«Европаликлар – йуколиб бораётган тур» асарнинг биринчи боби «Лондон Таймс» хафтаномасида чоп этилган макола номи билан атал


Марказий Осиё (миллион киши ҳисобида)


Download 402 Kb.
bet9/11
Sana31.01.2023
Hajmi402 Kb.
#1144502
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Гарбнинг халокати

Марказий Осиё (миллион киши ҳисобида):






мамлакатлар

2000 й.

2025 й.

1

Афғонистон

22,7

44,9

2

Қозоғистон

16,2

17,7

3

Ўзбекистон

24,3

33,4

4

Қирғизстон

4,7

6,1

5

Тожикистон

6,2

8,9

6

Туркманистон

4,5

6,3




Жами

78,6

117,3
Афтидан, ушбу минтақа ва ундаги демографик-миграцион жараёнларни чуқур ўрганиш ва яхши билиш имкони бўлмаган шекилли, Бьюкенен, бу жойдаги аҳоли ҳозир Россия аҳолисининг ярмига тенг, аммо 25 йил ўтгач, деярли тенглашади, ўша пайтда Россия халқи янада қариган, ислом миллатлари эса ёшариб кетган бўлади, деб тахмин қилишдан нарига ўтолмаган.
Мазкур бобда ислом дини, пайғамбаримиз Муҳаммад (САВ) ҳақида ҳам юзаки ва андишасиз гаплар бор. Бьюкененнинг ислом дини ва мусулмонлар тўғрисидаги фикрларини охиригача ўқиш учун анчагина чидам ва босиқлик зарур бўлади: “Эрамизнинг еттинчи асри бошида ўрта ер денгизи атрофи христиан дунёси эди. Аммо ҳижрадан – пайғамбар Муҳаммаднинг 632 йили Маккага сафаридан эллик йил ўтгач, исломчи тўдалар Ўрта ер денгизининг жанубий қирғоқларига ёпирилди. Саккизинчи юзйиллик аввалида араблар ва берберлар визиготларнинг ожизгина қаршилигини енгиб, Испанияни қўлга киритдилар, Пиренеяни ўтиб, Францияга суқилиб кирдилар ва мана шу ерда инсоният тарихидаги энг буюк жанглардан бири содир бўлди. Карл Тур, “фаранглар тўқмоғи” мусулмонларни енгди ва улар Пиреней ортига қайтишга мажбур бўлдилар”.
Мусулмонлар учун муқаддас бўлган ҳижрий йил саноғи Пайғамбаримиз (САВ) нинг Маккага эмас, кейинчалик “Мадинатун ан-наби” деб улуғланган Ясриб шаҳрига сафарларидан бошланишини билмаган бу “мутахассис” билан баҳслашиш ўринли эмас. Бироқ, бундан кейинги матнда ҳам исломга беҳурматлик, ундан ҳайиқиш ва зорланиш сезилиб туради: “Шарқда исломнинг бостириб кириши кейинроқ содир бўлди, - деб ёзади Бьюкенен. – Ўн тўртинчи асрда Оттоман империяси (Усмонли турклар – М.О.) Болқонга кирди ва Косово яқинидаги жангда (1389) сербларни тор-мор этди. 1453 йили Константинополь қулади. 1683 йили турклар Вена дарвозалари олдида турган вақтда поляк қироли Ян Собесский уларни тўхтата олди. Аммо 1913 йилга қадар улар Болқон ярим оролининг аксарият қисмига эгалик қилиб келди.”
“Ғарбнинг ҳалокати” китоби муаллифининг тарихга унча ҳуши йўқ, шекилли, ҳеч бир мантиқсиз равишда исломдан Исроилга ўтиб кетади. “Ғарб цивилизациясининг фаоллиги, - дейди у, - Биринчи жаҳон урушининг тугаш вақтига тўғри келди. 1917 йил ноябрида инглиз лашкари Алленби қўмондонлигида Иерусалим (Қуддуси шариф)га кирганда, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Артур Бальфур: “Қирол жаноби олийлари Фаластинда яҳудий давлатини тузишга даъват қилмоқдалар”, деб айтди. Оттоман империясининг розилик беришдан бошқа иложи йўқ эди. Сайкс-Пико битимига кўра, Буюк Британия ва Франция Фаластинни таъсир доирасига бўлиб олди. Ўттиз йил ўтгач, Буюк Британиянинг оқ фотиҳаси ҳамда Қўшма Штатларга қарам бўлган БМТнинг қарори билан араб минтақасида яҳудий давлати пайдо бўлди. Бир йил ўтар-ўтмас инглизлар Ҳиндистондан, Фаластиндан, Иордания, Миср, Ироқ, Форс қўлтиғидан чиқиб кетди, тез ўтмай, французлар ҳам улар ортидан равона бўлишди”.
Бугунги кунда ҳар ерда исломнинг уйғонишини сезиш осон. Филиппин (ороллари)да ислам сепаратчилари (айирмачилари) ҳаракат қилмоқда. Индонезияда мусулмон аскарлари христиан айирмачилари билан жанг қилмоқда. Фаластиндан то Покистонгача тўда-тўда одамлар Пентагоннинг вайрон ва Жаҳон савдо ташкилотининг ер билан яксон қилинганини қутлайди. Афғонистон толиблар даврида кўп йиллар мобайнида Усома бен Ладен ва унинг террорчилик тармоғига бошпана бўлиб келди ҳамда Марказий Осиёдаги собиқ совет республикалари ва Чеченистонга “мужоҳидлар” тайёрлаб берди. “Толибон” ҳаракатининг бошлиғи мулла Муҳаммад Умар 2001 йил март ойида Афғонистон ҳудудидаги барча диний тасвир ва ҳайкалларни, шу жумладан, Бамьяндаги еттинчи асрга тааллуқли Будда ҳайкалини ҳам йўқотишга буюрди; “Бу санамлар – кофирларнинг худоси”, деди у”.
Америкалик сиёсатшунос айнан шу бобда ўзининг асосий ташвиши – христианларнинг камаяётгани эмас, мусулмонларнинг кўпаяётгани эканини яширмай баён этади. “Европада, - деб таъкидлайди Бьюкенен, - христиан конгрегациялари (уюшмалари – М.О.) ўлиб, черковлар хувиллаб бормоқда, масжидлар эса, тўлгандан-тўлмоқда. Фақат биргина Францияда ҳозир беш миллион, Европа Иттифоқи ҳудудида эса – 12 дан 15 миллионгача мусулмон яшамоқда. Германияда 15 мингга яқин масжид бор. Дадил айтиш мумкинки, ислом Европада иккинчи ўринда турадиган яҳудолик динини сиқиб чиқарди. Биз ҳақиқий “ислом тўфони”ни кузатмоқдамиз. 2000 йили инсоният тарихида биринчи марта мусулмонлар сон жиҳатидан католиклардан ўтиб кетди.”
“Исломлаштириш” мафкураси Афғонистон, Эрон ва Суданда бошқа мусулмон мамлакатлари ўрнак олса арзийдиган замонавий давлатларни вужудга келтира олмади. Бироқ ислом дини бундан оз бўлсада зарар кўргани йўқ. Фанда, технологияда, иқтисодда, саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги, қурол-аслаҳа яратиш ва ишлаб чиқаришда, демократиялаштиришда Америка, Европа ва Япония бир қанча авлод умрича олдинга ўтиб кетди. Аммо ислом дунёси Ғарб йўқотган бир нарсани сақлай олди, бу ҳам бўлса – бола туғиш истаги, цивилизацияни, маданиятни, оила ва иймонни давом эттириш иштиёқидир.
Ҳ
Иймон яратган дунёдан бошқа дунё йўқ”!
озир туб аҳолиси камайиб бормаётган бирор европа давлатини тополмайсиз, дейди Бьюкенен; айни пайтда аҳолиси кундан-кунга кўпаймаётган мусулмон мамлакатини ҳам тополмайсиз. Дарҳақиқат, Ғарб ислом билмайдиган кўп нарсани билиб олди, аммо ислом Ғарб унутган қадриятни ёдида тутмоқда:

“Ғарбнинг ҳалокати” китобининг 7-боби мозийга назар, ўтмишга муносабат масалаларига, яъни америкача янги мафкуранинг тарих авра-астарини ағдариш борасидаги “ютуқлари” таҳлилига бағишланган. Буни бобнинг номидан ҳам билиш мумкин:

“Мозийга қарши уруш”

Рус ёзувчиси А.Солженицин, “халқни йўқотиш учун унинг илдизига болта уриш керак”, деган. Халқнинг илдизи эса, унинг хотирасидир. Америка халқига йўллаган видолашув мурожаатида Рональд Рейган, биз нима қила олганимизни унутсак, кимлигимизни ҳам унутамиз, деб ёзган, шонли ўтмиш хотирадан ўчирилса, охир-оқибатда Америка руҳи ҳам йўқолади, деб огоҳлантирган эди. Шунга қарамай, Патрик Бьюкен ва у каби ватанпарварлар қанчалик қарши бўлмасин, тарихга болта уриш кучайгандан кучайиб бормоқда.
Ўрта асрларда Оттоман империяси (Усмоний турклар империяси Европада шундай аталган – М.О..) христиан динига эътиқод қиладиган Болқонда қонли солиқ солган – турклар ҳар беш боладан биттасини олиб кетарди. Ота-она меҳридан йироқ, бу ўғил болалар мусулмон дини асосида тарбияланар, улардан сара жангчи – янчарлар етишар, сўнг булар босқин қилиш ҳамда ўзларини туққан одамларни эзиш учун юборилар эди”, - деб ёзади Бьюкенен.
Замонавий давлатда хотирани ўчириш, бир бадиий асар қаҳрамони тили билан айтганда: “Ким ўтмишни бошқарса, келажакни бошқаради. Ким ҳозирги кунни бошқарса – ўтмишни бошқаради”, деган формула асосида олиб борилади, дейди у.
Америка ўтмишини ёритишга мутасадди бўлган кўпгина муассасалар шу пайтгача ифтихор манбаи бўлиб келган ўтмишни беаёв қоралай бошлади, қаҳрамонларни жиноятчи ва аблаҳларга чиқариб қўйди, деб куюнади Бьюкенен.
Г
Аввалги тарих”
ўдакнинг онага меҳри табиатан берилади, аммо ватанга бўлган муҳаббат тарбияланиши керак. Таълим олиш, ўқиш-ўрганиш орқали одам ўзининг халқи ва унинг ўтмиши, киндик қони тўкилган юрти ҳақида билиб олади. Иккинчи жаҳон урушидан олдин туғилганлар учун ватанга садоқат - одатий ҳол, ватанпарварлик – гўзал ахлоқий фазилат эди. Кейинчалик, “Ғарбнинг ҳалокати” муаллифи ўкинч билан таъкидлаганидек, ҳаммаси ўзгара бошлади.

Бу фаслда Бьюкенен ва унинг тенгдошлари болалик даврида ўқиган ва умрбод ёдида сақлаб юрадиган тарихий лавҳалар эсга олинади. “Яқин ўтган кунларда, - деб ёзади у, - ҳар бир америкалик болакай Магеллан, Васко да Гама, Кортес, Генри Гудзон каби буюк саёҳатчиларнинг номларини, инсоният тарихидаги энг улуғвор экспедицияларнинг бирида Американи кашф этган, буюк сайёҳларнинг ҳам буюги ҳақли равишда Колумб эканини билар эди. Тарих бўйича барча дарсликлар унинг номи билан бошланарди. Католик мактабларида болаларга француз ва испан сайёҳлари, миссионерлари, шимолий америкалик авлиё оталар ... ҳақида сўзлаб беришар эди”.
Бундан кейин улар ўқиган даврларда сўнгги юз эллик йилдаги ғалабалар, Американинг гуркираб ривожланиши кўтаринкилик ва хушчақчақлик билан баён этилар экан. Фуқаролар урушига бағишланган дарслик бобларида Ли ва Жексон қўрқув билмас аскар ва олижаноб инсонлар сифатда тасвирланар экан. Кейин Америка ғарбининг забт этилиши (Бьюкенен, “истило этилиши” демаяпти) бошлангани, генерал Кастер бу замоннинг қаҳрамони бўлгани, Панама канали қазилгани, Эдисон, ака-ука Райтлар, Белл ихтиролари ҳақида ғурур билан сўзланар экан.
Кейинги сатрларда Бьюкененга хос ватанпарварлик меъёридан ошиб, муболаға косасидан тоша бошлайди. Унинг фикрича, кашф қилса бўладиган неки бор, барини америкалик олимлар ихтиро этган, қайсики уруш бўлган – АҚШ енгган экан…
Кейин Биринчи жаҳон уруши бошланди ва президент Вильсон йигитларимизни “дунёни демократияга мослаш” учун сафарбар этди... Кемаларимизни торпедодан ўққа тутиб уруш бошлаган Германияни биз (қаранг-а, бошқа ҳеч ким урушмаган – М.О) енгдик. Тез ўтмай, Япония сотқинларча Перл-Харбордаги флотимизга ҳужум қилди. Шунинг учун яна қўлга қурол олиб, Муссолини ва Гитлерни тугатишимизга тўғри келди; дарвоқе, католик мактабларида Сталин ҳам анави икковидан яхши эмаслигини уқтиришарди... Кейин оламни “атеистик коммунизм”дан қутқаришимизга тўғри келди”.
Америка тарихи, Бьюкененнинг фикрига кўра, шонли тарих, ҳозирги бошқа давлатлар ёки ўтмишдаги республикалар тарихига қараганда ҳам анчалик буюк тарих экан. “Хатолар бўлганми, кимгадир озор етганми? Шубҳасиз. Бошқача бўлмайди ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Аммо Америка тарихида, мағлубиятлар ва қора доғларга қараганда, ғалабалар кўпроқ...”
Американинг умумтаълим мактаблари, зарур бўлганда, ўз мамлакатини ҳимоя қилишга қодир гражданин ва ватанпарварларни тарбиялаши лозим. Бу мактаблар болаларни Американи севишга ўргатиши керак... Ўз юртига муҳаббат қанча кучли бўлса, ўзини унинг бир парчаси сифатида ҳис қилишга, ўз мамлакати учун ўзини қурбон қилишга, керак бўлганда, жонини тикишга, халқини ўз оиласидек ҳимоя қилишга иштиёқ шунча кучли бўлади” – деб ёзади Бьюкенен. Бу фикрга эътироз билдириш қийин. Бироқ, ўз тарихини ҳаққоний ёритмай, ярим ҳақиқат билан болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўз юрти, халқи, ўтмишидан самимий ифтихор ўрнига меъёридан ошган мағрурликни зўрайтириш ҳам самарасиз экани маълум.
“Ғарбнинг ҳалокати” асарида эътироф этилишича, тўғрироғи, эътироз билдирилишича, ҳозирги Америкадаги “маданий тўнтариш” айнан тарихни замбаракдан ўққа тутишдан бошланган экан. “Халқни тугатишдаги дастлабки қадам – унинг хотирасини ўчиришдир. Унинг китобларини, унинг маданиятини, унинг тарихини йўқотинг. Сўнг кимдандир янги китоблар ёзишни, янги маданият ясашни, янги тарих ихтиро қилишни сўранг. Қарабсизки, халқ кимлигини ва ким бўлганлигини унута бошлайди”.
Биз Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг “Тарихий хотирасиз – келажак йўқ” асарида билдирилган тарихий хулосалар, фалсафий мушоҳадалар, илмий ғоялар нақадар теран мазмунга, ҳаётий аҳамиятга эга эканини яхши биламиз. Аммо, уммон ортидаги айрим мутакаббир геосиёсий марказлар ўз стандартларини ўзгаларга тиқиштириш, бировларга ақл ўргатиш ўрнига бошқалардан ўрганиш йўлидан борса, ўзлари учун кўпроқ фойда бўлар эди.


Алвидо, Колумб”


навбатдаги фаслнинг номи шундай.

Америка - сеҳрли диёр, ухлар эди Колумб ҳам ҳали,



Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling