Геофизикавий тадқиқот усуллари фанининг мақсади ва вазифалари


Тўрт электродли симметрик электропрофиллаш (ЭП)


Download 1.04 Mb.
bet7/12
Sana09.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1179058
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Savollarga aniq javoblar

Тўрт электродли симметрик электропрофиллаш (ЭП).
Бунда тўрт электродли симметрик мослама ишлатилади ва кузатувлар пайтида бу электродлар орасидаги масофаларни ўзгартирмасдан кетма – кет пикетдан – пикетга кўчирилади ва қиймати ўлчанади. Ўлчанган қийматлари бўйича ҳисобланган ва нинг профили бўйча графиги тузилади. 36 б – расмдаги мисолни қараб чиқамиз:

  1. Биринчи ҳолатда электр майдони хеч нарса билан бузилмайди,чунки иккинчи қатлам катта чукурликда жойлашган. Шунинг учун ўлчанган келтирилган жинслар қаршилигига яқин бўлади, яъни Омм.

  2. Иккинчи ҳолатда келтирилган жинслар тагида кичик чуқурликда токни ўтказмайдиган отқинди чиққан жинслар ётадилар. Улар ток чизиқларини ўзига ўтказишга катта қаршилик кўрсатади ва юқарига (ер юзасига) юборишга ҳаракат қилади. Натижада электродлари атрофида ток зичлиги кўпаяди, бу эса нинг ортишига олиб келади ва келтирилган жинслар қаршилигидан катта бўлади.

  3. Бу ҳолатда, отилиб чиққан жинслар катта чуқурликда ётгани учун ўлчанган қиймати келтирилган жинсларнинг қаршилигига яқин бўлади.

  4. Тўртинчи ҳолатда биринчи қатлам тагида токни яхши ўтказадиган гилли сланецлар ётгани учун ток чизиқларини ўзининг ичига тортиб оладилар. Натижада электродлар атрофида ток зичлиги камаяди ва ўлчанганда нинг қиймати биринчи қатламнинг қаршилигига нисбатан камаяди.

  5. Оҳирги ҳолатда эса, биринчи қатлам тагида токни яхши ўтказмайдиган оҳактошлар ётгани учун ток чизиқлари ичига ўтишига катта қаршилик кўрсатадилар ва натижада, электродлар атрофида ток зичлиги ошгани учун, ўлчанган нинг қиймати биринчи қатлам қаршилигига нисбатан катта бўлади (37 – расм ).


Тоғ жинсларининг геоэлектрик кесими.
Геоэлектрик кесим - солиштирма қаршилиги ҳар хил бўлган қатламлардан ташкил топган тоғ жинсларининг кўндаланг кесими. Геологик кесимдан геоэлектрикнинг фарқи, унда қаршилиги ҳар хил бўлган қатламларнинг орасида чегаралар борлигида бўлади. Бу чегаралар стратиграфик ҳамда геологик чегаралар билан тўғри келмаслиги мумкин. Геоэлектрик кесимдаги қатламларнинг солиштирма қаршиликлари қатлам оралиғида доимий миқдорлар билан таърифланади ва чегараларда кескин ўзгарадилар. Бундай қатламлар электрик деб аталади. Геоэлектрик кесимда тадқиқот участкасининг ҳамма жойларида кузатилган ва юқорида ётган жинслардан солиштирма қаршилиги етарли, кескин равишда фарқланадиган қатламнинг юзаси таянч электрик горизонти деб аталади. Навбат билан ётган токни параллел қатламлардан ташкил этган геоэлектрик кесим қатламланиши бўйлаб ёки унга кўндаланг оққан электр токига кўрсатган қаршилиги ҳар хил бўлади. Геоэлектрик кесим анизатроп муҳитдир. Агар, ток қатламланишга перпендикуляр йўналиш бўйича оқса, бундай муҳитнинг солиштирма қаршилиги максимал бўлади; агар, ток қатламланиши бўйича оқса солиштирма каршилиги энг кичик бўлади

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling