Халқ таълими вазирлиги
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч компетенция элементлари
- Газлама ва толали материаллар билан ишлаш (7 соат)
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: деталларни бир-бирига тўғри елимлай олиш; ҳаракатланувчи моделлар тайёрлай олиш; қоғоз ва картондан юк машинасини моделини қуриш-ясаш ишларин бажара олиш, турли материаллардан автомобил моделини қуриш-ясаш ишларини бажара олиш, турли материаллардан сувда ҳаракатланадиган транспорт моделини қуриш-ясашни ва ҳаракатланадиган кўтарма кран моделини қуриш-ясаш ишларини бажара олиш, турли материалларни букиш, қирқиш, елимлаш ишларини бажаришда ишлатиладиган ўткир ва тиғли асбоблардан хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда фойдалана олиш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: турли фанлардан эгалланган тушунча ва билимларини умумлаштирган ҳолда амалий вазифаларни бажариш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касб-ҳунарларга оид маълумотларни тўплаш ва тавсифлай олиш. Таянч компетенция элементлари: Коммуникатив компетенция: олган билимлари асосида мустақил фикр юритиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: ахборот манбаларидан (телевизор, радио, аудио-видео ёзув, телефон) фойдалана олиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўзини хато ва камчилигини тўғри тушуниш, ўзини назорат қилиш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: мактаб биноси, синфдаги жиҳозлар, мебелларни асраб-авайлаш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: яхши ва ёмон одатларни бир-биридан фарқлай олиш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: техника қачон пайдо бўлганлигини билиш. Газлама ва толали материаллар билан ишлаш (7 соат) 25-мавзу: Газламадан “Баҳорги гулдаста” паносини ясаш (1соат) (Газламадан “Баҳорги гулдаста” паносини ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). 26-мавзу: Тўқиш ҳақида маъумот. Тўқишда ишлатиладиган асбоблар ва шартли белгилар. Занжир чокини тўқиш (1соат) (Тўқиш ҳақида маъумот. Тўқишда ишлатиладиган асбоблар ва шартли белгилар. Занжир чокини тўқиш технологик харитаси ёки тўқиш босқичларини кўрсатиш). 27-28-мавзу: Оддий ва безак чокларини тўқиш (2соат) (Оддий ва безак чокларини тўқиш технологик харитаси ёки тўқиш босқичларини кўрсатиш). 29-мавзу: Ипдан ўйинчоқлар тўқиш (1соат) (Ипдан ўйинчоқлар (қўғирчоқ, саккиз оёқ ва х.к.) тўқиш технологик харитаси ёки тўқиш босқичларини кўрсатиш). Назорат иши № 4 (1соат) 30-мавзу: Ипдан жўжа шаклини тўқиш (1соат) (Ипдан жўжа шаклини тўқиш технологик харитаси ёки тўкиш босқичларини кўрсатиш). Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling