Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet26/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: газламадан “Баҳорги гулдаста” паносини ясай олиш, тўқиш ҳақида маълумотга эга бўлиш, тўқишда ишлатиладиган асбоблар ва шартли белгиларни фарқлай олиш. занжир чокини тўқий олиш, оддий ва безак чокларини тўқий олиш, ипдан ўйинчоқлар тўқий олиш, кичик ҳажмдаги буюмларни тўқий олиш, ипдан жўжа шаклини тўқий олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: турли фанлардан эгалланган тушунча ва билимларини умумлаштирган ҳолда амалий вазифаларни бажара олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касб-ҳунарларга оид маълумотларни тўплаш ва тавсифлай олиш.


Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: мавзудан келиб чиқиб саволларни тўғри қўя олиш ва жавоб бериш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: ахборот манбаларидан (телевизор, радио, аудио-видео ёзув, телефон) фойдалана олиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси; ҳалоллик, тўғрилик, ростгўйлик, меҳнатсеварлик каби сифатларга эга бўлиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: оиладаги ўз ўрнини ҳамда вазифаларини англай олиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: миллий қадриятларни (миллий-маданий анъаналар, байрамлар, сайиллар) билиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: бир кунлик харажатларини ҳисоблашни билиш; техника қачон пайдо бўлганлигини билиш.
5-синф
ТЕХНОЛОГИЯ ВА ДИЗАЙН ЙЎНАЛИШИ
ЁҒОЧГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ (32 соат)
Умумий тушунчалар (4 соат)
1-мавзу: Ёғочга ишлов бериш устахонасининг тузилиши. Ёғочга ишлов беришда хавфсизлик техникаси қоидалари (1соат).
2-мавзу: Ёғочнинг турмушда ва иқтисодиёт тармоқларидаги аҳамияти ҳамда нуқсонларини аниқлаш (1соат).
3-мавзу: Ёғочларнинг ташқи кўриниши, яроқлилик ва яроқсизлиги (1соат).
4-мавзу: Дурадгорликда ишлатиладиган ёғочлар (1соат).

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling