Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек


Давлат, юқорида айтилганидск, «умумий ётоқхона»нинг бир-


Download 304.91 Kb.
bet20/63
Sana16.06.2023
Hajmi304.91 Kb.
#1496315
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63
Bog'liq
FALSAFA

Давлат, юқорида айтилганидск, «умумий ётоқхона»нинг бир-дан-бир шакли эмас, бундан ташқари оила ва қишлоқ шакллари ҳам чавжуддир. Улар давлатдан аввал келади ва у олдинги иккита шаклга нисбатан охирги мақсад маъиосида иштирок этади. Инсон сиёсий махлукдир. Агар хайвонларнинг овози қувонч ва ғам-аламни ифода зтишга хизмат қилса, инсоннинг овози эса нима фойда ва нима зарар эканлигини ва шунингдек, нима адолатли-ю ва нима адолатсизлигини ифодалаб беради. Шунинг учун давлатнинг ўзи табиий яшашхона шаклидир. Давлатнинг мавжудлиги табиий. Оила жамиятнинг дастлабки шакли. Арис-тотел ривожлантан қулдорлик жамиятидаги оилани жамият-нинт дастлабки табиий шакли, деб билади. У бутун инсоният пайдо бўлгандан бсри ўзгармай келяпти. деб давом эттиради файласуф.
Дарҳақиқат, оила Аристотел талқинида шак-шубҳасиз учта қўшалоқ қисмларга эга бўлиб, уларга тегишли учта муносабат мавжуд. Оиланинг энг кичик ҳужайраси қуйидагилар: хўжайин ва цул, эр ва хотин, ота ва бола. Оилада шунга мувофиқ уч хил муносабат мавжул: хўжаиинлик, ота-оналик, эр-хотинлик. Арис-тотел хўжайинликни ҳокимлик қилиш ва уй хўжайинининг ҳукм-ронлигига ажратади. Иккиси ҳам оила бошлиғига тегишли. Би-ринчиси қуллар устидан хўжайин бўлса, иккинчиси хотини ва болалари устидан ҳукмрондир. Биринчи ҳокимлик ҳаётда зару-рий нарсаларни бошқарали, биринчи навбатда қуллар устидан ҳукмроилик қилади ва ҳукмдор ҳамда унинг оиласи фаровон-лигига хизмат қилса, иккинчиси хотини ва болалари фойдаси-га хизмат қилади. Уйда хўжайиннинг ҳукмронлиги монархий ҳокимияти кабидир. Хотиннинг оиладаги ҳукмронлиги эса ғай-ритабиийлир. Табиий муносабатлар бузилмаган ерда ҳукмрон-лик аёлга эмас, асосан эркак кишига тааллуқлидир. Софокл айтганидек: «Сукут сақлашлик аёлга гўзаллик ато этади». Бир кднча оила бирлашиб, қишлоқни иайло қилади. Бу амалий жи-ҳатдан кенгайган оила бўлиб, унинг манфаатлари кундалик эҳтиёжлар билан чекланмай, янала юқорироқ бўлиши мумкин.
Давлат бамисоли оила ва қишлоқнинг энтелехияси каби бир қанча қишлоқлардан пайло бўлали. Давлатни бошқариш бу оила бошлиғи ҳокимлигининг давомидир. Оила бошлиғининг ҳукмронлиги монархик сиёсий тузумнинт биринчи шакли—пат-риархал монархиядир. Худди шунингдск, ҳар қанлай оилани уруғ оқсоқоли подшоҳ сингари бошқаради. Кейинчалик оила-лар қон-қариндошлик жиҳатлан бўлинсалар ҳам оилалар под-шоҳ раҳбарлити остида бўлади.
Бироқ сиёсий тузумнинг бошқа шакллари ҳам мавжуд, улар турли-туман. Давлат мураккаб бир бутунликдир. У бир-бирига ўхшамас кўпгина қисмлардан иборат. Ҳар бир қисмнинг бахт ҳақида ўз тасаввури ва унга эришиш воситалари мавжуд.Ҳар бир қисм ҳокимликни ўз қўлига олишга ва ўз ҳукмронлик шаклини ўрнатишга интилади. Бундан ташқари, бир хил халқ зулмкор ҳукмронга берилса, бошқалари подшохдар ҳукмронли- гида яшаса, яна баьзилари учун эркин сиссий ҳаёт маъқулдир. Лекин асосий сабаб шундаки, ҳар қаидай давлатла ҳуқуқлар тўқнашуви бўлади, чунки ҳукмронликка олижаноблар ва паст-кашлар, эркин ва бойлар билан бирга озчилик олдида афзал-ликка эга бўлган кўпчилик интилади. Шунинг учун турли сиё-сий тузумларнинг алмашуви натижасида янгилари пайдо бўла-ди.
Давлат ўзгарса ҳам инсонлар ўзгармайли. У қандай бўлса-лар, шундайлигича қоладилар, фақат бошқарув шакли ўзгара-ди. Аристотел сиёсий тузумларни миқдорига, сифатита ва мул-кдорлик белгиларига қараб бўлади. Давлатлар даставвал ҳоким-лик кимнинг қўлида — битта шахснингми, озчиликнингми ёки кўпчиликнинг қўлида бўлишига қараб фарқланади. Аристотел учун бу формал томон, чунки бошқаришнинг моҳияти бошқа-рувчиларнинг сонига қараб белгиланмайди. Бундан ташқари, озчилик ёки кўичилик бой ёки камбагал бўлиши мумкин. Ле-кин одатда камбағаллар жамиятда халқнинг кўпчилик қисмини ташкил этадилар. Бойлар эса озчиликни ташкил этади. Пиро-вард натижада давлат тузумининг олти хил шакли юзага келади. Учта шакли (монархия, аристократия ва полития) тўғри ва учтаси (тирания, олигархия ва демократия) нотўғри шаклидир.
Монархия — юнонча сўз бўлиб, якка ҳокимликдир. Аристо-тел шоҳ ҳокимлигининг патриархал ва мутлақ монархия турла-рини санаб ўтган. Агар давлатни ҳаммадан устун турувчи шахс бошқарса, унда мутлақ монархия тузуми бўлади. Бундай киши-ларга қонун йўқ, одамлар ўртасила у худо даражасигача кўта-рилади ва уларни ўзига ва қонунга бўйсундиришга ҳаракат қила-ди. Қандай кулгили, «уларнинг ўзлари қонун», — дсйди Арис-тотел. Одатда, бундай кишиларга қарши сургун ишлатилади. Аристотел сургунга қарши бўлган, чунки бундай кишилар дав-латда уларнинг абадий полшоҳларидир, фақат бундай инсон-ларга бўйсунишдан бошқа илож иўқ. Аристократик сиёсий ту-зум ҳукмронлик қилган даврда ҳокимият озчиликнинг қўлида бўлиб, давлатни шарафли кишилар бошқаради.
Полития (республика) сиёсий тузумида ҳокимият кўпчи-ликнинг қўлида бўлади. Лекин кўпчиликнинг бирдан-бир ҳам-мага тааллуқпи фазилати^ҳарбий фазилат. Республика жамияти шундай кишилардан ташкил топганки, улар табиатан жанговар бўлиб, қонунта асосланган ҳокимиятга бўйсунишга лойикдир-лар. Шуига асосан, ҳокимият мансаблари жасур, муносиб кам-бағалларга ҳам тегади. Аристотелнинг фикрича, кўпчилик озчи-лик олдида устунликка эга бўлади. Кўпчиликнинг ҳар бир аъзо-си аристократик озчиликнинг ҳар бир аъзосидан энг ночор бўлишига қарамай, кўпчилик озчиликдан яхши. Кўпчиликнинг алоҳида-алоҳидаликдан бирга бўлганликлари афзал, чунки ҳар бир киши диққат-эътиборини бирон-бир қисмга қаратган бўла-ди. Ҳамма эса биргаликда ҳаммасини, лекин кўпчилик етарли
даражада ривожланган бўлган тақпирда қурадилар. Бундан таш-қари, кўичилик хукмронлик қилишга кўпроқ асосга эгадир, чунки агар шахсий қадр-қимматдан келиб чиқадиган бўлсак, бойлик ски насл-насаблилар ичида ҳар доим энг муиосиб, энг бой, энг шарафли киши топилиши мумкин, шунинг учун му-носиб, шарафли кишининг ҳукмронлиги барқарор эмас, кўпчи-ликнинг ҳукмронлиги мустақил ва барқарор бўлади.
Тирания сиёсий тузумини Аристотсл қаггиқ қоралаган. Зо-лимлик инсон табиатига мувофиқ кедмайди. Тирания (золим шоҳ ҳукмронлиги) ҳокимлиги якка монархнинг масъулиятсиз ҳукмроилигидир. Золим шоҳ фуқаролар манфаатинн ҳимоя қил-майди, доим уларнинг хоҳишига қарши пиқади. Жамиятдаги бирон эркин киши бундай ҳукмронлнкка кўнгилли равишда рози бўлмайди, Золим ҳукмронлар барча маьнавий фазилатли кишиларнинг душманларидир. Маънавий фазилатли кишилар, биринчидан, бсшафқат ҳукмронликка даъвогар эмаслар, ик-кинчидан, улар ўз муҳитлари ва бошқалар орасида ишончга сазовор бўлиб, иа ўзларининг. на бошқаларнинг устидан ча-қимчилик қилишмайди. Тиран ўз қўли остидаги кишиларга иро-дасизлик кайфиятини сингдиришга интилади ва ўзаро ишонч-сизликнн уйғотиб, уларнинг сиёсий тузумига нафрат билан қараб, «Олқишу иззат-икромга ўғрини ўлдирган эмас, золим шоҳни ўлдирган лойиқ», — дейди.

Download 304.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling