Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек


Аристотсл илгари сурган қарама-қаршиликни ман этувчи


Download 304.91 Kb.
bet13/63
Sana16.06.2023
Hajmi304.91 Kb.
#1496315
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   63
Bog'liq
FALSAFA

Аристотсл илгари сурган қарама-қаршиликни ман этувчи қонун баҳсларш сабаб бўлди. Гегель Арис1Х»те;1ни танқид қилиб айтадики, унинг бу қонуни дарҳақиқат вужудга келиш. ўзга-риш, ривожланишни инкор этувчи метафизик характердадир. Гегелнинг эътирози бу қонушшнг мазмунини тушунмаганида-дир. Аристотелнинг қарама-қаршиликни ман этувчи қо^гугш мут-лоқдир. Бу қонуи объектив борлиққа тааллуқли бўлиб, имкони-ятдаги борлиққа таалдуқли эмас.
Қарама-қаршшшк қонунининг ҳаракат доирасини принци-пиал жиҳатдан чегараловчи бошқа усулларни Аристотелда то-пиш мумкин. Бу ҳаракатнинг келажаги йўқ. Чунки келажак им-коният доираси билан боғлиқ. Ҳозирги вақт қашшоқдир. Лскин у потенциал (имконий) жиҳатдан бойдир. Ўтмиш ўз актуалли-ги жиҳатдан қашшоқдир. Чунки ўтмишнинг ўзгаришга мойил бўлмайдиган ўтмишда амалга ошган имкониятдан бошқа ҳеч қандай имконияти йўқ.
Учинчисшш инкор этувчи мантиқий қонун қарама-қарши-ликни ман этувчи қонундан олдин келиб, айни бир нарсага нисбатан «в»нинг ҳақиқийлигини «в» эмасни слғон эканлиги-ни англатади ва аксинча: «...икки қарама-қарши мулохдзалар ўртасида ҳеч қандай воситачи бўлиши мумкин эмас, лекин битта субъектдаги ҳар қандай айрим предикат ё тасдиқлаши мумкин ёки инкор этиши мумкин. Қарама-қаршиликни ман этувчи қонун учинчисини инкор эгувчи қонунни ўз ортидан эргаштириши шарт эмас. Лекин учинчисини инкор этувчи қонун қарама-қаршиликни ман этувчи қонуннинг ҳаракатга келти-риш шарти бўлиши мумкин.
Бу демак, қарама-қаршшшкнинг ҳар хил турлари бор де-ган маънони англатади.
Снллогизм. Силлогизм назарияси Аристотелнинг «Биринчи аналитика» асарида таърифланган. «Силлогизм» бу нутқ бўлиб, унда бирон-бир нарса тахмин қилинса, зарурий равишда ун-дан фарқ қиладиган тахмин бор дсган маъно келиб чиқади»1.
Аристотелнинг силлогизм учта мулоҳазадан иборат бўлиб, улардан иккитаси муҳокама, учинчиси эса хулосадир (ҳиндлар-нинг силлогизмида бешта мулоҳаза мавжуд), Аристотелнинг муҳокамалари бизга одатий бўлмаган ҳолда ифодаланган. («В» бу «А») шаклида; «А» *В»га тегишли, яъни Аристотел мулоҳа-занинг предикатини (кесимини) биринчи ўринга қўяди. Муҳо-камалар эса уларга умумий бўлган (ўртача) термин билан боғ-ланган. Бундай ҳолда бир муҳокаманинг предикати ва бошқа-нинг субъекти намоён бўлиши мумкин. Шунга қараб силлогизм-нинг шакллари фарқпанади. Билиш маъносида улардан энг қим-матлиси ва энг мукаммали биринчисидир. У ерда мантиқий зарурият туфайли муҳокамалардан шундай хулоса чиқариш мум-кин: «Агарда «А» ҳар қандай «В»ни билдирса, «В» ҳар қандай «С»ни билдирса, унда «А» зарурий ҳар қандай «С»ни билдиради. Учинчи ва иккинчи фигураларнинг силлогизмлари мукаммал эмас, шунинг учун тадқиқотимиз мантиқий хулосага келиши учун тааллукди маълумотлар учун қўшимча муаммолар зарур-дир. Биринчи фигура (ижобий муҳокамалар бўлса) ўртача тер-мин сабабни ифодалайди: барча сутэмизувчилар — иссиққон-лилардир, отлар сутэмизувчилар, отлар иссиққонлилардир, чун-ки улар сутэмизувчилардир. Силлогизмнинг бошқа фигуралари-да бундай аниқ онтологик тасвирлар Йўқ. Мукаммал ва ному-каммал силлогизмлар ҳақидаги бу тушунчалар Аристотел ман-тиғининг онтологик характери таъсири эканлиги, унинг етарли бўлмаган формализмидир. Шундай қилиб, силлогизмнинг фигу-раси ўртача термин ўрни билан аниқланади. Моддалар эса муҳо-камаларнинг характсри билан аниқланади. Муҳокамалар умум-тасдиқловчи, умуминкор этувчи, қисман тасдиқловчи ва қис-ман инкор этувчи бўлиши мумкин. Ҳамма вариантларни кўриб чиқиб, файласуф хулоса фақат тўрт ҳолда бўлиши мумкинлиги-ни аниқлади: умумтасдиқловчи муҳокама умумтасдиқловчи би-лан, умуминкор этувчи умуминкор этувчи билан, умумгасдиқ-ловчи қисман тасдиқловчи билаи ва умуминкор этувчи қисман инкор этувчи билан бирлашганда, яъни муҳокамалардан бири албатта умумий бўлиши, бошқаси эса тасдиқловчи бўлиши ке-рак. Икки хусусии муҳокамалардан хеч нарса чиқмайди. Маса-лан, айрим кишилар малла сочли ва айрим кишилар спортчи-лардир, деган мулоҳаза ҳеч нарса англатмайди. Шунингдек, икки инкор этувчи муҳокамадан ҳам ҳеч нарсани билиб бўлмай-ди. Аристотел барча вариантларни саралаб, силлогизмнинг уч фигурасидан 16 та ишловчи модусларни кашф этди.
Исбот. Исботлаш бу воқелик билан боғланган бирон-бир нарсани зарурий мантиқийлик билан боғлаш демакдир. Бунинг учун муҳокамалар ҳақиқий бўлиши керак ва ўрта термин билан мантиқан тўғри боғланиши лозим. Лекин су&ьект билан преди-кат ўртасидаги боғликлик зарурий бўлиши, яъни тасолифий-ликни эмас, балки муҳим ва оддий объектив боғлшшшларни ифодалаши керак. Аристотел кўрганимиздек ҳамма нарса ҳақиқат ёки аксинча ёлғон деб ҳисобламаган. Бири ҳақиқат, бошқаси ёлғон бўлиши мумкин. Шуниси қизиқки, ҳақиқат ва ёлғонлик воқеликнинг ичида мавжуд эмас, балки «ҳақиқийлик ва ёлғон-лик фикрлар бирикмасидир».1 Бироқ бу бирикма бир ҳолатда ҳақиқат, иккинчи ҳолатда эса ёлғон бўлиши мумкин. Биринчи ҳолатда ҳақиқат жисмлар алоқадорлигига тааллуқли бўлади, ик-кинчи ҳолатда эса алоқадор бўлмайди. Шундай қилиб, Аристо-тел мулоҳазанинг хақиқийлиги ёки ёлғонлигини аниқлашда ма-териалистик таърифни илгари сурди. Ажратилганни ажралган ва бирлаштирилганни бирлашган деган киши ҳақ, лекин воқеий ҳолатга фикри қарама-қарши бўлган киши адашгандир. Агар Аҳмад талаба десалару, лекин худди шу Аҳмад боғчага қатнаёт-ган бўлса, демак, улар ёлғон гапираётган бўладилар ва ёлғон мулоҳаза юритишаётган бўладилар. Бу демак, улар ёлғон гапир-яптилар дегани эмас, чунки ёлғонлик фикрнинг нарсаларга, сўзларнинг фикрларга тўғри келмаслигидандир.

Download 304.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling