«Европаликлар – йуколиб бораётган тур» асарнинг биринчи боби «Лондон Таймс» хафтаномасида чоп этилган макола номи билан атал


Download 402 Kb.
bet2/11
Sana31.01.2023
Hajmi402 Kb.
#1144502
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Гарбнинг халокати

Шарқ Ҳақни топди, дунёдан кечиб,
Ғарб дунё топди, Оллоҳдан кечиб...
(Жалолиддин Румийнинг мисраларику ?)

Маънавиятга эътиборсизлик – барча ижтимоий иллатларнинг сабабчисидир. Озодлик, демократия, шахс эркинлиги – буюк қадриятлар. Бироқ маънавият бўлмаса, улар ўз қимматини йўқотади, фалсафанинг олтин қоидасига биноан, ўз қарама-қаршисига айланади.


Ўз ватанини яхши кўрган фидойи инсон – таҳсин ва тақлидга сазовор. Шу маънода, Патрик Бьюкенен ҳам мақтовга лойиқ. Ушбу сиёсатшунос жуда катта материал тўплаган, улкан таҳлилий ишни бажарган, бир қатор фалсафий, илмий, ахлоқий, диний ғояларни илгари сурган. Айни пайтда, Шарқ ва Ғарб муносабатлари, маданиятларнинг ўзаро таъсири, исломнинг асл моҳиятини ёритишда биртомонламалик, хатоликларга йўл қўйган.
Мазкур рисола “Ғарбнинг ҳалокати” асарининг танқиди ёки тафсири эмас. Бу, бир ўзбек файласуфининг китобни мутолаа қилиш давомида ҳосил бўлган мулоҳазаларининг ёзма баёни, холос.
Ўзбек халқининг бетакрор маданияти, азалий маънавияти, жаҳон андоза олса арзийдиган ахлоқий камолоти четдан бўладиган ҳар қандай салбий таъсир ва тазйиқни енгишга қодир. Айрим хорижий кучларнинг ёшларимиз орасида ватансизлик, эгоцентризм, беҳаёлик иллатларини ёйишга уриниши пировардида пучга чиқади. Бироқ, Юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, маънавият ва тарбият масаласида бепарволик, лоқайдликка йўл қўйиб бўлмайди. Бинобарин, Ўзбекистон халқининг энг фаол, энг етук қисмига мансубман дегувчи ҳар бир соф виждонли киши маънавиятни сақлаш, авайлаб асраш ва бойитиш учун масъулдир. Бу масъулият ҳукумат ё маъмурият томонидан юкланмайди. Буни миллий ғурур, шаън ва орият тақозо этади.
МУҚАДДИМА
Америкалик сиёсатшунос, ўнг кучлар вакили, республикачилар партияси мафкурачиларидан бири бўлган Патрик Ж. Бьюкененнинг “Ғарбнинг ҳалокати” китоби шундай бошланади:
- Патрик, биз ўзимиз туғилиб вояга етган мамлакатни қўлдан беряпмиз.
Не учун ғусса ва ғам – гўё меҳрибон отанг жон таслим қилмоқда-ю, сен ҳеч бир ёрдам бера олмайсан – мана шундай ўкинч ва алам америкаликлар қалбига тобора чуқур кириб бормоқда? Ахир, янги юзйиллик – американинг “иккинчи асри” бўлмайдими? Наҳотки биз, жаноб Клинтон таъкидлаб чарчамаганидек, энг яхши даврда, ишсизлик энг камайган, инфляцияни микроскоп билан ҳам кўриб бўлмайдиган, жиноятчилик пасайиб, даромадлар осмон баробар кўпайган вақтда яшамаётган бўлсак? Ахир, Мадлен Олбрайт қайта-қайта уқтирганидек, “биз шундай миллатки, дунёни бизсиз тасаввур қилиб бўлмайди” - ку? Бугунги кунда, мистер Буш неча бор таъкидлаганидек, ҳарбий қудрат, иқтисодий салоҳият ва маданий ҳокимиятда бизга тенг келадиган рақиб қолдими? Биз “совуқ уруш”да енгиб чиқдик. Бизнинг ғояларимиз – америка ғоялари бутун дунё бўйлаб тарқалмоқда. Шундай экан, ғуссага не ҳожат!?”
Америка – китоб ёзадиганлар учун жуда катта қироатхона ва улкан бозор. Шунинг учун иложи борича кўпроқ ўқувчиларнинг диққатини тортиш учун Бьюкенен ўз юртини улуғлаш, ХХ асрни “Америка асри” деб аташ, барча ғалабаларни “ўзлаштириш” йўлидан борганини, қабул қилмаган тақдирда ҳам, тушуниш мумкин, деган мулоҳазага борасиз. Бироқ кейинги сатрлар ва китоб матни ватанпарварлик меъёридан ошиб, америкапарастликка олиб боргани, бу юртдаги барча зиддият ва кулфатларга мусофирлар, айниқса, мусулмонлар айбдор экани ҳақидаги даъво ва танбеҳларга дуч келганингизда – бу фикрдан қайтасиз.
Ўқишда давом этамиз: “11 сентябрнинг даҳшатли воқеалари, Перл-Харбордаги фожиадан кейинги даврда биринчи маротаба мамлакатни бирлаштирди; америкаликлар ҳалок бўлган 5000 АҚШ граждани учун ўч олиш қасдида бўлган президент Бушни қўллаб-қувватлади; бироқ, бу воқеалар янги “ажрим чизиғи” борлигини ҳам кўрсатди. Бизнинг мамлакатда одамларни бир-биридан даромад даражаси эмас, мафкура ё эътиқод эмас, этник мансублиги ва ўзини ким деб билиши ажратар экан. Ногаҳон аён бўлдики, миллионлаб туб америкалик бўлмаганларнинг учдан бир қисми – нолегал (ноқонуний) келгиндилар экан, ўн минглаб юртдошларимиз Қўшма Штатлар уруш олиб бораётган тузум ва мустабид ҳукмдорларга хайрихоҳ экан, айрим фуқароларимиз эса, америкаликларни ўлдириш учун келган махсус тайёрланган террорчилар экан. Эндрю Жексон 1915 йилда Луизианадан британияликларни қувиб юборган вақтдан бери биринчи марта душман ҳудудимизга бостириб кирди ва америкаликлар ўз юртида хавф-хатарга дучор бўлди. Кўпчилик 11 сентябрь воқеаларидан кейин дунё остин-устин бўлганини пайқади.”
Ричард Никсон 1969 йили қасамёд қилаётганда Қўшма Штатларда туб аҳолига мансуб бўлмаган 9 миллион одам бор эди. Кичик Буш президентлиги даврига келиб келгиндилар сони 30 миллиондан ошиб кетди. Ҳар йили АҚШга бир миллион расмий ва бунинг устига, деярли ярим миллион норасмий муҳожирлар келиб қўшилмоқда. 2000 йил учун ўртача олганда 9 000 000 норасмий иммигрант борлиги ҳисобланди.”
“Америка – барча миллатларни дошқозонда эритиб, яхлит қотишма қиладиган юрт”, деган таъриф анчадан бери бу мамлакатдаги миллий сиёсатнинг тантанаси сифатида тарғиб ва ташвиқ қилиб келинарди. П.Бьюкененнинг фикрича, ҳозирги миграция тўлқини, айниқса, бошқарилмаётган норасмий келишлар натижасида на тарихи ва на тили, на маданияти ва на эътиқоди умумий бўлмаган одамлар қўшилиб, мамлакатни талатўпга (хаосга) айлантирмоқда, сепаратизм (айирмачилик) кайфиятини кучайтирмоқда ва ҳ.к.
Европада сепаратизм бир давлатни икки-учга бўлиш шаклида бош кўтараётган бўлса, Америкада бир халқни икки-уч-тўрт ва чексиз майдага бўлиш тарзида бошланган экан. Бир мамлакат турли этник гуруҳларга бўлиниб, парчаланиб бормоқда, дейди Бьюкенен. “Бундан ташқари биз яқин ўтмишда (ХХ асрнинг 60-80 йиллари назарда тутилмоқда – М.О.) маданий революцияни бошдан кечирдикки, бунинг натижасида ҳукмрон мавқени янги элита (имтиёзли киборлар гуруҳи – М.О.) эгаллади. Ғоялар, тимсоллар, қарашлар ва қадриятларни сингдириш воситалари бўлмиш телевидение, санъат, кўнгилочиш индустрияси, таълим тизимини эгаллаб, бу элита зимдан янги миллатни яратмоқда.”
Бьюкенен миллионлаб одамлар ўз юртида бегона бўлиб қолгани, улар ҳайвоний шаҳват ва беҳаё лаззатни қадриятга айлантираётган оммавий маданиятни инкор этаётгани ҳақида ёзади, бироқ унинг сўз оҳангида ифтихорга қараганда изтироб кўплиги сезилиб туради. Соф виждонли америкаликлар қадимий байрамлари унутилиб, эъзозлаган қаҳрамонлари йўқолаётганидан, болаликда севиб ўқиган китоблари, ардоқли адиб ва шоирлари мактаб дастурларидан ўчирилиб, ўрнига сийқа битиклар ҳамда ному нишони номаълум ёзувчилар киритилаётганидан афсус чекмоқда. Бир авлод умри мобайнида америкаликларнинг аксарияти ўз худоларининг меҳробдан туширилиб, янгилари билан алмаштирилаётганига гувоҳ бўлди.
“Дунёнинг оёғи осмондан бўлди” деган қўшиқ икки-уч аср аввал қулоққа кўп чалинарди, дейди америкалик сиёсатшунос. Ҳозир шу ашула сўзлари ҳақиқатга айланди. Куни кеча шармандалик ҳисобланган – фоҳишабозлик, аборт – ҳомилани олдириб ташлаш, эвтаназия (беморнинг илтимоси ёки ҳолатини ҳисобга олиб уни ўлдириш – М.О.), ўз жонига қасд қилиш каби нохуш ҳолатлар инсоният эришган илғор ютуқлар сифатида кўкка кўтарилмоқда. Ўз вақтида Фридрих Ницше, жамиятда мавжуд қадриятлар вақти-вақти билан қайта баҳоланади, деган эди; кечагина савоб ва ҳалол ҳисобланган ишлар бугун гуноҳга, олдинги ҳаром ишлар ҳалолга айланади, деб фикр билдирган эди. Худди шу ҳолат ҳозир Америкада содир бўлмоқда.

Шаҳват, шуҳрат, пул-давлат ва ҳокимият – мана янги Американинг
янги худолари
Ғарбнинг ҳалокати” китоби автори, бир вақтлар Америка насроний мамлакат эди, ҳозирги маданиятни эса, постхристиан, тўғрироғи аксилхристиан маданияти деб аташ тўғри, деган мулоҳазани ўртага ташлайди. Қадимий Аҳддаги худо четга сурилди, унинг ўрнига бир пайтлар Редьярд Киплинг истеҳзо билан “бозор худолари” деб атаган янги худоларга сиғиниш бошланди.

Хуллас, бир ҳуддудда – икки мамлакат, бир халқ ичида икки миллат, бир маданият ичида – икки қадрият тизими вужудга келганга ўхшайди.


1917 йил Қишки саройга ҳужум қилиш билан бошланган большевиклар тўнтариши 1989 йили Берлин деворининг қулаши билан якунланди. Бу инқилоб ижодкорларининг орзуси келажак одамини яратиш эди. Аммо полиция террори, ГУЛАГ (собиқ Совет Иттифоқи Ички ишлар вазирлиги қошидаги Лагерлар бош бошқармаси – М.О.), етмиш йил Маркс ва Ленинга кўр-кўрона сиғиниш ҳамда Ғарбга нисбатан болаликдан бошлаб сингдирилган нафрат бу вазифани уддалашга ҳеч қанча ёрдам беролмади. Коммунизм – уқувсиз худо. Таги бўш иморат қулагач, Шарқий Европа ва Россия халқлари Ленин ва Сталин ҳайкалларини синдириш, Маркс ва Энгельс китобларини тарих ахлатхонасига улоқтиришга бошлади”.
Бу ўринда, Сталин ҳайкали бу китоб битилишидан 50 йил аввал синдирилганини айтмаганда, Бьюкененга эътироз билдириш қийин. Энди у ўз асарининг моҳияти – асл мақсади ҳақида бундай деб ёзади:
Ҳа, ленинча инқилоб ҳалокатга учради, бироқ университет синфларида бошланган олтмишинчи йиллар революцияси анчагина омадли чиқди. У жаҳон ҳамжамиятини ўзгартирди ва янги Америка барпо этди.
Ўз китобимда мен бу революцияни – унинг қандай мақсадлари борлиги, қай тарзда пайдо бўлиб, қандай ривожлангани, қандай қилиб бизни Худодан жудо қилгани, эҳромларимизни таҳқирлаб, иймонимизни қандай букиб, ёшларни қандай ром қилгани, қандай қулоч ёйиб фотиҳ бўлаётганини таҳлил қилмоқчиман. Ёдингизда бўлсинки, бу революция фақат Америкада эмас, йўқ, у Ғарбда тўлиқ ғалаба қозонди. Иймонга асосланган цивилизация, у билан бирга маданият ва ахлоқ мозийга ғарқ бўлмоқда ва ҳар ерда янги эътиқод, янги ахлоқ, янги маданият ва янги цивилизация билан алмаштирилмоқда”.
Биз, хаёлан орқага – китоб ёзилаётган даврга қайтиб, Бьюкененга – омад, ўқувчиларимизга сабр-тоқат тилаймиз.
“Ғарбнинг ҳалокати” асари ўн бобдан иборат. Келинг, биринчи боб мазмунидан керакли ўринлари билан танишайлик...

А


Европаликлар - йўқолиб бораётган тур”
сарнинг биринчи боби «Лондон Таймс» ҳафтаномасида чоп этилган мақола сарлавҳасидан олиб шундай аталган.
Тирик жонзотларнинг, айрим ҳайвон ё қушларнинг йўқолиб кетаётгани ҳақида кўп эшитган одам, европаликлар ҳам биологик турларнинг бири экан-да, улар ҳам қирилиб битаётган экан-да, деган хаёлга бориши табиий. Айнан шу фикрни, яъни европалик миллатлар ҳам, тишли йўлбарс каби, қирилиб кетиши мумкин, деган хулосани уқтиришни муаллиф ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Е
Аҳоли сонининг бир маромда ўсиб бориши - миллатнинг соғлом, цивилизациянинг саломат эканидан далолатдир
вропада, ўз қитъаларини эркалаб, қолаверса янги ер - Америкага нисбатан оталик ҳуқуқи борлигини пеш қилиш ниятида “Эски дунё” деб атайдиган кўҳна заминда туғилиш даражаси кескин камайиб кетди. Тадқиқотчи ўз изланишларини бу ҳодисанинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилишдан бошлайди, келажакда юз бериш эҳтимоли бўлган демографик ва ижтимоий-сиёсий ҳолат ҳақидаги тахминларини ҳам шу жойда баён этади.

Умумэътироф этилган, ақидавий ҳақиқатга айланган бу фикрга қўшилмасдан илож йўқ. Айни пайтда, депопуляция, яъни аҳоли сонининг қисқариши - миллат ва жамиятнинг беморлигига ишорадир. Ҳозирги шароитда бу фикрдан китоб автори чиқарган асосий хулоса – Ғарб цивилизацияси, ўзининг беқиёс қудрати ва бойлигига қарамасдан, чуқур инқирозга юз тутиб, тубсиз жарликка тушиб бормоқда, деган фикрдан иборат.


Бунинг исботи учун шундай рақамлар келтирилади: Европа ирқига оид аҳоли, америкалик, австралиялик ва канадаликларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 1960 йилда 750 миллионни, бинобарин, Ер куррасида истиқомат қилган 3 миллиард нуфуснинг 25 фоизи, қоқ чорагини ташкил этган эди.
Бу даврга келиб уруш жароҳатлари битиб бўлган, маданият ва маърифат гуллаган, туғилиш энг юқори даражага кўтарилган эди. Ғарбда “Baby-boom” – бэби-бум, яъни “чақалоқлар портлаши” номи билан машхур бу “қўзилатиш кампанияси” баъзи мутахассисларни ҳаяжонга ҳам солган эди. Ҳатто айрим сершубҳа олимлар, бу суръатда дунё аҳли 80-йилларда 8-9 миллиардга, янги аср бошида эса 11-12 миллардга етади, одамзот бундай болалашида Ер юзига сиғмай кетади, деб ваҳима солишарди.
Кейинги қирқ йилда сайёрамиз аҳолиси икки баробарга ошиб, 6 миллиардга етди. Аммо европалик халқлар деярли кўпаймади. Қирқ еттита Европа давлатидан фақат биттаси – мусулмон Албаниясида 2000 йили туғилиш халқнинг сақланиб қолиши учун етарли даражада бўлди. Қолган Европа қирилиб бормоқда”.
Прогнозлар бунданда аянчли ва таҳликали. Келгуси 50 йилда Ер шари аҳолиси яна 3 миллиардга ортиши, асосан Осиё, Африка ва Лотин Америкаси халқлари ҳисобига кўпайиши, шу вақтда эса, европаликларнинг 100 миллионга камайиши тахмин қилинмоқда.
Ўн тўртинчи аср (1347-1352 йиллар)да Европа халқининг учдан бир қисмини қириб ташлаган вабодан кейинги ўтган даврларда ҳозиргичалик аҳоли қисқариши кузатилмаган экан.
Гумбольдт номидаги Калифорния давлат университети профессори, «Аҳолига қарши уруш» китоби муаллифи Жаклин Касуннинг фикрига кўра, ҳозирги ҳолат тарихдаги ўша фожиадан ҳам даҳшатлироқ. Чунки вабо ёшу қарининг бирдек ёстиғини қуритади. Туғилишнинг қисқариши эса, ёшларни камайтиради. Аксарият оилалар эр-хотин, уларнинг ота-оналари ва бобо-бувиларидан иборат бўлиб боради. Ўзлари ёлғиз фарзанд бўлгани, на ака-ука, на опа-сингилга эга бўлмагани боис улар ишлашга, оилани иқтисодий таъминлашга мажбур. Бу ҳолат бола орттиришни янада қийинлаштиради. Бундай ўзига хос «жодуланган доира» домидан чиқиш мушкул муаммо бўлиб қолади.
Бьюкененнинг огоҳлантиришича, яқин келажакда Европа бу муаммонинг ечимини топмаса, халқи бирин-кетин тугаб битади. Туғилиш даражаси энг кам бўлган йигирма миллатнинг 18 таси – европалик халқлардир.
Аҳоли сонини барқарор сақлаб туриш учун оилада 2 тадан кўп бола бўлиши, ўртача кўрсаткич 2,1 ва ундан юқори бўлиши керак. Биз сўз юритаётган қитъада эса бу кўрсаткич 1,4 га тушиб қолган.
Агар туғилиш даражаси шундайлигича қолса, ХХI аср сўнгида европалик аҳоли сони 207 миллионга, яъни ҳозирги даражанинг 30 фоизига тушиб қолади.
Бунинг сабаби нимада? Бьюкененнинг фикрича, бунга бир неча авлод зиёлилари учун ажойиб идеал бўлиб келган социализм айбдор экан.
Жон Хопкинс университети ходими Ж.Уоллес, агар ҳар бир одамга давлат томонидан пенсия ваъда килинса, қариганда фарзандлари уни боқишига умид қилмаса ҳам бўлади, деб таъкидлайди. Агар аёл киши ўзини иқтисодий эркин ва мустақил ҳис қилиши учун етарли маблағ ишлаб топаётган бўлса, у нима қилиб бўлса ҳам эрга тегаман, деб уринмайди. Агар жинсий эҳтиёжни, бола бўлиб қолса, бошга бало бўлади, деб қўрқиб ўтирмай, тез ва осон қондириш имконияти бўлса, уйланиш ёки турмушга чиқишга не ҳожат!?
Э

Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling