Имо-ишора ва дактилология нутқи


Чет эл сурдопедагогикасида дактил ва имо-ишора нутқига бўлган


Download 311.44 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana16.04.2023
Hajmi311.44 Kb.
#1360282
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Дактиль имо-ишора

Чет эл сурдопедагогикасида дактил ва имо-ишора нутқига бўлган 
қарашларнинг ривожланиши 
XIX асрнинг биринчи ярмида рус педагогикаси етук намоѐндаларининг дактил ва 
имо-ишора нутқига бўлган қарашлари. 
А.Н.Гадишевнинг тараққийпарвар ғояларининг аҳамияти. 
В.И.Флери, А.Г.Гурцевнинг дактил ва имо-ишора нутқига бўлган қарашларининг 
тавсифномаси. 
XIX асрнинг иккинчи ярмида сурдопедагогларнинг дактил ва имо-ишора нутқига 
бўлган муносабатлари. 
Ўқитувчилар махсус таълим шароитида тилни эгаллаб, кар болани ривожланишида 
уни социал актив шахс сифатида шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган 
сўзлашув нутқидан аста – секинлик билан мулоқот қуроли сифатида 
фойдаланадилар. Айни чоқда болалар коллективидаги мулоқот жараѐнида 
ўқувчилар шахслараро мулоқотда имо-ишора нутқини эгаллайдилар ва кенг 
қўллайдилар. Ўқув фаолиятини меҳнат фаолияти билан бирга олиб борувчи кечки 
мактабни кар ўқувчилари оилада, дўстлари орасида ва эшитмайдиган коллективлар 
ишлайдиган ишлаб чиқаришда мулоқот қуроли воситасида имо-ишора нутқидан 
фарқланади. Карлар жамияти томонидан уюштирилувчи маъруза, доклад, 
экскурсияларни ўтказишда имо-ишора таржимаси қўлланилади.
Марказий телевиденияни имо-ишора таржимаси билан бирга қўшиб олиб борувчи 
кўрсатувлар сони ҳам ошиб бормоқда. Шундай қилиб, катта ѐшдаги карларда имо-


ишора мулоқати доираси кенгаймоқда. Бу кечки мактаб ўқувчиларини таълим – 
тарбиясидаги нутқ воситалари системасида имо-ишора нутқини ўрнини аниқлашга 
қаратилган текширишларни актуаллигини белгилайди.
Ғарбий Европа мамлакатларида карларни индивидуал ўқитиш босқичида 
эшитишда нуқсони бор болаларни ўқитиш назарияси ва практикасини
шаклланиши жараѐнида имо-ишора нутқига турли хил ѐндашишлар кўзга 
ташланади (XVI аср – XVIII арнинг биринчи ярми). Карлар учун мактаблардаги 
мулоқот жараѐнида тарбияланувчилар ўртасида миллий имо-ишора нутқи 
ривожланади. Бу даврда иккита асосий педагогик система «Мимик метод» 
(Ш.М.Делане, Р.А.Сикар) ва «Оғзаки метод» таркиб топди. Буларни вакиллари 
имо-ишора нутқига бутунлай тескари позицияда турганлар. «Мимик метод» 
Ш.М.Делане ва унннг давомчиларининг қарашларига Вольтер, Дидро, Руссоннинг
материалистик фикрлари таъсир кўрсатган эди. Тарбияга «табиийлик» 
принципини сингдирмоқчи бўлган Ш.М.Делане ва Р.А.Сикар сурдопедагогика 
тарихида биринчи бўлиб, кар болани ақлий ва аҳлоқий ривожланиши масаласини 
қўйдилар. 
Бу масални ечиш учун Ш.М.Делане ва Р.А.Сикар фикрича, улар кар болани она 
тили ва «табиий» тарбиянинг асосий воситаси сифатида қурувчи сўзлашув нутқи 
ва имо-ишора нутқини ўқитиш воситалари системасига киритиш керак. 
Имо-ишора нутқи лингвистик табиатини баҳолашда «мимик метод» яратувчилари 
«Умумий ва рационал грамматика» (1660) китобида берилган К.Ланса ва А.Арно 
фикрлари асосида иш олиб борадилар. «Мимик метод» асосчилари кар ўқувчилар 
мулоқот системаси бўлмаган «Методик жестларни» қўшиб, имо-ишора тили 
ривожланишини «тезлаштиришни» мумкин деб ўйлайдилар. Ривожланувчи имо-
ишора нутқини ___ қонунларини рад этиб, Делене ва Сикар ўқитишда таниш 
француз тилини калькирланувчи структурасини яратади ва қўллайдилар ва шу 
билан бирга ўзлари томондан ишлаб чиқилган «табиийлик» принципини бузадилар 
ва бу «мимик методни» чуқур кризисига олиб келади.
«Оғзаки метод»нинг концептуал базаси бўлиб, идеалистик философия ва уни қабул 
қилган педагогикаси ҳисобланади. 


Кантиннинг изидан А.Дистервери ва Ф.Н.Гербарт тарбиянинг бош мақсадини 
«формал таълимда» кўрганлар. Кант фикрига мувофиқ «фиклаш – ўз-ўзи билан 
изланиш – демак ўз-ўзини эшитишдир» (166, с 430). 
«Оғзаки метод»ни яратувчиси С.Гейникс ва унинг тарафдорлари карларни 
ўқитишни бош мақсади оғзаки нутқни ривожлантириш деб ҳисобланган. 
Оғзаки нутқ карларни ўқитишни асосий ва ягона воситаси ҳисобланади. «Мимик» 
ва «соф оғзаки» метод ўртасидаги кураш кейингиси ҳисобига тугади. У Милан 
конгресси томонидан эффективли педагогик система сифатида қабул қилинади.
(Милан конгресси 1880 йилда бўлган).
Эшитишида нуқсони бўлган болаларни ўқитишнинг назарий масалалари ва уларни 
ўқитишни практикаси эволюцияси Ғарбий Европа ва АҚШда Милан конгресси 
давридан буѐн ҳозиргача янги психо – педагогик, социал ва лингвистик 
мактабларни шаклланиши, товуш кучайтиргич аппаратларни юзага келиши ва 
такомилланиш билан боғлиқ. Замонавий чет эл сурдопедагогикасида Иккита 
педагогик система «Орализм» ва «мануализм» қарама қарши қўйилган.
Замонавий «орализм»гача бихевифизм ва «коммуникатив педагогиканинг» асосий 
қарашларидан келиб чиқади. «Коммуникатив тарбия» теориясига мувофиқ социал 
коммуникация эҳтиѐжларини қондирувчи, турли хулқ нормаларини шакллантриш, 
педагогик процессининг бош вазифасидир. Кар болалар ҳар доим керакли 
стимулларини – ота-онаси, тенгдошларини оғзаки нутқини эгаллаб, махсус ташкли 
қилинган таълимсиз ҳам эгаллашалари, масалан, деб оралистлар ҳисоблашади.
«Соф оғзаки метод» кетидан оғзаки нутқ ривожланишини абсолютлаштириб, бу 
йўналиш тарафдорлари??? Ўқув-тарбия жараѐнида имо-ишора нутқи мақсад 
бирлигини инкор этадилар. Бундай нуқтаи назар «оралистларни» эшитишида 
нуқсони бор болаларни ҳусусиятлари тўла билмаслигидан далолат беради. Имо-
ишора нутқи асосида юзага келувчи эшитишида нуқсони бор болаларни ҳаѐти ва 
ўзаро мулоқоти, барча доираси инкор этиб «орализм» тарафдорлари ўқитувчини, 
ўқувчиларни билими, тажрибасини ишлатиш имкониятидан маҳрум қилади. 
Бу педагогик таъсир воситалари арсеналини (багаж) билдиради. Бундан ташқари 
карлар катта ѐшга тўлиб, карлар жамияти билан ҳамкорликда муҳим социал, 
маданий масалаларни шунда иштирок этишга тайѐр бўлмайдилар. 


«Мануализм» назарий концепциясини асосчилари сурдопедагогик жараѐн 
воситалари системасига имо-ишора нутқини киритиш лозим деб ҳисоблайди. 
«Мануалистлар» кар боланинг индивидуал ички дунѐси имо- ишора нутқи билан 
чамбарчас боғлиқ деб ҳисоблайдилар. Билим жараѐнида нутқни аҳамиятини 
алоҳида таъкидлаган ҳолда «мануализм» тарафдорлари карни шаклланишида бу 
роль имо-ишора нутқига тегишлидир. 
«Тотал коммуникация» яъни «мимик метод» анъаналарини давомчилари 
қарашларига мувофиқ, нутқ воситалари системасига оғзаки, дактиь ва имо-ишора 
киради, асосан калькирланувчи нутқ киритилади.
Юқоридаги йилларда Америка мутахассислари томомнидан кўтарилган «тотал 
коммуникация» принципи бўйича карларни ўқитиш АҚШ ва Ғарбий Европа 
мамлакатларидаги кўпгина мактабларда тарқалаган эди. Бу шуни кўрсатадики, 
карларни ўқитишда барча нутқ воситаларидан фойдаланиш кар болани интенсив 
интелектуал ривожланишига сабаб бўлади, шунингдек мактаб программасини 
ўрганишни енгиллаштиради. Бошқа текширувчиларни натижалари кичик карларни 
ўқитишда имо-ишора нутқини қўллаш талаффуз малакалари ва тилни 
грамматикасини эгаллашни қийинлаштиради. Турли ҳил методик ва эксперементал 
тадбирлар «Тотал коммуникацияни » эффективлигига баҳо берувчи бор бўлган 
маълумот ва далолларни солиштирилишига тўсиқ бўлади.
80 – йилларда шаклланган ва «билингвистик ѐндашиш» номини олган қарши 
яратувчилари карларни ўқитишни бошланғич воситаси сифатида сўзлашув имо-
ишора нутқидан фойдаланишни кўзда тутади.
Ўзида ривожланган лингвистик система, акс-эттирган сўзлашув имо-ишора 
нутқини карларни она тили сифатида кўриб «билингвистик ѐндашиш» 
тарафдорлари сўзлашув нутқига кар болани ??? 2-чи тили сифатида ўқитиш лозим 
деб ҳисоблайди. 
Россиядаги дастлабки карлар учун мўлжалланган билим юртларининг амалиѐти ва 
рус сурдапедагогикасининг назарий платформаси А.Н.Радишевнинг материалистик 
фикрлари таъсрида шаклланади. А.Н.Радишевнинг фикрларини эгаллаган ҳолда 
прогрессив рус сурдопедагоглари А.Г.Гурцев, В.И.Флери «Мимик метод», «Соф 
оғзаки метод»дан фарқ қилувчи оригинал педагогик системасини яратдилар. Кар 


болани ақлий, ахлоқий, жисмоний ривожлантириш масаласини олдинга суриб, улар 
нутқий воситалар системасини ишлаб чиқдилар. Бу система оғзаки, ѐзма, дактил ва 
имо-ишора нутқини ўз ичига олади. 
В.И.Флери (1835) жаҳон илмийда биринчи бўлиб, сўзлашув имо-ишора нутқида 
«ҳурматга лойиқ» мустақил ва ўзига хос тил системасини кўра олди. Флери, 
сўзлашув имо-ишора нутқини бошланғич тарбияда қўллаш лозим деб кўзда тутган. 
Калькирланувчи имо-ишора нутқини тузилишини таҳлил қилиб, авитор у система 
кичик карлар билан ишлашда эффектли эмас деб ҳисобланади. Лекин таълимни 
сўнги этапида бу система фойдали бўлиши мумкин. 
Флери методик жестлар, имо-ишоралар, грамматик терминларни яратади. 
В.И.Флерининг асосий қарашларини Г.А.Гурцев, Я.Т.Спешнев, Н.Я.Селезнев ва 
бошқа прогрессив сурдопедагоглар маъқулладилар. 
80-чи йиллар охирида Россиядаги карлар мактабидаги ишлар «соф оғзаки метод» 
таъсири остида қайта қурилди. Унинг асосий принципларига таяниб, 
А.Ф.Остраградский, Н.М.Лаговсикий оғзаки нутқни сурдопедагогик жараѐн – 
ягона воситаси сифатида олдинга сурадилар. Шу вақтда Флери традицияларини 
давом эттирувчи кўпгина педагоглар Е.С.Боришпольский, Э.Радзишевский ва 
бошқалар «соф оғзаки методни» рақиблари бўлиб майдонга чиқдилар. Бу система 
бўйича иш кар бола ривожланишини тўхтатиб қўйиши таъкидлаб, улар нутқий 
воситалар системасига имо-ишора нутқини киритиш кераклигини қаттиқ туриб 
ҳимоя қиладилар. 
Сурдапедагог мутахассисларини экспериментал – назарий текширишлари 
жараѐнида кўрилган масалаларни ечишда «соф оғзаки метод»ни мақсадга мувофиқ 
эмаслиги кўринди. Эшитишида нуқсони бор болаларни таълим ва тарбияси 
методлари ва мазмуни ишлаб – чиқишда Л.С.Выготский ѐндашиши имо-ишора 
нутқи - «мақсадга мувофиқ фойдаланиладиган тўлақонли нутқ» - деган фактни тан 
олингани ҳолда эди. Л.С.Выготскийни текшириш натижалари ва унинг 
қарашларини 
ривожлантирган. 
Р.М.Боксис, 
Н.Т.Морозова 
ва 
бошқа 
мутахассисларни текшириш натижалари мактабларда «соф оғзаки метод»ни 
хукумланлигига якун ясаган.


Кар ўқувчиларни таълим - тарбиясини бутунлай қайта кўришни кераклиги 
сурдопедагогик жараѐнни воситалари кенгайтиришни талаб қилади. Асосий восита 
бўлиб, оғзаки ва ѐзма бўлиб, дактил ва имо-ишора нутқи тан олинди.
Шу вақтдан бошлаб имо-ишора нутқи карлар учун мўлжалланган мактаб-
интернатлардаги ўқув тарбия ишини ѐрдамчи воситаси сифатида кўрилади. «Имо-
ишора нутқи» - принципиал ѐзувсиз тил бўлиб, ўз сўз ҳис қилиш сезгисини, 
қобилиятини қўллаш имконияти текширувчи бунда қўллай олмайди. Бу текшириш 
учун мўлжалланган керакли имо-ишора фикрларини тузатилган текстни топиш 
зарурлигини белгилайди. Икки экспериментал методлар группали ишлаб чиқилди 
ва ишлатиша бошлади. Бу икки группа экспериментал методлар калкирланувчи 
имо-ишора фикрларини ва сўзлашув имо-ишора нутқини олиш учун 
мўлжалланганларидир.
Имо-ишора нутқининг ягона самантик воситаси сифатида мураккаб структурага 
эга.
Имо-ишора бош компонентлари бармоқларни ҳолати билан белгиланган 
конфиренциялардир. Турли хил миллий имо-ишора тилларини ўрганиш имо-ишора 
структурасидан универсал белгилар билан бирга унинг компонентларини специфик 
хоссалари кўзга ташланган. Имо-ишора нутқининг структураси бир вақтда имо-
ишорада акс этадиган унинг элементлари ўртасидаги алоқа усули билан 
белгиланади. Бу билан тил системани бирламчи сифатида имо-ишора кинестетик 
субстанцияда релизация қилинувчи имо-ишора сўздан фарқ қилади. Имо-ишора 
элементлари оппозицияси сўзлашув имо-ишора нутқидаги лексик ва грамматик 
белгилар кўрсатиш учун релевантлар бўлиб ҳисобланади.
Сўзлашув ва калкирланувчи имо-ишора нутқи карлар ??? томонидан турли 
шароитларда эгалланади. Эшитмайдиганлар оиласида яшайдиган кар болалар 
сўзлашув имо-ишора нутқини ота-онаси билан мулоқотда эгаллайдилар. Имо-
ишора системасини шаклланишида бошланғич этаплари эшитувчи болани 
сўзлашув нутқини ривожлантириш стадияларига тўғри келади.
Эшитувчилар оиласидаги кар бола сўзлашув имо-ишора нутқини ўз тенгдошлари 
билан, ўртоқлари билан мулоқотда эгаллайди. Ўқувчилар калкирланувчи имо-


ишора нутқини сўзлашув нутқини лексикаси ва грамматикаси ўрганиш базасида 2-
си белгили система сифатида эгаллайди.
Ҳар бир мулоқот системаси ривожланиб, такомиллашиб кар болаларни 
коммуникатив мулоқот доирасида қўлланади: эшитувчилар мулоқотига қараганда 
сўзлашув имо-ишора нутқи … расмли табиий шахслараро мулоқотда; 2-чи белгили 
система сифатидаги калкирланувчи имо-ишора нутқи сўзлашув имо-ишора 
нутқини лексик фондидаги асосий имо-ишораларни илғаб олади. Шундай қилиб, 
калкирланувчи имо-ишора нутқини ўзаро таъсири юзага келган.
Лекин калкирланувчи имо-ишора нутқи ўзини ривожланиш жараѐнида ўзини 
лексик воситаларини ишлаб чиқади. Калькирланувчи имо-ишора нутқи ѐрдамида 
мулоқотга киришиш бу – нутқий системани қандай эгалланганлиги даражасига 
боғлиқ. 

Download 311.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling