рональд Рейган аборт масаласида анча енгиллик берувчи қонунларни имзолайди.
АҚШда 1973 дан бошлаб йилига 600 мингдан зиёд аборт қилина бошлайди. Ўша йили президент Никсонга мухолиф бўлган номзодлар сўровига Олий суд, аборт ҳуқуқи Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган, деб жавоб беради.
Ўн йилда абортлар сони 1,5 миллионга етади ва энг оммавий жарроҳлик операцияси бўлиб қолади.
Судья Блэкман ўз тарихий қарорини эълон қилган кундан буён ўтган йиллар мобайнида АҚШда 40 миллион бола она қорнидан олиб ташланади. Ҳар юз эмбрионнинг ўттизтаси ёруғ дунёни кўрмай, жарроҳ столида ҳалок бўлади.
Аёлларга ўз ҳомиласи тақдирини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқи берилиши ҳам Ғарб демократиясининг муваффақияти, эскирган католик ахлоқи устидан қозонилган ғалаба сифатида баҳоланди.
Америкалик сиёсатшунос таассуф билан ёзганидек, неча авлод бувилар ва оналар учун муқаддас бўлиб келган фарзанд ҳеч бир интиқлик ва қувонч бахш этмайдиган оғир юкка – кераксиз тошга айланди қўйди. Худонинг ўзи берадиган неъмат бўлмиш болани сунъий равишда олдириб ташлаб жонсизлантириш шу пайтгача ўта оғир гуноҳ саналиб келган эди. Ҳали туғилмаган норасида - энди жарроҳлик тиғининг енгилгина нишонига айланди қолди. Бир пайтлар ҳатто очиқ айтишга истиҳола қилинган аборт энди ўта оддий ҳол бўлиб қолди.
Олтмишинчи йилларда америка ёшлари янги ҳаёт, янги тафаккур, янгича эътиқодни шакллантирди. Бу пайтга келиб мамлакатда социологлар “оилавий ҳаётнинг олтин даври” деб атаган давр ниҳоясига етди. Никоҳдан ўтаётганларнинг ўртача ёши мумкин бўлган энг паст ёшга, никоҳда турганлар астрономик жиҳатдан энг катта фоизга – 95 га чиқди. Эйзенхауэр ва Жон Кеннеди пайтида Америка ўта фаол, динамик ривожланаётган супердавлат эди. 1963-65 йилларда Ғарб оламида кескин бурилиш содир бўлди, туғилиш қисқарди, никоҳлар сони камайиб, ажримлар миқдори ошиб кетди. Қисқа муддатда аждодлар анъанаси ўз қадрини йўқотиб, чиппакка чиқди, деб куюнади Бьюкенен.
А
Эркинлик ва масъулият –тарозининг икки палласи
лбатта, бу дунёда мувозанат
ни сақлаш осон иш эмас. Бир-бирига қарама-қарши ва бир-бирига ўта боғлиқ ижтимоий ҳодисалар борки, уларнинг бир томонига ошиқча урғу ёки эътибор берилса, иккинчи палласи босиб кетади.

уларнинг посонгисини келиштириш учун меъёр категориясини нафақат мукаммал билиш, балки амалиётда ўта эҳтиёткорлик билан қўллай олиш ҳам зарур. Эркинлик меъёрдан ошса, ота-она, оила, жамият, давлат олдидаги масъулият пасаяди. Жавобгарлик, бурч, мажбурият томони тош босса, эркинликка путур етади.


Америкада “бэби-бум”, чақалоқлар бодроқдай потиллаб туғилган, урушдан кейинги кўтаринкилик ва меҳр-оқибат йилларида дунёга келган авлод 60-йилларда вояга етди. Яқин 20-30 йил муқаддам коллежларда ўқиш фақат оқсуякларга насиб этган, унча-мунча оила буни орзу ҳам қилолмаган бўлса, бу пайтда ўқув юртлари ўта кўпайган, кенгайган ва ўз эшикларини ёшларга ланг очган эди.
Урушдан аввалги Буюк Депрессияни, уруш фалокатларини кўрган катта авлод, болаларимиз биз кўрганни кўрмасин, дея, ёшлар учун барча шароитни муҳайё қилди. Бу пайтда телевидение жамият ва инсон ҳаётига, турмушига, онгига тобора жадаллик билан кириб келаётган давр эди. Болалар мактабда қанча вақт ўтказса, телевизор олдида ҳам шунча ўтирадиган бўлди. Бу қутича болалар ва ёшларга таъсир ўтказишда ота-оналар билан рақобат қила бошлади. У болаларнинг сирдоши, иттифоқдоши, уларга танбеҳ бермай, домига оладиган жони йўқ жонзотга айланди.
Хуллас, миллионлаб ёшларнинг талабалар сафидан ўрин олиши янги бир ижтимоий-сиёсий куч ва ҳаракатни, хавфли бир оқимни юзага келтирди. Нафақат АҚШ, балки Европа в Японияда ҳам талабаларнинг чиқишлари тобора кучая бошлади. Чех талабалари 68-йилги “мовут инқилоб”ни байрам қилаётганида совет танклари уларни бостирди; Мехико кўчаларида ғалаёнчи студентлар ўққа тутилди, фарангий талабаларнинг эса, генерал Шарль де Голлдан Парижни тортиб олишига бир бахя қолди.
Кимдир, америкалик талабаларнинг эътирози ҳукуматнинг Вьетнамдаги аҳмоқона уруши натижасида юзага келган, деб ҳисоблайди. Бироқ, бошқа мамлакат ёшларида ҳам тахминан шундай исёнкор, эркпарвар кайфият устувор эди.
Демак, дунёдаги талабалар учун (айрим истисноларни ҳисобга олмаганда) умумий бўлган хусусият Вьетнам эмас, тарбия эди. Бу эркин фикрлилик, ўз хоҳиш-иродасида изчил туриш, ҳақ-ҳуқуқини англаш тарбияси эди. Ота-оналарига қараганда қувноқроқ, ақллироқ, камсуқумроқ бўлган, телевизион энага қўлида вояга етган бу ёшлар кўнглига нима келса, эришишга интилар эди. Миллионлаб талаба-ўқувчи ёшлар ота-она, муаллим, насиҳатгўй руҳоний деб аталмиш ортиқча юкни улоқтириб юборди. Аввалида урушга қарши эътироз ва исён тарзида бошланган ёшлар ҳаракати энди сексуал революция тарзида ўқув юртларига кириб борди.
Шу орада хотин-қизлар ҳаракати кучга кирди. Инсон ҳуқуқлари учун кураш шиори остида қораларни оқлар билан, аёлларни эркаклар билан тенг ва ўта тенг қилиш ҳаракати ва кайфияти энг хилват қишлоқларгача етиб борди. Йигитчалар қиморхоналарда чекиши ва ичиши мумкин бўлса, нега қизларга буни тақиқлаш керак? Яшасин қизлар озодлиги!
Э

Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling