Геофизикавий тадқиқот усуллари фанининг мақсади ва вазифалари


Электроразведка қидирув ишларида ишлатиладиган асбоб-ускуналари


Download 1.04 Mb.
bet5/12
Sana09.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1179058
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Savollarga aniq javoblar

Электроразведка қидирув ишларида ишлатиладиган асбоб-ускуналари.
Электроразведканинг кўп усулларида ҳар хил асбоб-ускуналар ишлатилади. Баъзи асбоблар битта усулга, бошқалари – бир неча усулларга ишлатилади.
Электроразведкада ишлатиладиган техника комплектига қўйидаги блоклар киради.
1. Машина генераторлари, батареялар ва аккумуляторлар манбаларининг доимий кучланишини 10 дан 1000 вольтгача ўзгартириши мумкин.
2. Таъминловчи чизиқларда токни ўлчовчилари ҳар хил усулларда бўлади, ток 0,01 дан 50 А гача ўзгаради.
3. Майдон кучланишини амплитуда ва фазалар миқдорларини ўлчаш асбоблари. Кўпинча қабул қилувчи чизиқларда милливолтиметр ёрдамида потенциаллар айирмалари ўлчанади.
4. Ерда майдонни ҳосил қилиш ва майдоннинг электр ташкил этувчиларининг кучланишини ўлчаш учун электродлар-ертуташчилар, таъминловчи электродлар сифатида пўлат, қабул қилувчи электродлар сифатида эса мис ёки латун электродлар ишлатилади. MN электродларининг узунлиги 0,3 – 1 м ва диаметри 1-3 см бўлади. Қутбланиш усулларида қутбланмайдиган электродлар ишлатилади.
5. Ерга туташмаган контурлар – ҳалқалар (ён тамони 1 км гача), рамкалар (диаметри 1 м гача), улар майдонни индуктив қўзғатишга ва майдонни магнит ташкил этувчиларини ўлчашга хизмат қилади. Ҳалқалар ва рамкалар изоляцияси бўлган симлардан ясалади.
6. Маҳсус геофизик - мисли ва пўлат – мисли симлар (ГПМП, ГПСМП ва бошқа) ишлатилади.
7. Ёрдамчи ускуналар (ғалтаклар, болғалар ва бошқа).
Электроразведкада кичик чуқурликни ўрганишда (500м гача) кўчириладиган асбоблар ишлатилади. Катта чуқурликни ўрганиш учун (5 км гача) турли электроразведка станциялари ишлатилади.

Электроразведканинг дала ишлар услубияти.

Ўзгармас электр майдонига асосланган қаршилик усуллари.
Бу усулларга электр кесмалаш ва электр азмойишлаш (ёки электр зондлаш) киради. Бу усулларда солиштирма электр қаршилик ўлчанади. Улар амалда жуда кенг қўлланилинади. Қаршилик усуллари назариясида Ом қонуни ётади. Ом қонуни ўтказгичнинг иккита нуқтасидаги потенциаллар айирмаси ( ), қаршилик( ) ва ток кучи ( ) орасидаги боғланишни аниқлайди. ўтказгичнинг қаршилиги га тенг, бу ерда - жисмнинг солиштирма электр қаршилиги, - ўтказгичнинг узунлиги; - ўтказгичнинг кўндаланг кесими юзаси. Қаршилик ифодасини Ом қонунига қўямиз . Бунда чиқади.
Ток кучи га тенг, яъни ток зичлиги ўтказгичнинг кўндаланг юзасига кўпайтирмасига тенг. нисбати электр майдонининг кучайганлиги бўлгани учун, билан ток зичлигини белгилаймиз. Унда Ом қонуни дифференциал шаклда ифодаланади. ёки - электр ўтказувчанлик).

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling