Геофизикавий тадқиқот усуллари фанининг мақсади ва вазифалари
Нуқтали манбанинг электр майдони
Download 1.04 Mb.
|
Savollarga aniq javoblar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қаршилик усулларининг мосламалари.
- Электр кесмалаш (электропрофиллаш ЭП).
Нуқтали манбанинг электр майдони.
Агарда, майдон электроднинг ерга туташган қисмининг узинлигидан беш марта катта бўлган масофаларда ўрганилса, ихтиёрий шаклдаги электродни нуқтали деб кўриш мумкин, Солиштирма қаршилиги бўлган ер юзасида ўзгармас ток нуқтали А манба жойлашган бўлсин (31 – расм). Бир жинсли мухитда нуқтали манбадан ток ярим фазода ҳамма томонга бир хил оқиб тушади. Эквипотенциал юзалар (электрпотенциали « » доимий бўлган юзалар) ток чизмаларига перпендикуляр бўлишлари керак, демак у кўринишлари маркази А нуқтада жойлашган ярим сферадан иборат бўлади. Иккита ва нуқталар ёки ва радиусли шу нуқталардан ўтадиган эквипотенциал юзалар орасидаги потенциаллар айирмаси формуладан аниқланади Қаршилик усулларининг мосламалари. Олдин ўзаролик ақидасини (асосини) қараб чиқамиз. Бир жинсли муҳитга нуқтадаги ток манбасидан ҳосил бўлган ўлчов нуқтасида потенциал га тенг бўлади. Агар шу манбанинг нуқтага жойлаштирганда ўлчов нуқтада потенциал га тенг бўлади. Шундай қилиб, нуқтада жойлашган ток манбаи нуқтада қўзғатган потенциал нуқтада жойлашган шу ток манбасидан нуқтада қўзғатилган потенциалига тенг бўлади. Ўзаролик ақидаси (асоси) бўйича таъминловчи ва қабул қилувчи электродлар ва ролларини ўзгартирганда бу мослама ёрдамида ўлчанган солиштирма қаршилик миқдори ўзгармайди. Қаршилик усуллари ҳар хил жойлашган таъминловчи ( ва ) ва қабул қилувчи ( ва ) электродлар билан тузилган мосламалар ёрдамида ўтказилади. Электр кесмалаш (электропрофиллаш ЭП). Электр кесмалаш – бу қаршилик усули бўлиб, бунда берилган профиллар йўналишлари бўйича ўлчамлари ўзгармас бўлган мосламалар билан жинсларнинг солиштирма қаршиликларининг ўзгариши ўрганилади. Бу усулда таъминловчи электродлар орасидаги масофа иш пайтида ўзгармайди, бу эса профилнинг ҳамма нуқталари тагидаги тоғ жинсларининг таҳминан доимий қалинлигини ўрганиш демакдир. Электр кесмалаш усули солиштирма қаршилик горизонтал йўналиши бўйича фарқланганда қўлланилади. Ишлар ўтказганда ўлчаниб, формула орқали ҳисобланади ( - мосламанинг коэффициенти). Электр кесмалаш ҳар хил мосламалар билан; электродларнинг ҳар хил жойлашганлари бўлиб ёки уларни кўчириш усуллари бўйича фарқланади. Қўзатувлар натижаси мосламанинг қабул қилувчи электродлари орасидаги марказ О нуқтасига оид бўлади. Амалда оддий тўрт электродли симметрик мослама кенг ишлатилади. Бундай мосламани ишлатганда электр кесмалашнинг номи симметрик электр кесмалаш деб аталади. Амалда, кўпинча, ишлатилган мосламанинг номи билан электр кесмалаш дейилади. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling