Ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб ўҚиш дарсларида таълим мақсади ва
Download 145.97 Kb. Pdf ko'rish
|
ihtisoslashtirilgan-yordamchi-maktab-ish-darslarida-talim-ma-sadi-va-vazifalarining-belgilanishi-asosida-ish-malakalarini-rivozhlantirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Key words and concepts: purpose, skill, qualification, purpose of education, its content,
educational process, corrective purpose education. 72 ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ / ИНКЛЮЗИВНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2020, 10 (95) Кириш. Ватанимиз истиқлолининг самараси бўлган «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёр- лаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Респу- бликаси Президентининг “Халқ таълими тизи- мига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги «Уму- мий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таъ- лимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълимга қўйилаётган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда умумий ўрта таълим муассасалари фаоли- ятини ташкил этиш тўғрисидаги норматив- ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти- нинг 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4296-сонли қарори умумий ўрта таълим мактаблари, хусусан, ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб коррекцион таълими олдига демократик фуқаролик жамиятимизга мос инновацион мақсад ва вазифаларни қўйди. Ўзбекистон Республикаси Президенти- нинг: “Бизнинг асосий мақсадимиз – ёшлар- нинг сифатли таълим олиш имкониятига эга бўлишига эришиш, уларнинг ўз қобилияти ва истеъдодини рўёбга чиқариши учун барча зарур шароитларни яратиб беришдан иборат” 1 , деган фикрлари мактаб таълими ва ўқитувчилари олдига қўйган ижтимоий тала- блар ва жамиятимиз тараққиёти учун зарур бўлган эҳтиёжлардандир. Бу эса ўз навбатида таълим мақсади ва вазифаларини тўғри бел- гилаш, шу мақсадга мувофиқ моддий замин, мазмун ва воситалар танланиб, уларни ўзаро мувофиқлаштириш асосидагина амалга оши- рилиши мумкин. Бунда бош масала таълим- 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мир- зиёевнинг Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавф- сизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шери- клик” мавзусида ўтказилган халқаро конференция- даги нутқидан. 27.03.2018. - http://uza.uz/oz/politics/ zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning- af-o-27-03-2018 тарбия жараёни қандай шахсни етиштириб бериши ҳақидаги ижтимоий талабдир. Инсоният тарихида таълим олишга эҳтиёж туғилган кундан бошлаб, нимани ўргатиш, қанча ўқитиш, нима учун ўқитиш, қандай усуллар билан ўқитиш керак каби саволлар дидактика олдида турган қадимий ва долзарб масалалардан саналади. Шу муаммоларга боғлиқ ҳолда кишиларнинг кундалик фаолия- тида мақсад, мазмун, натижа каби тушунчалар тез-тез учраб туради 2 . Бир қанча психологик адабиётларда инсон фаолияти мураккаб ва ўзига хос жараён бўлиб, шунчаки эҳтиёжларни қондиришдан иборат эмас, балки кўпинча жамиятнинг мақсади ва талаблари билан белгиланади. Худди шу боисдан қўйилган мақсаднинг англанилганлиги ва унга эришиш бўйича иш ҳаракатлари тажрибаси билан боғлиқ экан- лиги инсон фаолиятининг ўзига хос белгиси бўлишини тасдиқлайди 3 . Мантиқшунослар нуқтаи назари билан қараганда мақсад - маълум жамиятдаги инсонлар амалий фаолиятининг аввал- дан фикран ўйланган натижаси. Баъзи ада- биётларда қадимги ҳиндларга, баъзила- рида юнонларга ёки арабларга нисбат бери- ладиган: «Мақсад унга эришиш йўл ва чора- ларни белгилайди», деган ҳикматли сўз остида жуда катта маъно ётади. Мақсад инсоннинг бирор воқеликка бўлган эҳтиёжининг онг- даги инъикоси ёки фикрий модели бўлиб, у объектив шароитлардан келиб чиқади 4 . Мақсадни амалга ошириш натижага эри- шиш демакдир. Мазмун эса натижага эри- шиш жараёнининг мажмуи, мағзи, мақсад ва унинг натижаси ўртасидаги ўзаро муноса- батларнинг йиғиндисидир. Натижа ўз навба- тида жамият ижтимоий талабининг қандай қондирилганлигини белгиловчи омилдир 5 . 2 Йўлдошева Д.Н. Она тили таълими мақсадининг тадрижий тараққиёти. - Т.: «Ўзбекистон Миллий энци- клопедияси», 2013. 3 Ғозиев. Э.Ғ. Умумий психологияси. - Т.: ТошДУ, 2010. 4 Гулямов А. Методика развития учебно- познавательный активности учащихся в процессе пре- подования родного (узбекского) языка. – Автореф. дисс. д-ра. пед. наук. – Т.: ТашГГИ, 1991. –37 стр. 5 Коменский Я.А. Буюк дидактика. – Т.: “Ўқитувчи”, 1975.– 240 б.; Леднев В.С. Содержание общего среднего образования (Проблемы структуры). – М.: Педагогика, 1980. – 264 стр.; Скаткина М.Н., Краевского В.В. Знания– 73 ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ / ИНКЛЮЗИВНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling