I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


Download 0.81 Mb.
bet66/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

ҳуқуқий нормалар;

  • ҳуқуқ институтлари;

  • ҳуқуқ сохалари;

    Ҳуқуқ нормалари (бизга бу маълум тушунча) Ҳуқуқ тизимининг энг асосий, дастлабки элементи булиб, у хамма учун умумий ва мажбурийдир.
    Ҳуқуқ институтлари - бу узаро богланган бир турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари йигиндисидан иборат (масалан, жиноят ҳуқуқида - жиноий жазо турлари,мансабдорлик жинояти институтлари; мехнат ҳуқуқида- мкхнатни мухофаза килиш, иш хаки институти ва х.)
    Ҳуқуқ сохалари - бу узига хос ижтимоий муносабатларининг муаян сохасини тартибга солувчи махсус ҳуқуқ нормалари ва ҳуқуқ институтларининг йигиндисидир (ҳуқуқ сохаларига - конституцион ҳуқуқ, жиноят ҳуқуқ, оила, мехнат, фукаролик, хужалик ҳуқуқлари )
    Жумладан, сохаости ҳуқуқи хам ҳуқуқ тизмининг элементи сифатида каралиши мумкин. Масалан,фукоролик ҳуқуқида-авторлик ҳуқуқи,мерос ҳуқуқи.
    Хозирги замон жамияти ҳуқуқ тизими куйидаги сохаларни бирлаштиради:

    1. давлат(конституциявий) ҳуқуқи - давлатнинг ижтимоий ва давлат тизими асосларини мустахкамлайди, фукароларнинг ҳуқуқий холатлари асосларини, давлат оргнлари тизими асосларини ва уларнинг ваколатларини мустахкамлайди;

    2. маъмурий ҳуқуқ- давлат оргнларининг фаолиятини амалга ошириш жараёнида мужассамлашадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солади;

    3. фукаролик ҳуқуқи - мулкий ва номулкий муносабатларни тартибга солади;

    4. мехнат ҳуқуқи- кишиларнинг мехнат фаолиятлари билан боглик муносабатларни тартибга солади;

    5. оила ҳуқуқи- оила,никох муносабатларини тартибга солади ва хакозо.

    6,7,8,9,10,11) ер ҳуқуқи, фукаролик-процессуал, жиноят ҳуқуқи, жиноят- процессуал ҳуқуқи, жиноят ижроя ҳуқуқи ва бошка тегишли муносабатларни тартибга солади.


    2.Ҳуқуқ тизимининг сохаларига булиш асослари: ҳуқуқий тартибга солинишининг ва предмети ва методи.
    Ҳуқуқ тизимини сохаларга булиш асосларининг критерияси (мезони) булиб нима хизмат килади деган савол тугилади.Хозирги замон юридик фан нуктаи назаридан бундай асос булиб ҳуқуқий тартибга солишнинг предмети ва ҳуқуқий тартибга солишнинг методи хисобланади.
    Ҳуқуқий тартибга солишнинг предмети ва методи - бу ҳуқуқни сохаларга ажратишнинг бир мунча тугрирок асоси булиб хисобланади.Ҳуқуқий тартибга солишнинг предмети - бу ҳуқуқнинг нимага таъсир этишини курсатади.
    Хар кандай ҳуқуқ сохаси шундай ҳуқуқий нормаларни бирлаштирадики, улар уз навбатида ижтимоий муносабатларнинг айнан, сифатан аник турларини тартибга солади.Ҳуқуқ нормалари ва ҳуқуқ сохаларининг бирлашуви ҳуқуқ ижодкорлиги хохиш иродасига боглик булмаган холда объектив сабаблар асосида юзага келади.
    Бир ҳуқуқ сохасининг иккинчи ҳуқуқ сохасидан фаркининг асосий фактори булиб, тегишли ҳуқуқ сохалари тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларнинг узига хослигидир.Бу хослик уларнинг максад ва вазифаларидан келиб чикади.
    Масалан, маълум ҳуқуқий муносабатларнинг фукаролик ҳуқуқий (мулкий ва номулкий) муносабатларидан фарклари.
    Ҳуқуқий тартибга солишнинг предмети - бу маълум ҳуқуқ сохаси нормалари таъсир киладиган сифатан бир хил турдаги ижтимоий муносабатлардир.
    Ҳуқуқ нормаларини ҳуқуқ сохаларига булишда ҳуқуқий тартибга солиш предмети бош ролни уйнайди.
    Хар кандай ҳуқуқ сохаси узига хос булган ҳуқуқни тартибга солиш усулига (методига) эга.Ижтимоий муносабатларга таъсир этиш усулларининг узига хос хусусиятларига хамда улар уртасидаги фаркларни белгиловчи томонларига ижтимоий муносабат иштирокчиларининг узига хос характерга эгалиги таъсир этади.
    Маълум ҳуқуқ сохаларида хокимиятлилик асосидаги мажбурлаш усули булса, бошкаларида томонларнинг тенглиги асосидаги усул ва учуинчисида эса, чекланган харакатларни такиклаш усули юкорида булади.
    Ҳуқуқий татибга солиш методи - бу ҳуқуқ сохаларининг тартибга солиш предмети булиб хисобланган ижтимоий муносабатларнинг маълум турларига таъсир этиш усулларидир.
    Ҳуқуқий тартибга солиш усули бевосита ҳуқуқий тартибга солишнинг предмети билан белгиланади(аникланади).Ҳуқуқий тартибга солиш усуслининг асосий характеристикаларига куйидагиларни киритиш мумкин:

    1. ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг мавкеи (положение), характери ва улар уртасидаги узаро ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг таксимланиши;

    2. ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг узаро субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятларининг юзага келиш асослари тартиби (яъни зарур ҳуқуқий муносабатларни юзага келиши учун асос булувчи юридик факторлар);

    3. субъектив ҳуқуқнинг бузилиши ёки субъектив мажбуриятларни бажармаслик окибатида ҳуқуқка хилоф хулкнинг юзага келиши билан боглик юридик окибатларнинг характери (ҳуқуқ нормалари талаблари ва уларни куллашдаги хатоликлар (бузиш) учун давлатнинг мажбурлов чораларини куллаш).

    Шундай килиб, ҳуқуқ нормалари ҳуқуқий тартибга солишнинг предмети ва усули (методи)га мос холда ҳуқуқ сохалари буйича чегараланади.Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанида ҳуқуқ тизимини сохаларга булиш асослари муаммоси хозирда хам бахсда сабаб булиб келмокда.



    Download 0.81 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   106




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling