Ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб ўҚиш дарсларида таълим мақсади ва
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Download 145.97 Kb. Pdf ko'rish
|
ihtisoslashtirilgan-yordamchi-maktab-ish-darslarida-talim-ma-sadi-va-vazifalarining-belgilanishi-asosida-ish-malakalarini-rivozhlantirish
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2020, 10 (95)
изланишларини ўзбек ақли заиф болалари билан ўтказганлар. Улардан В.С.Рахманова ёрдамчи мактаб ўқувчиларига она тилида саводга ўргатишнинг хусусиятлари юзаси- дан илмий изланишлар олиб бориб, биринчи синф ўқувчиларини саводга ўргатишга имкон берувчи илмий-амалий хусусиятли тизим яратган. Олима савод ўргатиш даврида ақли заиф болаларнинг ўқиш ва ёзув малакала- рини ўзлаштириш даражаларини аниқлаб, она тилида ёрдамчи мактаб ўқувчиларининг ўқиш ва ёзув малакаларини шакллантиришга қаратилган ўқитиш тизимини ишлаб чиққан. Ҳарф ва сўзларни идрок қилиш ҳамда тушу- ниш хусусиятлари, тез ўқиш технологияси очиб берилган. Р.Шомахмудова 1 тадқиқотида логопе- дик таъсир элементларидан фойдаланиб, ақли заиф ўқувчиларнинг рус тили дарсла- рида нутқини ўстириш бўйича коррекцион- педагогик иш тизимини ишлаб чиққан. Ёрдамчи мактабда ўзбек тилида таълим олувчи ақли заиф 2-3 синф ўқувчиларининг иккинчи тилни ўзлаштиришининг ўзига хос хусусиятларини умумлаштирди. Махсус таш- кил этилган ўқитиш шароитида ёрдамчи мак- табнинг бошланғич синф ўзбек ўқувчилари рус тилини ўзлаштиришнинг имкониятлари ўрганилди. Д.А.Нуркелдиева 2 ўз тадқиқотида биринчи марта ақли заиф болаларнинг мактаб таъ- лимига нутқий тайёргарликларини ўрганди (товушлар талаффузи, луғати, грамматик қурилиш ва мустақил нутқи) ва ақли заиф болалар нутқини экспериментал ўрганиш асосида уларда нутқий мулоқот воси- таларини шаклланганлик даражасининг кўрсаткичларини аниқлади ҳамда мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг махсус мак- таб таълимига нутқий жиҳатдан тайёргарли- кларини шакллантириш бўйича коррекцион- умствонно отсталых учащихся 2-3-классов: автореф. дисс. канд. пед. наук. – Москва: 1991. 1 Шомахмудова Р. Система коррекционно- педагогической работы по развитию русской речи умственно отсталых учащихся 2-3-классов: автореф. дисс. канд. пед. наук. – Москва: 1991. 2 Нуркельдиева Д.А. Методы определения речевой готовности умственно отсталых детей к обучению в школе: Автореф. дисс. ... канд. пед. наук. – Т.: ТГПИ, 2001. – 21 с. педагогик ишни такоммиллаштиришга хизмат қилиб келмоқда. М.П.Хамидова 3 изланишларида умумий ва махсус педагогикада илк бор изчил равишда ва яхлит ҳолда боланинг нутқи, унинг меъёр- даги ривожланишининг ўзига хос хусуси- ятларини таҳлил қилди, ақли заиф болалар нутқининг ривожланмаганлик сабабларини ёритди. Сўз бойлигининг камлиги, сўз тур- кумларини қўллашдаги чекланганлик билан боғлиқ нутқ нуқсонларининг турлича намоён бўлишини аниқ кўрсатиб берди. Мактаб- гача ёшдаги ақли заиф болаларнинг предмет- лар ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш, ҳиссий - иродавий соҳаларини жалб этиш билан билишга қизиқиш ва нутқий мотива- цияни кучайтиришга қаратилган коррекцион- педагогик иш усулларини яратди. Юқорида ўрганилган адабиётлар таҳлилидан маълум бўладики, республи- камизда махсус педагогика соҳасидаги қатор ютуқларга қарамай, ихтисослаш- тирилган ёрдамчи мактаб ўқиш дарсла- рида ўқувчиларини ўқишга ўргатишда таъ- лим мақсади ва вазифаларининг тўғри бел- гиланиши асосида, уларнинг ўқиш кўникмаси ва малакасини шакллантириш ҳамда ривож- лантириш долзарб муаммолардан бўлиб, нафақат таълимий жиҳатдан, балки тар- биявий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Таълим мақсади таълимий-ўқув жара- ёни, унинг моҳияти, мазмуни, усул ва воси- талари, ўқитувчи – ўқувчи муносабатлари, шунингдек, мазкур тизимнинг самарадор- лиги – қандай шахс ёки мутахассис кад- рни шакллантиришини ҳам белгилайди. Таъ- лим мақсадининг ижтимоий буюртма асо- сида ифодаланиши шахс, давлат, жамият, фан-техника ҳамда ишлаб чиқаришнинг уму- мий тараққиёт даражаси билан белгиланади. Демак, таълим мақсади жамият эҳтиёжларини ифодалайди ва унинг тараққиётини белги- лайди. Бутун таълим жараёни – ўқув материа- лидан бошлаб, таълим натижасигача – таълим мақсадидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ўқув – билув мақсади олдида турган асосий масала бугунги кун ва келажакда жамиятимиз 3 Хамидова М.П. Мактабгача ёшидаги ақли заиф бола- лар сўз бойлигини оширишнинг коррекцион-педагогик асослари: Пед.ф.ном.автореф...- Т., 2001. - 20 б. 75 ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ / ИНКЛЮЗИВНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling