Farg`ona davlat universiteti mustaqil tadqiqotchisi


ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


Download 164.33 Kb.
bet30/32
Sana15.09.2023
Hajmi164.33 Kb.
#1678398
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
3-4-sho\'ba

ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Н.Т.Орынбетов- Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти доценти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллаш зарур ва шартлиги, бу юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини бериши, бугунги кунда корхоналар рақамли технологиялардан мутлақо йироқда эканлиги алоҳида таъкидланиб, рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириши, шунингдек ортиқча харажатларни камайтириши, натижадорликни ошириши, бир сўз билан айтганда, одамлар турмушини кескин яхшилаш мумкинлиги асослаб берилди.


Иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш вазифлари белгиланди. Бу эса саноатнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш ва рақобатдошликни кучайтириш, соҳага илғор технологияларни жорий этиш, юқори технологияли корхоналар, технопарклар, ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш, замонавий муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини барпо этишга янада кенг имкониятлар яратади.
Ҳозирги вақтда республикамиз таълим муассасаларида давр талабига мос интеллектуал салоҳиятга эга, замонавий билим, кўникма ва малакалар, янгича дунёқарашга эга бўлган, мустақил фикрлайдиган мутахассислар тайёрлаш учун кенг шароитлар яратилмоқда.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “сифатли таълим” хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш, компьютер техникаси ва ўқув-методик қўлланмалар билан жиҳозлаш» муҳим вазифалар сифатида белгиланган.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда ахборотлаштириш ва таълим жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилишга катта эътибор қаратилмоқда.
Таълим жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлиги фақат техника воситаларининг фойдаланилганлиги билан белгиланмасдан, уларга мос дастурий воситаларнинг фойдаланилганлигига ҳам бевосита боғлиқ эканлигини барча англаб етмоғи лозим.
Ҳозирга вақтда таълим жараёнида компьютер воситасидан самарали фойдаланиш учун ўқитиш предмети мазмунини ёритадиган дастур тузишнинг ўзи етарли деган фикрлар ҳам учраб туради. Таълим жараёнида услубий таъминотнинг асосий роли эътиборга олинмай қолади. Таълим жараёнида мукаммал ишланган электрон дарсликлар ва чуқур ўйланган методнинг мавжуд эмаслиги компьютер ёрдамида амалга ошириладиган машғулотлар самарадорлигининг пасайишига олиб келади.
Ахборот-коммуникация технологияларини таълим жараёнига тезроқ олиб кириш мақсадида талабга жавоб бермайдиган дастурий воситалар ишлаб чиқилмоқда. Фақат дарслик мазмуни экран тасвирларида кўрсатилиб қолинмоқда. Бу жараён замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланилмаётганлигидан дарак беради.
Республика миқёсидаги барча олий таълим муассасалари (ОТМ) компьютер, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан яхши таъминланган. Уларнинг барчаси Интернет тармоғига уланганлар. Ушбу технологияларни таълим тизимига кенг жорий этиш ОТМлари олдига қўйилган кўп муаммоларни ўз пайтида бартараф этишга ёрдам беради. Таълим амалиётида масофадан ўқитишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарали ҳисобланмоқда. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши таълим жараёнини масофадан туриб бошқариш, ташкил этиш, назорат қилиш имкониятларини оширади. Натижада,
-масофавий таълим хизматларини ривожлантириш, вебинар, онлайн, «blended learning», «flipped classroom» технологияларини амалиётга кенг жорий этиш;
-маъруза ва амалий машғулотлар, семинарларни онлайн кузатиш ва ўзлаштириш имконини берувчи, шунингдек уларни электрон ахборот сақловчиларга юкловчи «E-MINBAR» платформасини амалиётга жорий этиш, таълим жараёнларида «булутли технологиялар»дан фойдаланиш;
олий таълим муассасаларида таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш узвий боғлиқлигини назарда тутувчи «Университет 3.0» концепциясини босқичма-босқич жорий этиш;
-олий таълим муассасалари таркибида технопарк, форсайт, технологиялар трансфери, стартап, акселератор марказларни ташкил этиш ҳамда уларни тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ қилиш ва прогнозлаштириш бўйича фаолият олиб боришларини таъминлаш;
-олий таълим муассасалари ҳузурида илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш билан шуғулланувчи «spin-off» ва «spin-out» корхоналарини ташкил этиш, академик тадбиркорликни ривожлантириш;
халқаро SсiVal ахборот-таҳлил тизими ёрдамида жаҳондаги илмий тадқиқот натижаларини таҳлил қилиб бориш асосида илм-фаннинг илғор ютуқлари билан уйғун ривожланишини таъминлаш зарур.
Хулоса қилиб айтганда, талабалар билимини оширишда ўргатиладиган материал мазмунини танлашда фақат курс мазмунидаги билимлар билан чекланилмаслик лозим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга Мурожаатномаси

  2. Технологик таълим бакалавриат таълим йуналишининг малака талаблари.-Ташкент-2021




Download 164.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling