Ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб ўҚиш дарсларида таълим мақсади ва


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 145.97 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/9
Sana12.11.2023
Hajmi145.97 Kb.
#1769204
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ihtisoslashtirilgan-yordamchi-maktab-ish-darslarida-talim-ma-sadi-va-vazifalarining-belgilanishi-asosida-ish-malakalarini-rivozhlantirish

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2020, 10 (95)
томонлама шакллантиришга йўналтирилмоғи 
лозим.
Билим тарбияланувчи учун жамият-
нинг маълум тараққиёт босқичида зару-
рий малака ва кўникмаларни ҳосил қилиш 
учун муҳимдир. Тарбияланувчида ҳосил 
қилинадиган малака ва кўникмалар таъ-
лим мазмуни учун мақсаддир. Таълим маз-
муни тарбияланувчида ижтимоий зарур 
бўлган малака ва кўникмаларни шаклланти-
риш, ривожлантириш воситасидир. Малака 
ва кўникмалар шахснинг жамиятда тутган 
ўрнини белгилайди. Шунинг учун тарбия тизи-
мида, дидактикада таълим мазмунини белги-
лашда ижтимоий талаблар, жамиятнинг шах-
сга қўядиган талаблари ва шахснинг жамиятда 
қандай ўрин тутиш «лойиҳа»сида ўз аксини 
топмоғи лозим.
Кўникма – шахсга сингган, унинг ажралмас 
атрибути (хусусияти) бўлган автоматлашган 
малакадир. Педагогик адабиётларда кўпгина 
тадқиқотчилар малака ва кўникмани аксинча 
– кўникмани қобилият, имконият; малакани 
эса шахсга сингган, автоматлашган кўникма 
сифатида баҳолайдилар
1
. Ўзбек дидактла-
ридан А.Ғуломов ҳам ўз қарашини шу фикр 
нуқтаи назаридан баён этган
2
. М.Маҳмудова, 
Б.Адизов, С.Оғаев, О.Розиқовлар эса жуфт сўз 
кўникма-малака атамасидан фойдаланади-
лар
3
. Атамада таркибий қисмларнинг жойла-
шиш тартибидан кўриниб турибдики, олим-
лар кўникмани қуйи босқич, малакани эса 
юқори босқич сифатида қабул қилишга мой-
илдир ва бундай қарашни ўзбек дидактикаси 
учун умумий деб санаш мумкин.
малака сўзи 
- («Ўзбек тили морфем луғати» (А.Ғуломов ва 
бошқалар. Т.: Ўқитувчи, 1977)да бу сўз син-
хроник системавий таҳлил нуқтаи назари-
дан жуда тўғри равишда туб лексема тарзида 
берилган бўлса-да) арабча сўз бўлиб, «молик 
бўлмоқ», «эга бўлмоқ»; кўникма сўзининг 
ўзаги эса «кўникмоқ», «бирор нарсага одатий 
ва меъёрий деб қараш» маъноларига эгадир.
1
Неъматова Г. Ижодий тафаккурни ривожлантириш 
технологияси ва ўқувчининг мустақил фаолияти (Она 
тили ўқитувчилари учун методик тавсиялар). – Т.: РТМ, 
2001. – 34 б.
2
Ғуломов А., Неъматов Ҳ. Она тили таълими мазмуни. 
– Т.: Ўқитувчи, 1995. – 5-8- б.
3
Розиқов О., Маҳмудов М., Адизов Б., Ҳамроев А. Она 
тили дидактикаси. – Т.: Янги аср авлоди, 2005. – 85-б.
Педагогик адабиётларда «таълим», «таълим 
мазмуни», «таълим мақсади» тушунчалари 
турлича талқин қилинади: «Таълим-билим 
бериш, малака ва кўникмалар ҳосил қилиш 
жараёни, кишини ҳаётга ва меҳнатга тайёр-
лашнинг асосий воситаси». Шунингдек, киши-
лик жамиятида таълим меҳнатнинг ижти-
моий тақсимланиши натижасида ўқитувчи ва 
ўқувчи зиммасига юкланган ўқитиш~ўқиш 
жараёни билан белгиланувчи вазифадир. Бу 
таълимнинг тор маънода ўқитиш тушунчасини 
англатишидир. Кенг маънода таълим жами-
ятнинг барча соҳаларида маълумот бериш 
жараёнини ҳам билдиради.
Барчага маълумки, “Ўқиш” фани “Она тили 
ва адабиёт” фанининг таркибидаги фанлардан 
бири ҳисобланади. Ҳар бир янги авлод ҳаётга 
қадам қўяр экан, илгариги авлодлар тажриба-
сини ўрганади ҳамда шу асосда янги билим-
лар яратади. “Ўқиш” фани мақсади билан 
боғлиқ равишда таълим олувчида ҳосил 
қилиниши лозим бўлган билимлар ҳажми ва 
табиати ижтимоий зарурат билан белгила-
нади ҳамда ақли заиф ўқувчининг қобилияти, 
имконияти 
билан 
мувофиқлаштирилган 
бўлиши лозим. Зероки, билим мақсад, шахсни 
ўқув фаолиятига йўллаш ҳамда билим~малака 
ва кўникмалар занжири асосини ташкил 
этади. Билим, хусусан, умумий ўрта таълим 
босқичида таълим олувчи эгаллаши лозим 
бўлган билимлар малака ва кўникмалар ҳосил 
қилиш билан, яъни ўқувчининг ижодий ~ 
амалий татбиқ фаолияти билан узвий боғлиқ 
бўлиши керак. Амалиётда татбиқ этилиши 
мумкин бўлмаган, яъни кундалик мустақил 
ҳаётда ижодий татбиқ билан боғланмаган 
билимлар ақли заиф ўқувчилар хотирасидан 
тезда унут бўлиб кетиш эҳтимоли кучлидир.

Download 145.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling