Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet24/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: сомондан аппликация усулида пейзаж тайёрлай олиш, сомондан ҳажмли ўйинчоқлар ясай олиш, полимер материаллардан ҳаракатланадиган ўйинчоқ (самолёт) ясай олиш, оддий (ўта тузли) хамирдан нон маҳсулотларини ясай олиш ва уни бўяш ишларини бажара олиш, турли материалларни букиш, қирқиш, елимлаш ишларини бажаришда ишлатиладиган ўткир ва тиғли асбоблардан хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда фойдалана олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: турли фанлардан эгалланган тушунча ва билимларини умумлаштирган ҳолда амалий вазифаларни бажара олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касб-ҳунарларга оид маълумотларни тўплаш ва тавсифлай олиш.


Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: мулоқотда суҳбатдош фикрини ҳурмат қилиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: медиа воситалардан дидактик материаллардан фойдаланиш, файлларни очишда медиа-маданиятга риоя қилиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: буюмни ясаш харитаси бўйича буюмларни ясаш усулларини ўрганиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: каттага ҳурмат, кичикка иззатда бўлиш каби сифатларга эга бўлиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: мактабнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: турли техникалар пайдо бўлиши ҳақидаги маълумотларни билиш.


Бадиий қуриш-ясаш ва техник моделлаштириш (8 соат)
17-мавзу: Қоғоз ва картондан юк машинасини моделини қуриш-ясаш (1соат) (Қоғоз ва картондан юк машинасини моделини қуриш-ясаш технологик харитаси ёки қуриш-ясаш босқичларини кўрсатиш).
18-19-мавзу: Турли материаллардан автомобил моделини қуриш-ясаш (2соат) (Турли материаллардан автомобил моделини қуриш-ясаш технологик харитаси ёки қуриш-ясаш босқичларини кўрсатиш).
20-21-мавзу: Турли материаллардан сувда ҳаракатланадиган транспорт моделини қуриш-ясаш (2соат) (Турли материаллардан сувда ҳаракатланадиган транспорт моделини қуриш-ясаш технологик харитаси ёки қуриш-ясаш босқичларини кўрсатиш).
Назорат иши № 3 (1соат)
23-24-мавзу: Ҳаракатланадиган кўтарма кран моделини қуриш-ясаш (2соат) (Ҳаракатланадиган кўтарма кран моделини қуриш-ясаш технологик харитаси ёки қуриш-ясаш босқичларини кўрсатиш).

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling