Геофизикавий тадқиқот усуллари фанининг мақсади ва вазифалари
Табиий электр майдони усули
Download 1.04 Mb.
|
Savollarga aniq javoblar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Табиий электр майдонининг ҳосил бўлиш сабаблари.
- Табиий майдон усулининг услуби.
Табиий электр майдони усули.
Табиий потенциаллар усулининг натижалари сифатли талқин қилинади. Баъзи аниқ маҳаллий аномалиялар бўйича миқдорли талқин қилиш ўтказилади. Табиий электр майдони усули қуйидаги масалаларни ечишда қўлланилади: 1. Сульфид, тош кўмир, графит, конларни излаш ва разведка қилиш; 2. Қувур (труба) ўтказувчилар томонидан коррозияни ўрганиш; 3. Геологик ва муҳандислик геологик хариталаш; 4. Сув омборларидан, дарзликлардан сувни оқиб чиқиш жойларини аниқлаш; 5. Ер ости сувларининг оқим йўналишини, ўпирилишларнинг динамикасини ўрганиш; 6. Парма қудуқларининг кесимини хужжатлаш ва бошқаларда. Табиий электр майдонининг ҳосил бўлиш сабаблари. Geofizikada tabiiy elektr maydonlarining paydo boʻlishiga turli omillar, jumladan, atmosferada zaryadlangan zarrachalarning mavjudligi, havo bosimi, harorat va namlikdagi farqlar, Yer magnit maydonining quyosh shamoli bilan oʻzaro taʼsiri sabab boʻladi. Yer atmosferasi doimiy ravishda quyosh va boshqa manbalardan zaryadlangan zarralar tomonidan bombardimon qilinadi, bu esa elektr maydonini yaratishi mumkin. Bundan tashqari, Yerning magnit maydoni elektr maydonlarini yaratish uchun quyosh shamoli bilan o'zaro ta'sir qilishi mumkin. Nihoyat, havo bosimi, harorat va namlikdagi farqlar ham elektr maydonlarini yaratishi mumkin. Табиий майдон усулининг услуби. Амалий топшириқни бажариш учун услубий кўрсатма. Миллиметр қоғозида 1см га тенг бўлган қадам билан I дан XX профилларни параллель холатда чизиб, ҳар бир профилда 1см қадам билан 1дан 19 гача номерли кузатув пикетлар нуқталарини белгилаб, потенциаллар қийматлари ёзилади. Потенциаллар қийматлари бўйича 0, ±5, ±15, ±25, ±35, ±45 мВ га тенг бўлган эквипотенциал чизиқлар чизилади. Ёмғир сувлари карстланувчи жинслардаги бўшлиқлардан ва ёриқлардан кучли сизиб ўтиши сабабли мусбат ионлар бу участкаларда пастга (чуқурликка) сувлар билан олиб кетилади, ер юзасида манфий ионлар қолгани учун манфий потенциалларга эга бўлади. Карстлар бўлмаган жойларда сувлар сизиш активлиги паст бўлади ва бу участкаларда кучсиз мусбат потенциаллар кузатилади. Манфий электр потенциаллар соҳалари (карстланувчи жинслар билан боғлиқ бўлган соҳалар) бирорта ранг билан бўялади, мусбат потенциаллар соҳалари (карстланмаган жинслар билан боғлиқ бўлган соҳалар) бошқа ранг билан бўялади. Топшириладиган материаллар: Карстланувчи жинслар ривожланган соҳаси белгиланган табиий майдон потенциаллари харитаси. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling