Инновация


Педагогик таъсир усуллари


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/63
Sana04.11.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1748390
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   63
Bog'liq
boshlangich talimda innovatsiya

Педагогик таъсир усуллари: 
1.
Яратувчанлик - янги ижобий сифатларнинг ривожланишига имкон 
берувчи. 
2.
Тўсқинлик - салбий сифатларни енгишни имкон берувчи; 
3.
Портлаш усули - ҳам яратувчанлик, ҳам тўсқинлик ҳолида намоён 
бўлади. 
Педагогик таъсир тамойиллари: 
1.
Педагогик оптимизм; 
2.
Тарбияланувчига ҳурмат; 
3.
Ўқувчининг ички дунёсини тушуниш; 
4.
Ҳатти - ҳаракатининг сабаби ва ташқи томонини очиш; 
5.
Ўқувчига тақдирига қизиқиш. 
Бундай классификациянинг камчилиги шуки, бунда уйғотадиган, 
рухсат берадиган, йўналтирадиган, фаоллаштирадиган, ғайратлантирадиган, 
бўшаштирадиган, фаоллаштирадиган, руҳлантирадиган, таъсирлантирадиган 
таъсирнинг ҳисобга олинмаганлигида, таъсир этиш мақсади бола шахсияти 
бўлиб, максимал натижага эришиш конкрет воқеа ва конкрет педагогика 
боғлиқ. 
Педагогнинг принципиал ўрин биринчи элементлар даражада уч 
сарпарда операцияда амалий намоён бўлади. 
Биринчи калит операция — «Мен - ахборотман». Унинг амалга оширилиши 
субъектнинг ўз аҳволи ва ҳаракатига муносабати, бошқа субъектнинг 
ҳаракатига муносабатини очишдадир. Бунинг учун ўқитувчи ҳар кунги 
аҳволда ҳодисани кўра билиши ва ўзи ва болалар учун белгилаши керак. 
«Мен - ахборотман» парадигмаси қўйидаги кўринишда «Мен ҳар доим 
...», «Менга ҳар доим...», «Мени ҳар доим…». Бу нутқий формулалардан 
фойдаланиш тарбиячига берилган усулни ҳаётга татбиқ этишда қўл келади. 
«Мен - ахборотман» пластикомик маънога ҳам эга. Бунда педагог ўзини 
ҳолати кўринишида, юз тузилишида, ўзининг иштироки ёки илдам чиқиб 
кетишида кўрсатади. 
«Мен - ахборотман» жумласининг бу вазиятда индивидуал варианти 
чексиз кўп бўлиши мумкин. Бунинг сабаби шундаки, ўқитувчи бу ёки у 
ҳолатда қандай ҳодисани кўради, «танбеҳ бериш» ёки «мақтов» 
билдиришни педагог танлайди, зеро ўқувчилар билан бевосита иш олиб 
бораётган ўқитувчи, берилган вақтда ўқувчи шахсининг ривожланишига нима 
туртки бўла олишини белгилайди. 
Иккинчи сарпарда операция - «ижобий мадад» - мулоқот субъектларини 
ҳар томонга ёймасдан, аксинча, уларни ўзаро алоқа қилишларига хайрихоҳлик 


73 
қилади. 
«Ижобий мадад» ҳамкорнинг ютуқларини ҳамма олдида айтишдан 
иборат. Булар: меҳнатсеварлик, диққат, тиришқоқлик, одимлик, жавобгарлик ва 
бошқалар. Баъзан ўқитувчилар алоҳида ўқувчиларнинг яхши томонлари 
йўқлигидан нолийдилар. 
Бу ҳолда боланинг ташқи жисмоний белгиларига диққат қаратиш 
мумкин: баланд ёки паст, сочлари тўғри ёки жингалак, оппоқ ёки қорача, 
нозик ёки бақувват гавдали, тезлиги ҳаракатчанлиги, нафис ҳаракатли ва 
бошқалар. Қуйидаги жумлаларни ишлатиш мумкин: «Сен бундай...», «Сиз 
шундай...». 
Иккита операцияни «Мен - ахборотман» ва «Ижобий мадад» - ўзида 
жамлаган таъсир педагог ҳаракати мантиқини очиб беради; у ўз аҳволи 
ҳақида умуминсоний инсоний меъёр бажарилиши ёки бузилиши билан боғлиқ 
ҳолда ахборот беради; у бола билан алоқани ривожлантиради ва 
чуқурлаштаради; 
чунки 
мулоқот 
жараёнида 
ҳозирги 
қадриятлар 
мустаҳкамланади. Бу қадрият ўқувчи тушунарли шаклда тақдим этилиши 
керак, чунки ўқувчи ўқитувчи билан мулоқотдан ва қадрият билан алоқадан 
қониқсин. Фақат шу вазиятда педагог тарбияланувчи билан муомалада бўлиб, 
«доира ичида юришга» барҳам беради. Педагогик таъсир мантиқини 
якунлаш, диққатни учинчи калит операция - «норманинг шубҳасизлиги»га 
қаратиш лозим. 
Амалда болаларни кузатиб, ўқитувчи уларнинг хатти - ҳаракатини 
таққослайди. Қадриятларга ўз муносабати даражасида, умуминсоний маданият 
билан мустаҳкамланган олий намуна даражасида. Бундай такқослаш 
натижаси асрлар давомида танланган маданий идеал нормаларини бажариш 
ҳисобланади. 
Технологик нуқтаи - назаридан бу вазият ўзига ҳос хусусиятга эга 
педагогик таъсир объекти бўлган бола, аниқ муддатгина ўқувчи талабига амал 
қилади, лекин бу қоидалар унинг ҳаётий нормасига айланмайди, чунки унга 
ташқаридан сингдирилади. Норма учун нормага асосланган педагог ўз 
тарбияланувчиларини доимий машққа мажбурлайди. 
«Норманинг қатъийлиги» - ўқувчи олдида бўлган далилдир, ёки уни риоя 
этиш одамлар, мамлакат, шаҳар, мактаб ва синф, алоҳида инсон, ўқувчига 
нима беришини очиб бериш. Бунда қуйидаги парадигмалар бўлади: «бу сен 
учун ҳам зерикарли, чунки...», «бу бизга керак, чунки...», «бу сенга ҳам керак, 
чунки...». 
Ўқитувчининг фаолияти давомида бу уч операция қўшилиб, ўз 
мажмуасида таъсир бутунлигини ҳосил қилади. Бу бугунлик педагогик 
технологиянинг тузилмаси педагогик алоқа («ижобий мадад»), педагогик баҳо 
(мен - ахборотман), пед талаб («норманинг қатъийлиги») дан иборат. 
Педагогик таъсир жараёнида ва компонентларнинг иштироки болани 
субъект даражасига ўтказади: у педагог билан чуқурроқ муносабатда бўлиб, 
мустақил танлаши зарур. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling