Халқ таълими вазирлиги
Таянч компетенция элементлари
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Табиий ва турли материаллар билан ишлаш (13 соат)
- Фанга оид компетенциялар
Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: мулоқотга киришишда муомала маданиятига риоя қилиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: ахборот манбаларидан (телевизор, радио, аудио-видео ёзув, телефон) фойдалана олиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўқиб-ўрганиш орқали билимини ошириб бориш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўқувчилик бурч ва ҳуқуқларини, вазифаларини билиш ва уларга риоя қилиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: санъат асарларини таҳлил қилиш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: техниканинг пайдо бўлиши ҳақидаги маълумотларни билиш. Табиий ва турли материаллар билан ишлаш (13 соат) 7-мавзу: Турли ва табиий материаллардан гуллар ясаш (1соат) (Турли ва табиий материаллардан гуллар ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). Назорат иши № 1 (1соат) 8-мавзу : Уй-рўзғор буюмлари ва ошхона жиҳозлари билан таништириш ва ясаш (1соат) (Уй-рўзғор буюмлари ва ошхона жиҳозлари билан таништириш ва ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). 9-мавзу: Пластилиндан ошхона жиҳозлари ва уй-рўзғор буюмлари ясаш (1соат) (Пластилиндан ошхона жиҳозлари ва уй-рўзғор буюмлари ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). 10-мавзу: Пластилиндан эртак қаҳрамонларини ишлаш (1соат) (Пластилиндан эртак қаҳрамонларини ишлаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). Фанга оид компетенциялар: Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: турли ва табиий материаллардан гуллар ясай олиш, уй-рўзғор буюмлари ва ошхона жиҳозлари ҳақидаги маълумотга эга бўлиш, уй-рўзғор, ошхона жиҳозларини ясай олиш, пластилиндан ошхона жиҳозлари ва уй-рўзғор буюмлари ясай олиш, пластилиндан эртак қаҳрамонларини ишлай олиш, турли материалларни букиш, қирқиш, елимлаш ишларини бажаришда ишлатиладиган ўткир ва тиғли асбоблардан хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда фойдалана олиш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: меҳнатсеварликга оид асосий тушунчаларни эгаллайди ва риоя эта олиш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касб-ҳунарларга оид маълумотларни тўплаш ва тавсифлай олиш. 11-12-мавзу: Сомондан аппликация усулида пейзаж тайёрлаш (2соат) (Сомондан аппликация усулида пейзаж тайёрлаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). Назорат иши №2 (1соат) 13-мавзу: Сомондан ҳажмли ўйинчоқлар ясаш (1соат) (Сомондан ҳажмли ўйинчоқлар ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). 14-15-мавзу: Полимер материаллардан ҳаракатланадиган ўйинчоқ (самолёт) ясаш (2соат) (Полимер материаллардан ҳаракатланадиган самолёт ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). 16-мавзу: Оддий (ўта тузли) хамирдан нон маҳсулотларини ясаш ва бўяш (1соат) (Оддий (ўта тузли) хамирдан нон маҳсулотларини ясаш ва бўяш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling