«Европаликлар – йуколиб бораётган тур» асарнинг биринчи боби «Лондон Таймс» хафтаномасида чоп этилган макола номи билан атал


Наслни давом эттириш учун бола туғиш шарафи ҳам


Download 402 Kb.
bet5/11
Sana31.01.2023
Hajmi402 Kb.
#1144502
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Гарбнинг халокати

Наслни давом эттириш учун бола туғиш шарафи ҳам,
азоби ҳам аёл зиммасига юкланган.
й, Ғарб аёллари, тенглик – эркак қилган ишнинг ҳаммасини қилиш эмас, озодлик – ҳаёт берган ота-онага, худо берган умр йўлдошига, ўз бағр қонидан бўладиган фарзандига ўз умрини бағишлашдан иборат эканини ўзбек аёлларидан ўргансангиз бўларди. Парвардигор, табиат эркак ва аёлни тенг яратмаган.
Наҳотки буни унутиш мумкин бўлса?
Бироқ ёшлар максималист бўлади. Улар бетартиб жинсий алоқаларга бўлган тақиқни бузди. Нохуш ҳомиланинг олдини олиш, ёки олдириб ташлаш муаммо бўлмай қолди. Никоҳдан ўтишга, оила қуришга зарурат йўқола бошлади. “Одамлар нима дейди?” деган аввалги авлодга хос истиҳола, “жамоатчилик фикри бунга қарши-ку, бу иш ахлоққа зид-ку!” деган виждон азоблари ўйлантирмай қўйди. “Ўзинг учун яшаб қол!” шиорига асосланган янги ахлоқ илгариги тақиқ ва меъёрларни сиқиб чиқарди.
Бьюкенен жамият ахлоқи ва қадриятларида юз берган ўзгаришларнинг иқтисодий сабабларини ҳам таҳлил этади. Қишлоқ хўжалигига асосланган иқтисодиётда яшаш жойи ҳам, иш жойи ҳам битта - ўз уйингиз бўлади, эркак ва аёл қўш ҳўкиз бўлиб бирга меҳнат қилади. Саноат ишлаб чиқаришида эркак уйдан чиқиб, завод-фабрикада тер тўкади, хотин эса уйда қолиб, болаларни боқади. Постиндустриал жамиятда эса, аёл ҳам эркак каби офисда ишлайди, болаларга қарайдиган одам йўқ, балки уларнинг кераги ҳам бўлмай қолади.
Суортмор университети сиёсатшуноси Жеймс Курц таъкидлаганидек: “Ўн тўққизинчи асрнинг энг буюк силжиши эркакнинг даладан фабрика сари юриши бўлган эди. Йигирманчи асрнинг энг буюк силжиши – аёлнинг уйдан офис сари бориши бўлди. Бундай жой алмаштириш ота-онани фарзанддан, аёлни эса, эридан айирди. Жамият ҳужайраси бўлмиш оилани барбод этиб, бундай силжиш келажакда шундай оила ясайдики, буни оила ҳам деб бўлмайди”.
Соф эркакча касблар – кончилик ё тракторчилик бўладими, пўлат эритиш ёҳуд балиқчилик бўладими - энди ривожланаётган мамлакатлардан келаётган “қоралар” га берилди. Бошқарув, молия, лойиҳалаштириш каби соҳаларда хотин-қизларнинг қобилияти, назокати ва ишсерварлиги қўл кела бошлади. Натижада ўн миллионлаб америкалик аёллар офисларда эркаклар қатори ва ҳатто улардан ҳам яхшироқ ишлай бошлади. Карьера қилмагунча турмуш қурмасликка, орзудаги маблағ миқдорини тўпламай, бола орттирмасликка қасд этишди.
Ф.Скотт Фицжеральд, “бойлар бизлардан фарқ қилишади”, деганда, Эрнест Хемингуэй, “Ҳа, уларнинг пуллари бор”, деган экан. Аммо пули кўпларнинг боласи кам ва аксинча. Агар, “энг содда тушунтириш, одатда энг тўғри таъриф бўлиб чиқади”, деган Уильям Оккам принципини қўлласак, Ғарбда туғилишнинг камайишини бойликнинг кўпайиши билан изоҳласак бўлади. Камбағаллар ўрта синфга, ўртамиёналар – бойлар, бойлар эса, ҳаддан зиёд бойлар қаторига қўшилганда, уларга тақлид қила бошлади, барчаси оилани кичрайтириш, болалар сонини қисқартиришга тушди.
Улкан бир зиддият пайдо бўлди: жамият қанчалик бойиса, болалар шунча камаяди, дейди Бьюкенен. “Ўз аъзоларига бахт-саодат, роҳат-фароғат ва эмин-эркинликни энг бисёр ҳолда таъмин қилмоқчи бўлган жамият энди жигарбандларининг дафнига тайёргарлик кўрмоқда. Ҳозирги асрда хитойликлар, мусулмонлар ва лотинамерикаликлар илгариги азобларининг роҳатини кўради, чоғи. Балки айнан шу халқлар келажакда жаҳоннинг ҳукмрони бўлса ажаб эмас”.
Оилавий рента” нинг барбод бўлиши
Ўн тўққизинчи асрнинг 30-йилларида, америкадаги саноат инқилоби арафасида Филадельфия касаба уюшмаси ўз аъзоларини капиталистларнинг “очофатлиги” тўғрисида огоҳлантирган экан. Бу даъватда қуйидаги сатрлар бор эди: “Бор кучингиз ва барча воситаларингиз билан аёлларингизни ишхонага жалб этилишига қаршилик кўрсатинг! Биз хотин, бола-чақаларимиз ва оила аъзоларимизни боқа оладиган даражада муносиб иш ҳақи олишимиз керак. Капиталистлар ҳар бир эркак, ҳар бир аёл ва ҳар бир болани ишлашга мажбур қилмоқчи. Уларнинг бу ҳийлаларига учмайлик ва оиламизни биздан тортиб олишларига йўл қўймайлик!”
Бу даъватга қаршилар ҳам, тарафдорлар ҳам кам бўлмади. Кимдир, оилани тебратиш - эркак кишининг бурчи, аёл эса, фақат бола туғиши ва тарбиялаши керак, деб ўз фикрини исботлар эди. Бошқа биров, хусусан, марксистлар, аёлни уй-рўзғор ташвишидан қутқариш, унинг эрига қарам бўлмасдан, эркин яшашини ёқлар эди. Рим папаси Лев Ўн учинчи 1891 йили эълон қилган “Кегит Могит” деб номланган булла (фатво)да ҳам эрнинг хотин ва бола-чақаларини боқа оладиган даражада иш ва маош билан таъминланиши ёқланган эди. Ҳеч бир ҳужжатда кўрсатилмаган бўлса-да, кўп йиллар амал қилиб келган “оилавий рента”, яъни бола-чақаси учун ишчи-ходимга қўшимча ҳақ тўлаш аста-секин йўққа чиқа бошлади.
Менинг назаримда, Ғарб индивидуализмининг икки қаноти бор: бири – шахс эркинлигини тўлиқ таъминлашга иштиёқ бўлса, иккинчиси – бошқанинг ишига аралашмаслик, бурун суқмаслик. Хорижда энг тарқалган рад жавоби - “Бу - сенинг проблеманг”, деган ибора. Бошига тушган ташвиш ва муаммони ҳар ким ўзи ҳал қилиши керак. Ана шундай кайфиятдан келиб чиққан ҳолда, иш берувчилар ҳам, сенинг болангни мен туғмаганман, ўзинг боқиб ол, деган қабилда болалар учун нафақани имкон қадар камайтириб борган.
Мана энди, 2007 йил бошидан Германияда ҳомила ва туққан аёлларга 75 фоиз ойлиги сақланиши давлат томонидан кафолатланди, Россияда иккинчи фарзанд туққанга 250 000 рубль тўлаш амалга киритилди.
Алан Карлсон, “Америкада оила масаласи” деб номланган тадқиқот муаллифи эркак ва аёл ўртасидаги “ижтимоий жарлик” Иккинчи жаҳон урушидан кейин чуқурлашганини таъкидлайди. 1939 йили аёлларнинг маоши эркаклар иш ҳақининг 59,3 фоизига тенг эди. 1966 йили бу кўрсаткич ҳатто 53,6 фоизгача камайди. Ишга эълонлар эркак учун алоҳида, хотин-қизлар учун алоҳида чоп этиларди. Жамоатчилик фикри тер тўкиб меҳнат қилиб оилани боқиш эркаклар зиммасида эканини, айрим касбларда фақат эрлар, бошқасида заифалар ишлашини, қолаверса, аёл мажбуран эмас, ўз ихтиёри билан ишлаши мумкинлигини маъқуллар эди. Бурч ва мажбуриятларнинг бундай тақсимоти ўта адолатли ҳисобланарди.
60-йиллар ўрталарига келиб бу тизим барбод бўла бошлади. Африкалик ва осиёликлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи актга 1964 йили эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида бир неча банд киритилди. Жинсига қараб фарқлаш, ажратиш, имтиёз бериш қонунга хилоф деб эълон қилинди. Ишга қабул шартларида жинсини алоҳида кўрсатиш қораланди.
Аёлларнинг иш ҳақи кескин оширилди. Бир хил ишга – бир хил ҳақ, деган аёлпарварлар шиори ҳаётга жорий этилди. Авваллари фақат эркаклар касби ҳисобланган фаолият турларини аёллар ҳам эгаллай бошладилар. Меҳнатсеварлик, интизом ва диққат-эътибор борасида эркакларга ўрнак бўладиган аёллар эрларига ёрдамчи эмас, мухолиф ва рақобатчи бўлиб қолди. Оилали эркакнинг даромади ҳар томонлама қисқарди. Аёли ҳам ишламаса, оилани юрт қатори тебратиш мумкин бўлмай қолди. Йигитлар оила қуриш, хотинга қараш, бола кўпайтириш учун зарур миқдордаги маблағни ишлаб топмаётгани аён бўлгач, айримлари жиноят кўчасига ҳам кира бошлади. Хотин-қизлар эса, тенглик шаробидан маст бўлиб, оила қуриш, эрга тегишга шошмаслик керак деган қатъий қарорга келди.
1970 йилда 20-24 ёшдаги хотин-қизларнинг фақат 36 фоизи турмуш қурмаган бўлса, 1993 йилга келиб эрга тегмаган қизлар салмоғи 68 фоизга чиқди. Ундан кейинги ёш тоифаси – 25-29 ёшлилар орасида “хизмат кўрсатган қари қизлар” 10 фоиздан 35 фоизгача кўпайди. Чақалоқли ёш оила анқонинг уруғи бўлиб қолди. Бундай зебу зийнатга фақат энг бадавлат кимсаларнинг қурби етади, аммо улар буни ўзларига эп кўрмайдиган бўлди. Бозор иқтисодиёти талаблари аввалги иймон, анъана ва қадриятлар илдизига болта урди. Энди иқтисод эмас, эътиқод асосий масала бўлиб қолди.
Бьюкенен Ғарбда туғилишнинг кескин камайиш сабабини 60-70-йилларда оқсуяк зодагонларнинг “аксилижтимоий” ҳаракатидан қидириш керак, деб таъкидлайди Бу оқимга Стэнфорд университети биологи Пол Эрлих ўзининг “Популяцион бомба” асари билан асос солган, деб ҳисобланади. Ўн тўққизинчи асрда британиялик файласуф-аҳолишунос Томас Роберт Мальтус, аҳолининг кўпайиши геометрик, озиқ-овқат ишлаб чиқаришнинг ўсиши эса, арифметик прогрессия тарзида давом этса, Ер юзи аҳолиси очлик ва муҳтожлик домида қолади, деб шум ният қилган ва бир қанча нохуш назарияларга озиқ берган эди. Унинг қарашларини янги шароитга мослаштириб, Эрлих, халқларнинг бу тарзда кўпайиши заминимизнинг захиралари етишмай қолиб, энергия, овқат, жой тақчиллиги келиб чиқишига сабаб бўлади, деб башорат қилди.
М

Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling