Геофизикавий тадқиқот усуллари фанининг мақсади ва вазифалари
Ундалган потенциаллар усули
Download 1.04 Mb.
|
Savollarga aniq javoblar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жисмни зарядлаш усули.
Ундалган потенциаллар усули.
Ундалган потенциаллар баъзан ундалган қутбланиш деб ҳам аталади. Бу усулда тоғ жинсларининг қутбланиши ўрганилади. Тоғ жинсларининг қутбланиш қобилияти, яъни А ва В таъминловчи электродлардан ток ўтказган пайтида зарядларни тўплаш, кейин эса, ток ўчирилгандан сўнг разрядланиш, қутбланиш коэффициенти билан баҳоланади. Қутбланиш миқдори фоизда ўлчанади ва қуйидаги ифода бўйича ҳисобланади. , бу ерда, - муҳитнинг М ва N ўлчов нуқталари орасида ток ўчирилгандан сўнг маълум бир муддатдан кейин (одатда 0,5 – 1 с) ўлчанган потенциаллар айирмаси (ундалган потенциаллар); - ток ўтказган пайтидаги ўлчанган потенциаллар айирмаси. Geofizikada induksiyalangan potentsiallar usuli yer osti geologik tuzilmalarining elektr xossalarini oʻlchash uchun qoʻllaniladigan texnikadir. Ushbu usul er osti qatlamlarida elektr potentsialini yaratish uchun elektr tokidan foydalanadi. Elektr potensiali keyin sirtda o'lchanadi va ma'lumotlar er osti elektr xususiyatlarining xaritasini yaratish uchun ishlatiladi. Bu usul neft va gaz kollektorlari, yoriqlar va boshqa yer osti ob'ektlari mavjudligini aniqlash uchun ishlatilishi mumkin. Жисмни зарядлаш усули. Бу усулнинг маъдан ва гидрогеологик вариантлари ишлатилади. 1 . Маъдан варианти кон қазилма ёки қудуқ билан очилади, у электр токи жуда яхши ўтказувчи фойдали қазилмаларни разведка қилишда ишлатилади (маъданнинг контури ва ётиш йўналиши аниқланади). Иш вақтида битта А таъминовчи электрод маъданга уланади (ер туташтирилади), иккинчиси эса, га, яъни кутилаётган жинснинг ўлчовларига нисбатан тахминан 20 марта катта масофага маҳкамланади (27 – Расм). Зарядланган маъдан атрофдаги муҳитга нисбатан юқори электр ўтказгич бўлади. Шунинг учун маъдан жинси эквипотенциал (потенциали тенг бўлган) ўтказгич бўлиб, ундан ҳамма томонга ток текис оқади. Ток чизмаларига перпендикуляр бўлган потенциали, тенг бўлган юзалар, маъданнинг шаклини такрорлайди. Иккита ўлчов электрод ва ҳар қандай электр асбоб билан эквипотенциал чизмалари аниқланади. Ер юзасида изочизмалар (эквипотенциал чизма) зарядланган жинсни такрорлайди ва контурлайди, фақат жинсдан узоқлашган сари изочизмалар айланага ёки эллипсга яқинлашади. Ингичка чўзиқ маъдан жинслар аномалиялар ўқи билан аниқланади. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling