Геофизикавий тадқиқот усуллари фанининг мақсади ва вазифалари


Магнитотеллурик зондлаш (МТЗ)


Download 1.04 Mb.
bet9/12
Sana09.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1179058
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Savollarga aniq javoblar

Магнитотеллурик зондлаш (МТЗ).
Магнитотеллурик усулларига магнитотеллурик зондлаш(МТЗ), магнитотеллурик профиллаш(МТП) ва теллурик токлар усуллари (МТТ) киради.
Магнитотеллурик зондлаш (азмойишлаш) (МТЗ)да – солиштирма қаршиликни майдоннинг ҳар хил частотасига бир вақтда Eх,EY,Hх,HY ташкил этувчиларини ўлчаб аниқланади ва уни билогарифмик масштабида қийматига боғлаб график тузилади. Эгри чизиқлар Матвеев палеткалари ёрдамида ёки ЭҲМ да миқдорий талқин қилинади.(54 – расм).
МТЗ – горизонтал кесимни, тузилмаларни геологик хариталашда, кристаллик пойдеворни ётиш чуқурлигини ва Ер пўстини тузилишини ўрганишда қўлланилади.
Частота кичик (давр катта) бўлса электромагнит тўлқин катта чуқурликка ўта олади. Электромагнит майдоннинг ҳар хил частотасини ўлчаганда ҳар хил чуқурлик ўрганилади.

Магнитотеллурик профиллаш (МТП).
Магнитотеллурик (кесмалаш) профиллаш (МТП) майдоннинг битта частотасига бир вақтдаги Е ва Н ташкил этувчиларини ўлчаб солиштирма қаршиликнинг профил (горизонтал йўналиши) бўйлаб ўзгариши ўрганилинади. Частота доимий бўлганда ўрганилаётган чуқурлик тахминан доимий бўлади. Демак, бу усулда бир хил чуқурликда ётган тоғ жинсларининг профил бўйлаб солиштирма қаршилигининг ўзгариши ўрганилади (электр кесмалашга ўхшаб). Натижада профил бўйича нинг ўзгариш графиги тузилади.

Теллурик токлар усули (ТТУ).
Теллурик токлар усули (ТТУ) – Бу усул, бир вақтда таянч нуқтада ва профиллардаги пикетларда (ўлчов нуқталарида ) табиий электромагнит майдонининг электр ташкил этувчиси Е ўзгаришини (вариациясини) ўрганишга асосланган. , бу ерда - теллурик токнинг зичлиги. Кузатилган электромагнит майдонининг частотаси доимий бўлса, унда профил бўйлаб бир хил чуқурлик ўрганилади.
Сейсморазведканинг физик-геологик асослари.
Сейсмик қидирув (сейсморазведка) – геофизик усуллардан бири бўлиб, турли сунъий йўллар (зарба, қўзғатиш) билан ҳосил қилинган эластик тўлқинларнинг тарқалашига асосланади ва Ернинг тузилишини, геологик муҳитини ўрганишда, нефть ва газ конларини ҳамда бошқа қазилма бойликларини излашда қўлланилади

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling