Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
лекция
XII. Қудуқларни ўзлаштиришга тайёрлаш ва маҳсулдор қатламни иккиламчи очиш Таянч иборалар: перфоратор-қудуқ билан маҳсулдор қатлам орасида махсус тешикларнинг кириши-маҳсулдор қатламга нисбатан босимни пасайтириш йўли билан оқим чақирилади. Адабиётлар: 1, 2, 3, 8, 9,11, 12, 13. 12.1. Қудуқларни ўзлаштиришга тайёрлаш Бурғилаш ишлари ниҳоясига етказилгач, қатламдан суюқлик оқимини олиш ва ўзлаштириш учун қудуқларда тайёрлов ишлари олиб борилади. Бунинг учун эксплуатацион калоннанинг юқориги қисми фаввора арматураси ўрнатилади. Қудуқ юзаси атрофи яқинида фаввора арматурасига туташтириш учун суюқликлар йиғиш ва сақлаш идишлари, сепараторлар, маштола қурилмалари, ўлчов идишлари, суюқлик дебитини ва газсимон фазаларни, босим ва ҳароратни ўлчаш учун асбоблар қудуқдан чиқадиган суюқликдан намуна олувчи асбоблар жойлаштирилади. Қудуқни ювиш ва суюқлик оқимини олиш мақсадида вақтинчалик қудуқ билан боғланиш учун компрессорлар ҳамда насос агрегатлари жойлаштирилади. Фаввора арматурасини икки қисмга бўлиш мумкин: қувур учи ва фаввора арчаси. Қувур учи НКК (НКТ) ни осилган ҳолда ушлаб туриш учун хизмат қилади. Фаввора арчаси қудуқдан олинадиган суюқликни ер юзасига жойлашган идишлар тармоғига туташтириш ва қудуқ юзасини герметик сақлаш учун хизмат қилади. Қувур учи билан фаввора арчаси орасида маркази юқори босимли зулфин жойлашган. Қувур учи фаввора арчаси ёнлама тармоқларга эга бўлиб, уларни ҳар бири иккитадан юқори босимли зулфинлар, монометрлар билан жиҳозланган бўлса, арчанинг ёнлама тармоқлари эса-термометрлар ва штуцерлар билан жиҳозланган. Қувур учининг ёнлама тармоқларига зарурият туғилган жарёнларда (масалан, қудуқдан суюқлик оқимини олиш, қудуқни беркитиш учун) компрессорлар ва насос агрегатлари уланади. Фаввора арматурасининг ишчи босими қудуқ юзасида содир бўладиган энг юқори босимдан кичик бўлмаслиги керак. Қудуққа фаввора арматурасини ўрнатишдан олдин паспортга кўрсатилган босим билан синаб кўрилади. Қудуқ юзасига фаввора арматураси ўрнатиб бўлингандан кейин, синаш орқали қувур учи ва фаввора арчаси герметиклиги текширилади. Қудуқдан чиқадиган чиқиш қувурлари томонидан ҳамда қудуқдан 10 метр узоқликда арматуранинг марказий зулфини бошқариш штурвали жойлашади ва айвонли тўсиқ билан атрофи ўралади. Қудуқда синаш ишлари бошланишидан олдин, барча ишларни лойдан тозалаб ювиш, қатламни иккиламчи очиш ва ундан суюқлик оқимини олиш учун зарур бўладиган ҳамда нефть - газ ҳосил бўлишини олдини олиш ёки босиш учун зарур зичликка эга бўлган суюқлик билан тўлдирилади (зарурият туғилиши мумкин ҳолларда). Бу суюқликнинг ҳажми эксплуатацион калоннанинг тўлиқ ҳажмидан камида икки ҳисса ортиқ бўлиши керак. Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling