Ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб ўҚиш дарсларида таълим мақсади ва


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 145.97 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana12.11.2023
Hajmi145.97 Kb.
#1769204
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ihtisoslashtirilgan-yordamchi-maktab-ish-darslarida-talim-ma-sadi-va-vazifalarining-belgilanishi-asosida-ish-malakalarini-rivozhlantirish

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2020, 10 (95)
ривожи учун қандай шахс ва мутахассис тай-
ёрлаш кераклиги билан характерланади.
Мақоланинг илмий моҳияти:
– ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб 
бошланғич синф ўқиш дарсларини ўтишда 
таълимнинг мақсади ва вазифаларини тўғри 
белгилаш асосида ўқиш кўникмасини шак-
ллантириш ва ривожлантириш долзарблиги 
ёритилган;
– ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб 
бошланғич синф ўқиш дарсларини ўтишда 
таълимнинг мақсади ва вазифаларини тўғри 
белгилаш асосида ўқиш кўникмасини шак-
ллантириш ва ривожлантириш тадқиқи юза-
сидан илмий адабиётлар таҳлил этилган;
– ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб 
бошланғич синф ўқиш дарсларини ўтишда 
таълимнинг мақсади ва вазифаларини тўғри 
белгилаш асосида ўқиш кўникмасини шак-
ллантириш ва ривожлантириш юзасидан 
мутахассисларга тавсиялар берилган.
Тадқиқотнинг мақсади ихтисослашти-
рилган ёрдамчи мактаб бошланғич синф 
ўқувчиларига ўқиш дарсларини ўтишда таъ-
лимнинг мақсади ва вазифаларини тўғри бел-
гилаш асосида ўқиш кўникмасини шакллан-
тириш ва ривожлантириш бўйича амалий 
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг объекти ихтисослашти-
рилган ёрдамчи мактаб бошланғич синф 
ўқувчиларига ўқиш дарсларини ўтишда таъ-
лимнинг мақсади ва вазифаларини тўғри бел-
гилаш асосида ўқиш кўникмасини шаклланти-
риш ва ривожлантириш жараёни.
Тадқиқотда тизимлилик, қиёсий-мантиқий 
таҳлилдан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг эмпирик манбаини меъё-
рий ҳуқуқий ҳужжатларни, педагогик, пси-
хологик, методик адабиётларни қиёсий-
мантиқий таҳлил қилиш натижалари ташкил 
этди.
Асосий қисм.
Ҳамма замонларда ҳам таълим мақсадини 
белгилаш давлат сиёсатининг устувор 
соҳаси ҳисобланган. Таълимнинг мақсади 
жамият амалий фаолиятининг аввалдан 
фикран ўйланган натижаси бўлиб, жамият-
нинг мактаб олдига қўйган ижтимоий буюр-
тмаси таълим умумий мақсади асосида бел-
гиланади
1
.
Таълимнинг мақсад ва вазифа-
лари ижтимоий тузумга мувофиқ ўқув пред-
мети, техника, маданият тараққиёти асо-
сида тарихан ўзгариб бориши билан бирга 
ўрта умумтаълим ўчоқларида ўқитишнинг 
дидактик тавсифини ҳам белгилайди. Таъ-
лимнинг мақсади ўқитишнинг маълум 
мақсадга қаратилганлигини ва шу мақсадга 
мувофиқлигини ўзида акс эттирган, таъ-
лимнинг ижтимоий табиатини, унинг жами-
ятдаги моҳиятини очиб берадиган, унинг 
йўналишини, мазмунини, шакл ва усулларини 
белгилаб берадиган бошланмадир. 
Таълим мақсадида инсонга нисбатан у 
қандай бўлиши керак, унга қандай ижти-
моий эҳтиёжлар учун таълим бериш керак, 
деган талаблар ифодаланган бўлади. Таъ-
лим жараёнида таълим мақсадларини бел-
гиловчи жамият талаблари тўла ҳолда акс 
этсагина, бола шахси ҳар томонлама камол 
топиши мумкин. Таълимнинг мақсади ўзининг 
ижтимоий табиатига кўра кўп қиррали бўлиб, 
у амалга ошгач, яъни натижага эришилгач, 
эришилган натижа асосида янги мақсадлар 
қўйилади. Қўйилган янги мақсадлар эса таъ-
лимнинг илк мақсадини такомиллаштиради, 
дастлаб танланган таълим мақсади, уларни 
амалга ошириш воситасига айланиб бораве-
ради. Чунки умумий таълим жараёнининг ўзи 
таълим мақсадини жамият тараққиёти тала-
блари асосида узлуксиз мувофиқлаштиришни 
тақазо этади.
Таълимнинг умумий мақсади ва вазифа-
лари, аввало, таълимга қўйиладиган ижти-
моий эҳтиёжлардан келиб чиқади ва ўз навба-
тида ҳар бир ўқув предметини ўқитишнинг 
хусусий мақсад ва вазифаларини белгилайди. 
Таълимнинг умумий мақсади тарбия мақсади 
билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу боғлиқлик 
жамият талабларига мувофиқ унда таркиб 
топаётган кишилар ўртасидаги муносабат-
ларнинг тавсифи билан аниқланади. Таълим-
нинг умумий мақсадини белгилашда тарбия 
мақсадининг, айниқса, ижтимоий-маънавий 
тарбия ва эстетик тарбия билан боғлиқлик 
жиҳатлари ҳисобга олиниши, шу асосда 
таълим-тарбия мақсади тарбияланувчини ҳар 
1
Меретукова А.Р. Инновационные идеи в 
дидактических трудах И.Я.Лернера. Автореф. дисс. канд. 
пед. наук. М.: 2003. – 28 стр.
76
ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ / ИНКЛЮЗИВНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 145.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling