«Европаликлар – йуколиб бораётган тур» асарнинг биринчи боби «Лондон Таймс» хафтаномасида чоп этилган макола номи билан атал


Download 402 Kb.
bet8/11
Sana31.01.2023
Hajmi402 Kb.
#1144502
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Гарбнинг халокати

Бошимиз узра жаннат йўқ деб тасаввур қилгин,
Сен бир уриниб кўр, бу жуда осон!
Тагимизда дўзах йўқ деб тасаввур қилгин,
Бошимиз устида – мусаффо осмон.
Одамлар, бир тасаввур қилиб кўринг-а,
Давлат йўқ деб тасаввур қилинг,
Шошилиб ховлиқиб ишлаш керакмас,
Уруш ҳам йўқ, қотиллик ҳам йўқ.
Тасаввур қилгинки, дин ҳам йўқ,
Ҳамма тотувликда, тинчликда яшар...

Ўзини “инстинкт бўйича социалист” деб атаган Леннон мулксиз ҳам барча нарсага эришиш мумкин, деб ташвиқот қиларди. Ваҳоланки, қирқ ёшида вафот этганида машҳур қўшиқчининг 275 миллион доллари борлиги, у дунёдаги энг бой одамлар сирасига кириши маълум бўлади. Бироқ, Леннон ва унинг шериклари Поль Маккартни ва Боб Дилан куйлаган фаровон дунё қанчалик хаёлий ва афсонавий бўлмасин, ёшлар онгида ўзгариш ясади. Уларнинг қадриятига айланди. Чунки охиратдаги жаннатга ким етади, ким етмайди, Леннон эса, диний ақидаларга зид равишда бу ёруғ дунёда, ҳозирнинг ўзида жаннат ваъда қилар эди. Бьюкенен, ёшларнинг авлиёсига айланган бу ижодкорнинг 1960 йил берган интервьюсида айтган гапларини ўкинч ва алам билан эсга олади: “Христанликнинг куни битган. У сўлмоқда ва ҳалок бўлмоқда. Бу масалада бахслашишнинг ўзи бефойда - ҳаммаси кундай равшан. Мен ҳақлигимни биламан, қолганлар эса, яқинда бунга шоҳид бўлади. Биз ҳозир Исога қараганда анча машҳурмиз”.


Бу ўринда америкалик сиёсатшуносга тасалли беришга биз ожизмиз. Дарҳақиқат, асрлар мобайнида қадрият бўлиб келган дин ўз таъсир доирасини йўқотса, афсусланиш мумкин, Бироқ айб фақат Леннон каби машҳур ашулачидами!?
Бьюкенен китобининг учинчи бобида яна бир бўлим бор, унинг номи -

Инсониятнинг “саратон касаллиги”

Янги диний ақидалар муаллифларидан бири бўлмиш Сьюзен Зонтаг “оқ танли ирқ – инсоният танасидаги саратон касаллигидир”, деб 1967 йилдаёқ дунёга жар солганди. Патрик Бьюкенен яна бир иқтибос келтиради. Айтиш жоизки, бу гапларни бошқа юрт муаллифи эмас, айнан америкалик олим таъкидламоқда: “Америка геноцидга асосланган... Бу ақл бовар қилмас даражада ирқчилик мамлакатидир. Гап шундаки, на Моцарт ва Шекспир, на парламент тизими ва на барокко меъморчилиги, на хотин-қизлар эмансипациясию на Баланчин балети Ғарб цивилизациясининг қолган дунёга етказган зарарини қоплай олмайди”.


Яна бир мутахассис – Майрон Магнет бундай деб ёзган: “бир университет кетидан бошқа университет анъанавий тарзда буюк ҳисоблаб келинган ғарб маданияти дурдоналарини ўрганишдан бош тортмоқда, шу тобгача муқаддас саналган қадриятларни инкор этмоқда. Ғарбга нисбатан энг катта эътироз – унинг мафкураси, хоҳ Ғарбда бўлсин, хоҳ учинчи дунё мамлакатларида, қашшоқларни ҳамда оқ танли бўлмаганларни шафқатсиз эзишга асосланган.”
Ўз романлари билан машхур Жеймс Болдуин ҳам “Ғарбнинг ҳалокати” китоби муаллифи ғазабини кўзғатади. Чунки бу ёзувчи ўз ҳаёти хотимасида, америка тарихида ҳам, “ҳозирги америка воқелигида ҳам ўз моҳиятига кўра ирқчи бўлмаган бирор институт йўқ”, деб ёзган эди. Бошқа ижодкор – Робин Вестнинг қўшимчаси эса, муаллифнинг баттар ғашига тегади. “Сиёсий конституционализм” асарида у қуйидагиларни таъкидлайди: “Қўшма Штатларнинг сиёсий тарихи аксарият ҳолларда қулларга нисбатан онгсизларча шафқатсизлик, туб америкаликларга (ҳиндуларга – М.О.) нисбатан геноцид, оқ танли бўлмаганларга нисбатан ирқчилик, аёлларга нисбатан шовинизм тарихидир.”
Бу каби таъна-дашномлар, танқид ва таҳқирлар университет минбарларидан тобора кўпроқ эшитилмоқда.
Тулейн университети 1990 йили “Ирқий ва аёлларга нисбатан вазиятни яхшилаш бўйича ташаббуслар” номли янги дастур эълон қилади. Ушбу олий ўқув юрти президенти Эймон Келли бу ҳужжат зарурлигини қуйидагича изоҳлайди: “Ирқчилик ва шовинизм юқоридан қуйигача ва пастдан тепагача америка жамиятига сингиб кетган...”
Нью-Йорк штати таълим бошқармасининг яқиндаги ҳисоботида, “Афроамерикаликлар, осиёлик америкаликлар, пуэрторикаликлар ва Лотин Америкасидан келган бошқа барча одамлар ҳеч бир истисносиз европалик америкаликлар томонидан юз йиллар мобайнида ўтказиб келинган маданий зулм ва зўравонлик қурбони бўлди”, деб тан олинган.
Бьюкенен таассуф билан қайд этади: “Шунинг учун ҳозирги коллеж, ҳатто мактабларда Америка қитъаси туб аҳолисини қирғин қилишда европаликлар айбдор деб ўқитилмоқда. Аждодларимиз миллионлаб африкалик қора қулларни зўрлик билан ҳудудга келтирган, ўзларига раво кўрмаган оғир ишларда буларни эзган, бўйсунмаганларни майиб-мажруҳ қилган, ўлдирган. Европаликлар, шунингдек, оқ танли бўлмаган бошқа халқларни, айниқса, африкаликларни қирғин қилган, бойликларини тортиб олган. Христианлик эса, амалда қулликни, империализмни, ирқчилик ва эркак шовинизмини оқлаб ва ёқлаб келган”.
Эътибор беринг, биз бу сўзларга бирор-бир изоҳ бераётганимиз йўқ. Ўз тарихининг авра-астарини ағдариб, ахлат қидираётганларни ҳам ёқлаётганимиз йўқ. Бинобарин, Бьюкенен каби ватанпарварларнинг таҳликаси ва ташвишини тушунса ҳам бўлади. Бироқ, гап шундаки, муаллиф бу айбларнинг сабабини ўз юртида мавжуд зиддиятлардан эмас, қандайдир ташқи омиллардан ахтаради.
“Америка онгининг оғиши” китоби автори Аллан Блум, “Биз юртимиз асосчилари бўлмиш бобокалонларимизни ирқчиликда, ҳиндуларни қирғин қилишда айблашларига кўникиб қолдик. Бу айбловлар ёшларнинг қаҳрамонларимизга ишончини ҳамда Американинг устунлигига бўлган эътиқодини кўпоради”, деб ёзади. Бу эса, Бьюкененга мойдек ёқади. Унинг фикрича, тарих ҳукмида Америка ва умуман, Европага Нюрнберг руҳида, яъни “инсониятга қарши жиноят” қабилида айблов қўйилган эмиш. Ғарбнинг ақл соҳиблари, яъни билимдону донолари эса, аксарият ҳолларда - “тарихдаги энг буюк цивилизацияни” ҳимоя қилиши лозим бўлган бир пайтда бу айбловларга қўшилар, яна қўшимча айблар тақар эмишлар.
Муаллифнинг фикрича, маданий инқилоб бундай таҳқирли айблар тақаш йўли билан ўз ниятига етишни, яъни гуноҳкорлик ҳиссини кучайтириб, Ғарбни маънавий қуролсизлантириб, узр сўраш ва товон тўлашга мажбур қилишни, пировардида барча бойликларни қўлга киритишни қасд қилган эмиш.
“Ғарбнинг ҳалокати” китоби муаллифи собиқ президент Клинтон нега энди Африкага бориб, тарихда юз берган қулчилик учун қабила бошлиқларининг ҳозирги авлодларидан узр сўраганини тушуна олмайди. Унингча, қулдорлик Арканзас штати пайдо бўлишидан анча олдин мавжуд бўлган, ўша қабила бошлиқларининг ўзи қулларни оқларга арзон-гаров сотган, Ғарб қулдорликни ихтиро этган эмас, қулдорликни бекор қилган ва ҳоказо...
Инқилобий кетехизис инсоният тарихидаги барча мудҳиш жиноятларни Ғарбга тақайди. Нима учун? Чунки, бу катехизисга кўра, ғарб халқлари ўз цивилазациясининг бошқа барча халқлар цивилизациясидан устун эканига ишонган, жамиятдаги бошқа “паст” халқларга ўз цивилизация ва маданиятимизни жорий этишга ҳаққимиз бор, деб хаёл қилганлар. Цивилизация ва маданиятлар тенгсизлигини тугатиш инқилобнинг асосий вазифасидир.”
Асарда яна бир муҳим масала – нафрат юзасидан, яъни терисининг ранги, миллий келиб чиқиши, жинсий майллари туфайли содир этиладиган жиноятлар ҳам таҳлил этилган. Муаллиф келтирган кўп сонли маълумотлар Америкадаги жиноий вазият ҳақида ҳам умумий маълумот бергани билан эътиборлидир. Навбатдаги параграф қуйидагича аталади:

Нафрат жиноятлари”

Ҳар қандай мутаассиблар каби, янги “маданий инқилобчилар” ҳам ўзи тақиқлаган хатти-ҳаракатлар, ўзи лаънатлайдиган жиноятлар рўйхатини тузган. Булар ичида энг даҳшатлиси – “нафрат жиноятлари”, яъни терисининг ранги, кўзининг қисиқлиги, жинсий майли бошқачалиги учун содир этиладиган жиноий хатти-ҳаракатлардир.


Америкада ҳар йили 15 000, эътибор беринг, ўн беш минг қотиллик содир этилади. Минглаб одам ўлдириш ҳолатлари жамоатчилик эътиборидан четда ҳам қолиб кетади. Аммо, Бэрд ва Шепард исмли икки йигитчанинг ўлдирилиши катта шов-шувга сабаб бўлди.
Бэрдни юк машинасига боғлаб, дабдаласи чиқиб, жон таслим қилмагунча, судраб борганлар. Бироқ, Бьюкененнинг эътирозига сабаб бўлган нарса - жиноятнинг даҳшати эмас, қурбоннинг қора танли экани учунгина кўтарилган мафкуравий шов-шувдир. Шепардни эса, аввал обдон дўппослаб, сўнг деворга михлаб, музлаб ўлгунча қолдириб кетганлар. Чунки у бесоқолбоз бўлган, ўша тобда ғирт каллакесар йигитларга, яъни бўлажак қотилларига ножўя таклиф билан тирғалган экан. Бу ҳолат ҳам, Бьюкенен ишончига кўра, гомосексуалистларга нисбатан жамиятнинг табиий нафрати ифодаси сифатида кенг ёритилган ва талқин этилган. Агар ўзига ўхшаш хунаса қўлидан ҳалок бўлганда, балки биров билиб, биров билмас эди.
Бу икки қотиллик матбуотнинг ҳам, президентнинг ҳам эътиборига тушгани – жабрдийдалар ирқий, жинсий камчиликка мансуб бўлиб, уларни гўё ҳимоя қилиш ҳозир ҳукмронликка интилаётган мафкурага, янги америка ғоясига мос келишининг тасдиғи эди.
2000 йили Рождество байрамига ўн кун қолганда Вичит шаҳрида даҳшатли қотиллик содир бўлади. Беш нафар йигит-қиз гурунглашиб ўтирган уйга бири йигирма уч, иккинчиси йигирма ёшли ака-ука бостириб киради. Ёшларни зўрлик билан машинага тиқиб, банкоматларга олиб бориб, бор ақчаларини ҳисобдан олдиришади. Сўнг футбол майдонига келтириб, икки қизни зўрлашади. Йигитчаларга қурол ўқталиб, бир-бири билан бесоқолбозлик қилишга мажбурлашади. Кейин бешовини тиз чўктириб, мияларидан отишади. Уч навқирон йигит ва бир қиз тил тортмай ўлади. Ажали етмаган иккинчи қиз қонга беланиб, минг азоб билан икки чақирим эмаклаб полицияга хабар беради. Қотиллар эса, қурбонларининг уйларини шилиш учун йўл олган эди.
Бу жиноят, Бьюкенен таассуф билан қайд этганидек, на марказий телевидение орқали, на бошқа оммавий ахборот воситаларида деярли ёритилмаган. Сабаби – қурбонлар оқтанли, ака-ука қотиллар эса, қоратанли бўлган. Агар тескариси бўлганда борми – бу ўн йилликнинг энг катта жинояти деб талқин қилиниб, шов-шувларга сабаб бўларди. Ваҳоланки, фақат оқтанлилар қораларни қувғин ва қирғин қилади, қоратанлилар доим қурбон бўлади деб ҳисоблайдиган янги сиёсий мафкура қолипига бу жиноят тўғри келмайди.
Бу мамлакатда қора танлилар аҳолининг 13 фоизини ташкил қилади, дейди Бьюкенен, бироқ оғир жиноятларнинг 42 фоизи (1999 йили нашр этилган “Асосий маданий кўрсаткичлар рўйхати”га кўра), қотилликнинг ярмидан кўпроғи уларнинг зиммасига тўғри келади.
Флорида халқаро университети криминал юстиция департаменти бошлиғи Вильям Вилбэнкс 1990 йилиёқ қора танлилар содир этган жиноятлар таҳлилини эълон қилган эди. Юстиция вазирлиги берган маълумотларга кўра, 1987 йил мобайнида:

  • оғир жиноят содир этган оқтанли жиноятчилар 100 тадан 3 ҳолатдагина ўз қурбонлари сифатида қоратанлиларни танлаган, қоравойлар эса, эллик фоиздан ортиқ оғир жиноятни оқтанлиларга нисбатан содир этган;

  • номусга тегиш жинояти 83 минг марта қайд этилган бўлса, оқтанлилар қора қизларга бирон марта тегмаган, қора зўравонлар эса, 28 фоиз жабрланувчини оқмағизлардан танлаган;

  • талончилик жиноятида ҳам тахминан шундай – оқлар 2 фоиз қораларни, улар эса 73 фоиз оқтанлиларни талаган.

Бу маълумотларни Вилбэнкс эълон қилганда, унга жавобан на эътироз, на эътироф билдирилган. Гўёки бу даҳшатли ҳақиқат ҳеч кимга қизиқ эмасдай эди.
Ўн йил ўтгач, 1999 йили “Вашингтон пост” газетаси “Нью Сенчури” фонди томонидан тайёрланган тадқиқот натижаларини нашр этди. Унга кўра 1994 йили:

  • қоратанлилар ирқлар аро жиноятларнинг 90 фоизини содир этган;

  • аҳолининг 12 фоизини ташкил этган қора танлилар орасида ирқий жиноят қилиш эҳтимоли, тўғрироғи, хавфи оқ танлиларга нисбатан 50 баробар, уюшган тарзда талончилик қилиш ё номусга тегиш жинояти – 100-250 баробар юқори экан.

Фонднинг таҳлилидан яна бир муҳим хулоса келиб чиққан: таги осиёлик америкаликлар бошқаларга қараганда энг юввош бўлиб, уларнинг жиноий кирдикорлари ҳатто оқларникига қараганда икки-уч баробар паст экан.
Бьюкенен миллионлаб мўмин-қобил қора юртдошларидан узр сўрайди, айтмоқчи бўлган фикри – фақат қора танлилар оқларнинг зуғумига гирифтор деб ташвиқот юритадиган янги мафкуранинг хато эканидир.
Тахминан шундай манзара Буюк Британияга ҳам хос. Ушбу мамлакат Ички ишлар вазирлигининг 1995 йилги ҳисоботига кўра, ирқий муносабатларга тегишли 143 минг жиноятни оқ танлилар териси бошқа рангдагиларга нисбатан, айни пайтда, 238 минг жиноятни бошқа ранглилар оқ танлиларга нисбатан содир этган. Ваҳоланки, миллий озчиликлар аҳолининг 6 фоизини, оқ танлилар 94 фоизини ташкил этиши ҳисобга олинса, яна ўша нисбат ҳосил бўлади – қора танлилар оқларга қараганда 25 маротаба кўп жиноятга қўл урадилар.
Жиноят, ким томонидан содир этилишидан қатъи назар – жиноят ва у албатта жазосини олиши даркор. Жиноятчиларни терисининг рангига қараб фарқлаш адолатдан эмас. Бьюкенен бу фикрда қатъий ва биз унга ҳамфикрмиз. Бироқ у, янгича америка ғоясига мос келадиган жиноятларни ажратиб, кўпиртиришга, қолганларини эса, унутиш ёки сукут билан четлаб ўтишга қарши. Нима ҳам дердик? Ўтган асрнинг 70-йилларида, “Америка бунга келган барча ирқ, миллат ва элатларни дошқозонда эритиб, яхлит қотишма қиладиган юрт”, деган мафкуравий ғоя устувор эди. Бу даргоҳда ҳеч қачон миллатчилик, маҳаллийчилик бўлмайди, ҳамма тенг ва эркин деган шиорлар замирида ҳам зиддиятлар борлиги, булар қачонлардир юзага чиқиши, кучайиши ва ҳатто портлаши мумкинлиги сиёсатчиларнинг “етти ухлаб тушига ҳам кирмаган” эди.
Кўпмиллатли (полиэтник) давлатларда ўта нозик ва ҳушёр миллий сиёсат олиб борилмаса, деструктив (бузғунчи) кучлар албатта бу омилни бўрттириб, барқарорлик ва тинчлик тамойилларига зид ишларда бундан фойдаланишига тарихда ҳам, ҳозирги кунда ҳам истаганча мисол топиш мумкин.
Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва ҳамкорлик масаласига мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, сиёсатда ҳам, мафкурада ҳам устувор аҳамият қаратилмоқда ва бу ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Бизнинг маданиятли оқсуякларимиз, дейди Бьюкенен, ўз мамлакатларини ирқчилик макони, ҳали ҳам оқ танлилар қораларни қатағон қиладиган ўлка деб ташвиқ қилишдан чарчамаяпти. Агар жабрланувчи оқтанли ёки оддий, нормал жинсий майлга эга бўлиб, уларга куч ишлатган қотил ва жиноятчи қора танли ёҳуд гомосексуалист бўлса, бундай жиноятларни пайқамаганга олишади, матбуотни ҳам сезмасликка чақиришади. Ўзини демократиянинг, бинобарин, ҳақиқат ва ошкораликнинг дошқозони деб ҳисоблайдиган мамлакатда мана шунақанги “ярим ҳақиқат”, “мафкуравий ғилайлик” мавжуд.
Бьюкененнинг социал-демократия ва марксизмга муносабати “Ғарбнинг ҳалокати” асарининг тўртинчи бобида батафсил, ҳатто керагидан зиёд тафсилотлар билан баён этилган. Бу боб “Улар инқилоб қилди” деб номланади.

Улар инқилоб қилди”

Америка демократияси асосларини қақшатган тўнтаришни ўтган асрнинг 60-йилларидан эмас, Биринчи жаҳон уруши бошланган 1914 йил августидан ахтариш керак. Чунки Жак Барзун таъбири билан айтганда, “айнан шу зарба дунёмизни ўз-ўзини ҳалок қилишга йўналтирган” экан.


Ўша машъум йилнинг 4 август куни немис рейхстагидаги социал-демократлар бир ёқадан бош чиқариб, ҳукуматга ҳарбий харажатлар учун қўшимча маблағ ажратишни ёқлаб овоз беради. Бу билан улар рейх армиясининг Бельгияга бостириб кириши муносабати билан кўтарилган ватанпарастлик жазавасига қўшилган эди. Марксистлар қувончининг чеки йўқ: шунча давр кутилган умумевропа уруши ниҳоят бошланмоқда.
“Коммунистик партия манифести” асарида Маркс “Бутун дунё пролетарлари, бирлашингиз!” деб даъват қилган эди. Марксчилар учун уруш Европа пролетариатини муқаррар бирлаштирадиган, уларни қўлига қурол олиб, бошқа юртдаги ўзлари каби йўқсиллар билан эмас, балки буржуазия билан курашга мажбур этадиган воқеа эди. Аммо бундай бўлмади. Европанинг энг йирик социал-демократик партияси бир зумда уруш партиясига айланди-қолди, пролетарлар эса, қўлига қурол олиб, марксчилар нафратига қолган миллий буржуйларни ҳимоя қилишга отланди.
Ёзувчи Барбара Тикман бундай деб ёзган эди: “Жангга даъват янграган заҳоти, Маркснинг фикрига кўра, миллий мансублиги бўлмаган ўша пролетарий бир зумда ўз синфига эмас, ўз қадрдон мамлакатига садоқатини намоён этди. Унинг ҳам, жамиятнинг бошқа аъзолари каби, “миллий оила”га мансублиги аён бўлди-қолди. Капитал билан курашиш ўрнига у ўз хорижий биродарига қурол ўқталишни афзал билди. Қолаверса, ишчилар синфи, ҳудди ўрта синф каби, олий табақа каби ўз ихтиёри билан урушга ошиқар эди”.
Марксчиларнинг “тутуни чиқди”, масҳара бўлишди. Уруш, қанчалик даҳшат ва қирғин келтирмасин, юз минглаб солдатлар жон бермасин, аммо анча давом этди, на немис, на француз, на инглиз пролетари қуролини ташлади.
Биринчи жаҳон уруши якунида вазият ўзгарди. Россиядаги Октябрь тўнтаришидан сўнг Будапешт, Мюнхен ва Берлинда коммунистик тўнтариш ясашга уриниб кўрилди. Немис фахрийлари, ҳеч қийинчиликсиз, Бавария Республикасини янчиб ташлади, “Спартак” қўзғолани етакчиси Роза Люксембург ҳамда Карл Либкнехт Берлинда отиб ташланди. Бела Кун режими Венгрияда бир неча ой ҳукм сурди. Пролетариат ўзининг номидан бошланган ва унга аталган инқилобни қўллаб-қувватлашга ошиқмаётгани аён эди.
Хуллас, марксчиларнинг башорати амалга ошмади. Ғарб ишчилар синфи, йўқсиллар доҳийси Маркс ёзган сценарийга кўра, инқилобий роль ўйнашдан бош тортди. Кейинчалик марксча таълимот тарафдорлари ўз устозлари хатосини тузатишга уринди. Капитализмнинг ривожи пролетариатнинг қашшоқланишига олиб келмайди, аксинча, у бойиб, ўрта синф сафига тортилади. Инқилобда иштирок этмагани эса, унинг ҳақиқий манфаатларини англашга қўймаган икки минг йиллик насронийлик тарбиясидир, деди улар. Инсон қалбида христианлик мафкураси ҳамда ғарбий маданият “уя” қўйган экан, марксизм илдиз ота олмайди, ўз фойдасини билмаган пролетариат эса, инқилобга хийнат қилаверади. Инжилда Исо тилидан айтилган ривоятга кўра, дон (яъни, иймон) тошлоқ ерга тушса, ҳосил бермаганидек, инқилоб уруғи ҳам христианликнинг метин заминида ниш ура олмайди.
Марксни бундай “ривожлантирган” назариётчилардан бири Коминтерн агенти, “Тарих ва синфий онг” асари муаллифи венгриялик Дьерд Лукач эди. “Инсоний қадриятларни умумжаҳон миқёсида ўзгартириш аввалги дунё қадриятларини йўқотмасдан ҳамда янги, инқилобий қадриятлар яратмасдан туриб мумкин эмас, - деб ёзган эди у. Бела Кун ҳукуматида маданият ишлари халқ комиссари ўринбосари сифатида фаолият юритганда у ўз қарашларини амалиётга жорий қилиб, кейинчалик “маданий терроризм” номини олган қабиҳ ишларга бош бўлди. Унинг раҳнамолигида мактаб дастурларига жинсий тарбиянинг энг беъмани усуллари жорий этилди, болаларни муҳаббат эркинлиги ва ҳиссий лаззатдан тоймасликка даъват этдилар, оиланинг “эскиргани” ва диннинг афюнлигини уқтирдилар.
Бьюкененнинг фикрига кўра, Ғарб маданияти ва христианликнинг асоси бўлган оилани йўқотишга қаратилган Лукач ғоялари, у ўз юртидан қочганига 50 йил ўтганидан кейин, сексуал революция тарафдорлари томонидан завқ-шавқ билан қарши олинди.
Маркс таълимотини ўзига хос тарзда ривожлантирганлардан яна бири - итальян коммунисти Антонио Грамши бўлиб, айримлар уни йигирманчи асрнинг энг йирик марксисти деб аташади. Муссолини 1922 йили Римни эгаллагач, у Россияга қочади, бироқ ҳиссиётга берилган айрим ёзувчи ва арбоблардан фарқли ўлароқ, большевиклар тузуми ваъда қилган жаннат хомхаёл эканини у дарҳол пайқайди. Грамши бу мамлакатда ленинизм ғалаба қозона олмаган, деган хулосага келади.
Грамши коммунистик идеаллар руслар онгига сингмагани сабабини бунга “тўғаноқ” бўлган христиан динидан ахтарди. Икки минг йил ибронийлик-насронийлик дини руҳида тарбияланган Ғарбдаги тузумни ўзгартириш учун марксчилар аввало шу ақидаларни тугатиши, бинобарин Ғарбни христианликдан халос этиши лозим, деб хулоса қилди.
Грамши Сталиннинг зуғумидан қочиб, ўз Италиясига қайтиб кетади, у ердаги коммунистларга бошчилик қилмоқчи бўлади. Бироқ Муссолини уни қаматади ва 1937 йилгача, сил касалидан мадори қуриганига қарамай, авахтада сақлайди. Грамши озодликка чиқади-ю, кўп ўтмай 46 ёшида вафот этади.
Бьюкененнинг тахминича, ҳозирги Ғарбдаги маданий инқилоб Грамши усули билан амалга оширилаётгандек кўринади. Чунки, Грамши ғоясига биноан, тепадан бошлаб тизимни йўқотишга урингандан кўра, пастдан бошлаб маданият ва маънавиятни ўзгартириш осонроқ; аста-секинлик, иложи бўлса, пинҳоний тарзда оммавий ахборот воситалари – газета ва журналлар, радио ва телевидениени, кинематография, театр, мактаблар, ўқув юртлари, санъатни “қўлга олиш” керак, уларни инқилоб қуролига айлантириш зарур. Шунда жамият, пишган мева ерга тушганидек, ўз-ўзидан инқилобий ғоялар домига тушади.
Грамши ўз ҳамфикрлари – марксчиларга буржуа маданияти ва христианликни инкор этадиган Ғарб интеллектуаллари билан бирлашишни, капитализмни яратган ва озиқлантирадиган маданиятни ўзгартириш зарурлигини маслаҳат берган эди. Мана, бир-икки авлод умри ўтмай, Ғарбнинг ўзи шу фикрга келди. Бу, албатта, Бьюкененга маъқул эмас. Унинг жаҳлини чиқарган муаллифлардан яна бири – “Американи кўкаламзорлаштириш” китоби автори Чарльз Райх.
Мана ўша китобга ёзилган сўш боши: “Инқилоб яқинлашмоқда! У ўтмишдаги барча инқилоблардан фарқ қилади. У синфларга эмас, инсонга мурожаат қилади, аввало маданиятга тааллуқли бўлади, сиёсий системанинг ўзгариши эса, энг охирги босқичда содир бўлади. Муваффақият қозониши учун у зўрликка мухтож эмас, зўрлик билан уни бостириб ҳам бўлмайди. У хайратомуз тезлик билан тарқалмоқда, унинг таъсирида қонунларимиз ҳам, институтлар ва социал структура ҳам ўзгариб бормоқда. Янги авлод инқилоби мана шунақа!”
Хуллас, Ғарбда инқилобнинг мумкинлиги тўғрисидаги Грамши ғоялари башорат бўлиб чиқди. Дунёни етмиш йил даҳшатда ушлаб келган ленинча тузум тарихий бурилиш палласида барбод бўлди, рус инқилоби мағлубиятга учради. Ленин-Сталин коммунистик партияси яна ибтидосига қайтди, яъни оммабоп иборалар билан хас-пўшланган мутлоқ ҳокимият учун кураш қасдида юрадиган бир ҳовуч сиёсий авантюристлар ҳизбига айланди. Собиқ шўро тузуми жон берди ва ортиқча ўкинчсиз дафн этилди. Бироқ, Бьюкененни хавотирга солган Грамши инқилоби давом этмоқда, кучаймоқда ва янги издошларини топмоқда.
П
“Франкфурт мактаби Америкада”
атрик Бьюкенен китобининг шу бобида ХХ аср фалсафий тафаккурида буюк бўлмаса-да, ўзига хос ўрин эгаллаган “Франкфурт мактаби”, унинг АҚШ даги фаолияти ва ғояларининг америкаликларга таъсири ўрганилган; бу бўлимнинг номи: “Франкфурт мактаби Америкада” деб аталади

Лукач ва немис компартиясининг бир қанча аъзолари 1923 йили Франкфурт университети ҳузурида Ижтимоий тадқиқотлар институти ташкил этади.
Собиқ марксист Хоркхаймер 1930 йили шу илм даргоҳига директор бўлади. У Маркс таълимоти хато эканига, инқилобнинг етакчи кучи, авангарди - пролетариат бўла олмаслигига ишонч ҳосил қилади. Хоркхаймер бошчилигида синфий кураш ҳақидаги увадаси чиққан эски назария улоқтириб ташланди. Эски марксчилар капитализмга қарши курашган бўлса, янгилари ғарб маданиятига қарши юриш бошлайди. Аввалги назариётчилар, ҳудди Парижда 1789 йили ёки Санкт-Петербургда 1917 йили бўлгани каби, ҳокимиятни зўрлик билан қўлга киритиш шарт, деб ҳисоблаган бўлса, ҳозиргилари куч ишлатмай, тинимсиз мафкуравий қайта ишлов, ғоявий тарбия орқали бу ишни уддалашни хаёл қилади. Бунинг учун эса, ғарб кишиси онгу шуурида христианликнинг изи ҳам қолмаслиги керак, деб ҳисоблайди.
Дарвоқе, марксчиларнинг эскилари ҳам, янгилари ҳам ахлоққа муносабатда ҳамфикрлигича қолади. Ҳар бир жамият, ҳар қайси даврнинг ўз ахлоқи бўлиши мумкин ва лозим, мутлоқ ўзгармас қадрият йўқ ва бўлиши мумкин эмас, деган ғояда булар муштарак эди.
Бьюкенен “Франкфурт мактаби”нинг кўпчилик тан олган хизматларини ҳам камситади, ўттизинчи йиллар бошида шу мактабга қўшилган мусиқий танқидчи Теодор Адорно, психолог Эрих Фромм, социолог Вильгельм Райх каби таниқли назариётчиларнинг мактабнинг бошқа арбоблари билан бирга Гитлер зуғумидан (чунки яҳудийлар ва айниқса, марксчиларга Германияда “нон” йўқ эди) қочганларини киноя билан эслатади.
Колумбия университети европалик профессорларни, уларнинг шогирди Герберт Маркузени ўз паноҳига олади ҳамда улар, Бьюкенен истеҳзоси билан айтганда, ўзларига бошпана берган мамлакатнинг маданияти ва тарихини қўпориш учун бор куч ва қобилиятини сарфлайди.
Франкфурт мактаби яратган янгиликлардан бири танқидий назария деб аталган, унга кўра, “ғарбий маданиятнинг ҳес бир истисносиз барча унсурлари, шу жумладан, христианлик, капитализм, оила нуфузи, патриархат, иерархия тизими, миллатчилик, этноцентризм, конформизм ва консерватизм аёвсиз танқид остига олиниши керак.”
Танқидий назария тарафдорларининг фикрича, ғарбий жамиятлар – ирқчилик, шовинизм, миллатчилик, антисемитизм, нацизм, фашизм каби иллатлар конидир.
Айтиш жоизки, Эрих Фроммнинг “Эркинликдан қочиш”, Вильгельм Райхнинг “Омма психологияси ва фашизм”, Адорнонинг “Авторитар шахс” каби асарлари ХХ аср ижтимоий-фалсафий тафаккурида ўзига хос ўрин эгаллайди. Уларнинг ўша давр ғарб жамиятини танқид қилиши ҳам ўринли ва асосли бўлган. Бироқ, “меҳрнинг кўзи кўр” деганларидек, Бьюкененга бу эътирозлар ўзи севган жамиятга нисбатан бўҳтонли, муболағали, таҳқиромуз бўлиб кўринади.
“Ғарбнинг ҳалокати” асари муаллифи билдирган “даъво аризаси”ни рад этишга икки мулоҳаза етарли. Биринчидан, жаҳон учун таҳликали ва оғир йилларда (1939-1946) АҚШда мусофир бўлган уч-тўрт файласуфнинг бу катта давлатда ғоявий тўнтариш ясаганига ишониш мумкин эмас. Иккинчи мулоҳаза – ўртамиёна бир фалсафий мактаб яратган ғоялар америкаликларнинг кенг оммасига таниш бўлгани ва қабул қилингани ақлга сиғмайди. Яна ўша саволни такрорлаймиз: балки америка жамияти ахлоқининг таназзули ва маданиятининг инқирози бошқа сабаблар оқибатидир?
“Америка онгининг оғиши” асарида Аллан Блум бундай бир фикрни билдиради: америка мактабларини битирувчилар – дунёдаги энг чаласавод битирувчилардир, буларнинг имтиҳон баҳолари деярли энг паст баҳолардир, аммо айни пайтда улар ижтимоий муаммоларга, масалан теварак муҳитни муҳофаза қилишга зўр беради. Бундай муносабат таълим маъмуриятининг болаларнинг қандай билим олиши эмас, балки ҳаётга қандай муносабатни ўзлаштириши муҳим, деган қоидасидан келиб чиқади. Бу ўринда ҳам Бьюкенен ўша фалсафий мактаб айбдор деб ҳисоблайди.
Хуллас, америкалик ота-оналарнинг аксарияти замонавий мактабларда болаларни ўқитиш – вақтни ва пулни ҳавога совуриш билан тенг, деб ҳисоблайди. Аммо франкфуртчилар наздида, болалар айнан мактабда эски ақидалар ва увадаси чиққан ахлоқдан қутулади, ҳаётга бошқача қараш ва бошқача яшаш машқини олади.
Бьюкенен ўз фикрини исботлаш, ҳамма айбни аллақачон нуфузини йўқотган марксчилар назариясига тақаш учун “Эркин конгресс” жамғармасида ишлайдиган Уильям Лойднинг фикрини келтиради: “Кўнгилочиш индустрияси (яъни ғарб жамияти – М.О.) ... марксча маданият мафкурасини ўзига сингдириб, энди очиқ-ойдин эмас, пинҳона тарғиб қилмоқда: кучли аёллар заиф эркакларни енгмоқда, оқил фарзандлар ота-оналарига ақл ўргатмоқда, ҳалол қавмлар муттаҳам руҳонийларни фош қилмоқда, қора танли зодагонлар камбағал оқтанлилар туманларида зўрликни енгмоқда, бесоқолбозларни олийнасаб хонадонлар қабул қилмоқда. Аслида буларнинг бари чўпчак, ҳақиқатнинг авра-астарини ағдариш, аммо масс-медиа (оммавий ахборот воситалари – М.О.) буларнинг барини чинга айлантирмоқда, реал ҳаёт қолиб, эртакка ишонтирмоқда”.

“Ғарбнинг ҳалокати” китобининг бешинчи боби шундай н


Халқларнинг буюк кўчиши”
омланган ва асосан Осиё, Африка, Лотин Америкасидан Европа ва АҚШга кўчиб бораётганлар ҳақида маълумотлар беради. Ўзбек китобхони учун, назаримизда, Марказий Осиё тўғрисидаги маълумот ва башоратлар муайян даражада қизиқ бўлади.

Бьюкенен, кўп сонли мутахассисларнинг тадқиқотларига таяниб, аҳоли сонининг яқин 25 йил ичида ўсишини қуйидагича тахмин қилади:



Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling