«Европаликлар – йуколиб бораётган тур» асарнинг биринчи боби «Лондон Таймс» хафтаномасида чоп этилган макола номи билан атал
Очлик ва бахтсизликларнинг асл сабаби - жон бошининг кўпайгани эмас, сиёсатдонларнинг заифлиги, жиноятчилик
Download 402 Kb.
|
Гарбнинг халокати
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оммавий маданият”
Очлик ва бахтсизликларнинг асл сабаби - жон бошининг кўпайгани эмас, сиёсатдонларнинг заифлиги, жиноятчилик,
думбул ғоялар ва бузғунчи мафкуралардир. альтус хатоликка йўл қўйганини давр исботлади. Ҳозирги 6 миллиард Ер юзи аҳолиси 60-йилдаги 3 миллиардга қараганда, 1927 йилдаги 2 миллиардга ва 1830 йилдаги 1 миллиард аҳолига қараганда яхшироқ яшаётгани шубҳасиз. 1978 йили АҚШ Конгрессининг аҳоли бўйича комиссияси туғилишнинг бундай даражаси инсоният мавжудлигига хавф соладиган даражага чиққани ҳақида расман жар солди. Хуллас, Ғарбнинг илмий ва сиёсий элитаси бошлаган тарғибот кампанияси қисқа муддатда “ҳосил” бериб, туғилишни назорат қилиш кайфияти оммавий тарзда тез ва кенг ҳукмрон бўлиб борди. Аммо, тақдирнинг навбатдаги ҳазили шундай бўлдики, Эрлихнинг фикрига қулоқ солиб, туғилишни камайтириши керак бўлган халқлар ва тоифалар илгаригидек болалайверди, шундоқ ҳам камайиб бораётган бой ва ўрта табақалар эса баттар қисқара бошлади. Бьюкенен китобининг ушбу бобида Феминизм – хотин-қизлар ҳуқуқлари учун кураш ҳаракатининг айрим жиҳатлари, яъни ижобий ва салбий жиҳатлари кўздан кечирилган. “ Феминизм Замонавий аёл” образига хос энг муҳим хусусият – абортни қўллаб-қувватлаш. Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳаракати – феминизм – бизнингча, аёлпарварлик, яқин ўтмишда тиш-тирноғи билан бу норасидахўрликка қарши чиқарди. Юз эллик йил муқаддам феминистларнинг биринчи ташкилий йиғилишини ўтказган Элизабет Стэнтон абортни “жиноят ва худосизлик” деб таърифлаган, аёллар ҳам сайловларда қатнашишини ёқлаб чиққан Сьюзен Энтони эса, “сабаби қандай бўлишидан қатъи назар, болани олдириб ташлаш виждонга азоб берадиган, ўлим тўшагида ҳам аёлни изтиробга қўядиган жиноятдир”, деб огоҳлантирган эди. Абортни тақиқлаш ҳақида қонун қабул қилиш ҳам шундай инсонпарвар феминист аёллар ташаббуси билан бўлган эди. Вазият ХХ асрда ўзгара бошлади. Иккинчи Жаҳон уруши арафасида “Оилани режалаштириш” жамиятини таъсис этган Маргарет Санжер, худодан қўрқмай, “кўп болали оилада янги чақалоққа нисбатан энг шафқатли йўл – уни бежон қилишдир”, деб ёзишга журъат этган эди. ХХ асрнинг олтмишинчи – етмишинчи йилларида яна бу фикр тарафдорлари бош кўтара бошлади. Андреа Дворкин исмли ёзувчи “Порнография: эркак аёлни забт этмоқда” деган китобида никоҳ – зўрлик, қуллик ифодаси, деган фикрни уқтиради. Бундай куч ишлатиш авваллари келинни олиб қочиб, унга эгалик қилишда кўринган бўлса, кейинчалик никоҳ орқали уни эркакка қарам қилишда ўз ифодасини топган. Феминистлар ҳаракати фаоли Линда Гордон, “Оила зулмни қўллайди, одамларни бир-биридан ажралган митти гуруҳларга бўлиб, умумий манфаатлар учун кураша олмайдиган қилиб қўяди; шунинг учун биз тушунган маънодаги оила албатта тугатилиши шарт”, деб ёзади. “Эркакларни мардлаштириш жамияти” раҳбари Валери Соланис хоним бундан ҳам ажайиб таклиф киритади: “Эркак – табиатнинг хатоси, биологик кўзбўямачилик. Ҳозир эркаксиз ҳам туғиш қанчалик мумкин бўлса, фақат урғочи наслни дунёга келтириш ҳам шунчалик мумкин. Зудлик билан ишга киришайлик”. “Феминизм декларацияси” муаллифлари Нэнси Леманн ва Хелен Саллингер шошилинч равишда эрлик аёлларни оиласини тарк этишга, никоҳни бузишга даъват этади, чунки, уларнинг фикрича, никоҳ эркаклар кашфиёти бўлиб, у аёлни бошқаришнинг қонунлаштирилган усули экан. Биз, ўзбекларда, уй бекаси бўлиш эътибор ва нуфузи бўйича бирор-бир касбдан қолишмайдиган шарафли фаолият тури, аёл учун ҳавас қилса арзийдиган иш ҳисобланади. Эри ҳар томонлама таъминлаб қўйган хотиннинг мавқеи социал иерархия (пиллапояда) анча юқори ўринда туради, асосий иши бола туғиш ва тарбиялаш бўлган аёлни ҳеч ким айблай олмайди ёҳуд камситмайди. Бинобарин, ушбу миллий қадриятимиз ҳам тарғиб қилса арзийдиган тамойилдир. Энди, Бьюкененни ҳам ҳайрат, ҳам даҳшатга солган Ғарб аёлларининг фикрига қулоқ солинг. Пен университети профессори Вивиан Горник хоним 1960 йили ёзган мақолада, “уй бекаси бўлиш – қонунсиз касб билан шуғулланиш” эканини, “чўриликни бўйнига олиб, кимгадир қарам бўлиш учун бегона оилага суқилиб киришни ҳеч бир аёл ўзига эп кўрмаслиги керак”лигини уқтиради. Жангари феминистлар наздида, никоҳ, агар зиндон ёки сургун бўлмаса, нари борса фоҳишалик шакли эмиш. Шейла Крониннинг 2000 йили “Жуиш Уорлд Ревью” журнали саҳифалари орқали билдирган қатъий ишончига кўра, никоҳ сақланиб қолар экан, аёл озод бўла олмайди. “Фикрнинг оқибати” китоби муаллифи Ричард Уивер маълумотларига қараганда, никоҳ ўқитмай бирга яшаётган жуфтликлар сони 1970 йилдаги 523 мингдан ҳозирги пайтга келиб 6,5 миллионга етган. Аҳолининг 2000 йилги рўйхатига кўра, ҳар тўрт оиланинг фақат биттаси тўлиқ таркибда – ота-она ва фарзандлар билан яшамоқда, никоҳ ёшидаги ёлғиз америкаликлар аҳолининг 26 фоизини ташкил қилмоқда. Хуллас, Ғарбда никоҳ модадан чиқиб бормоқда. Унинг озми-кўпми ташвиши шахс эркинлиги ва аёл ҳуқуқларини таъминлашга ҳалал беради, деб ҳисоблаганлар учун оғир юк бўлиб туюлмоқда. Пировардида бундай ҳолат миллатнинг инқирози ва маданиятнинг ҳалокатини яқинлаштирмоқда. Биз, Ўзбекистонда туриб, бутун дунёга тарқалаётган “масс-култура” – яъни озгина ижобий жиҳати бўлса ҳам, моҳиятан “бўтана оқим” бўлган ҳодисага дуч келмоқдамиз. Америка эса, мана шу дошқозоннинг ичида жизғанак бўлмоқда, унинг номи – оммавий маданият. “Оммавий маданият” Ижтимоий-сиёсий, фалсафий адабиётда ХХ асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлиб, бутун инсониятни ўз исканжасига олган ҳодисани – инглизчада “Mass-culture” рус тилида – “массовая культура” деб атай бошладилар. Сўзма-сўз ўзбекчага таржима қилиб, баъзилар буни “оммавий маданият” дейишга чоғланди. Аммо ўз моҳияти, саёз мазмуни ва тўдабоп шаклларига кўра уни “оломон маданияти” деб атамоқ ўринлироқ бўлармиди? “Оломон маданияти” ўз қадриятлар поғонасида оналик бахтига қараганда шаҳвоний лаззатни юқорироқ қўяди. Хотин-қизлар журналлари дейсизми, телевизион кўрсатувлару “кўпик сериаллар” дейсизми – буларнинг барчасида мансабпарастлик, ҳеч кимга қарам бўлмаслик, шаҳват ва лаззат - аёлнинг бахти, деб кўрсатилади. Ёлғизлик – эркинлик кафолати, боласизлик – қарамсизлик аломати, деб талқин қилинади. Бьюкененнинг китобида Ж.Анвин исмли антропологнинг ажойиб бир фикри келтирилган: “Инсоният жамоаси, ўз инон-ихтиёри билан бор энергиясини ёки ижод ва меҳнатга йўналтириши, ёки жинсий эркинликдан лаззат олишга сарфлаши мумкин. Аммо тарихнинг гувоҳлиги шундайки, ҳам униси, ҳам буниси билан бирдай шуғулланиш, нари борса бир авлод умри давомида мумкин бўлади”, дейди бу мутахассис. Бьюкенен бу башорат тўғри чиқаётганини, Ғарб ўз фарзандларига берган шаҳвоний озодлик инсоний и Download 402 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling