Сейсморазведкада қўлланиладиган асбоб-усукунлар.
Сейсморазведка қурулмаларининг умумий таърифи.
Сейсморазведкани амалга оширишда мураккаб тузилишга эга бўлган қуйидаги асбоблар мажмуасидан фойдаланилади:
1) эластик тўлқин ҳосил қилувчи манбаалар (қўзғатиш ва бошқалар);
2) эластик тебранишни қабул қилувчи ва электр сигналларига айлантирувчи қурилмалар (ер юзидаги ишларда сейсмик тутқичлар ёки геофонлар; ҳавзаларда ишлаш учун пьезоприёмник ва гидрофонлар);
3) кўп каналли кучайтиргичлар ва қайд қилувчи асбоблар, сейсмостанциялар (аналогли ва рақамли);
4) маълумотларни қайта ишлайдиган компьютерлар;
5) ёрдамчи жиҳозлар (бурғилаш станоги, асбобни олиб юрувчи автомобиллар, симлар ва бошқалар).
Сейсморазведка асбоблари билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг техник жиҳатдан мураккаб эканлигидан қуйидаги омиллар далолат беради;
а) бир неча метрдан юзлаб километр чуқурликни ўрганишда, эластик тўлқинни ҳосил қиладиган оддий болғадан то кучли қўзғатишгача зарур бўлган манбаалар;
б) тупроқ силжиш амплитудасини миллиметрнинг 10-6 бўлагигача қайд қилиш сигналларининг кучланишини бир неча миллион марта кучайтирадиган асбоблар ва динамик диапазонини 106-107 гача кўтарадиган электрон кучайтиргичларнинг қўлланиши зарурлиги;
в) манба атрофидаги кўпгина тўлқинларни бир вақтда баробарига қайд қилиш ёки бир нечта пунктлар орқали қайд қилиш учун кўп каналли кучайтиргичга ўхшаш қурилмаларнинг зарурлиги;
г) жуда катта миқдордаги маълумотларни қайта ишлайдиган компьютерларга эга замонавий станциялар ва маълумотни йирик ЭВМларда қайта таҳлил қилишнинг зарурлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |