Иргашова Марипат Абдиназаровна


Жамоа ривожланишининг биринчи босқичи


Download 0.52 Mb.
bet14/26
Sana30.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1411256
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26
Bog'liq
Битирув иши Якуний вариант

Жамоа ривожланишининг биринчи босқичи. Мазкур босқичда талаб фақат ўқитувчилар томонидан қўйилади. Бу жамоа ривожланишининг бошланғич нуқтасидир. Ушбу даврдаги жамоа ҳали тарбияловчи жамоа бўлмай, балки “ташкил этувчи бирлик” (гуруҳ) ҳисобланади. Бу босқичда ўқувчилар ўқитувчи томонидан талабларнинг қўйилишига эътиборсиз қарайдилар. Жамоа аъзоларининг узлуксиз ижодий фаолиятини ташкил қилиш ва уларни муайян (ягона) мақсад атрофида бирлаштиришга эришиш орқалигина жамоа қарор топади.
Жамоа ҳаётининг биринчи босқичида жамоа фаолининг пайдо бўлиши ушбу давр учун характерли ҳодисадир. Жамоа фаоли (активи) муайян гуруҳнинг шундай аъзоларидирки, улар жамоа манфаатига мувофиқ тарзда ҳаракат қиладилар, ўқитувчи фаолияти ва талабига нисбатан хайрихоҳлик билан муносабатда бўладилар. Фаоллар ўқитувчининг яқин ёрдамчилари сифатида иш олиб борадилар.
Жамоа ривожланишининг иккинчи босқичи. Бу босқич жамоа фаолининг ўқитувчи талабини қўллаб-қувватлаш ва унинг ўзи ҳам бу талабларни жамоа аъзолари зиммасига қўйиши билан тафсифланади. Эндиликда ўқитувчи жамоада пайдо бўлган ва у билан боғлиқ муаммо, масалаларни ёлғиз ўзи ҳал қилмайди. Босқичда жамоа ҳаётини ташкил қилиш усули мураккаблашиб боради, яъни, жамоа ўз-ўзини бошқаришга ўтади.
Жамоанинг ижобий ривожланиши унинг аъзоларида мотив (рағбат)нинг пайдо бўлиши, ижодий ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам муносабатларининг тез
суръатлар билан ривожланишига олиб келади.
Жамоада мустақил фаолиятнинг юзага келшида жамоа фаолининг роли беқиёсдир. Аммо жамоа фаолининг жамоа аъзолари орасида ҳурмат қозона олиши, уларга намуна бўлиши, ўз бурчларини аниқ ва пухта бажариши ҳамда ўз мавқеларидан ноўрин фойдаланмасликлари жуда муҳимдир. Бу ўринда А.С.Макаренконинг жамоа фаолига нисбатан “жамоа виждони” дея берган таърифини эслаб ўтиш жоиздир. Жамоа фаоли бирмунча имтиёзлар (ҳуқуқлар)га эга бўлсада, айни пайтда унинг ўзига ҳам оширилган талабларнинг қўйилиши мақсадга мувофиқдир.
Жамоа ривожланишининг учинчи босқичи. Бу босқич анчагина сермаҳсул бўлиб, унда бутун жамоа “айрим ўзини четга олиб қолувчи, инжиқ шахс”ларга талаб қўя бошлайди.
Жамоа ишига ушбу босқичда фақат фаолгина эмас, балки унинг бутун аъзолари қизиқади. Жамоа ҳаётидаги учинчи босқич, ижтимоий фикр мавжудлиги билан ифодаланади. Ўқитувчи мазкур йўналишда мақсадга мувофиқ ва изчил иш олиб борган шароитдагина ижтимоий фикрни шакллантиришга эришиши мумкин. Шу мақсадда у ёки бу тадбир режаси, жамоанинг биргаликдаги фаолияти ва унинг аъзолари хатти-ҳаракати жамоа бўлиб муҳокама қилинади, турли мавзуларда суҳбатлар ва маърузалар уюштирилади, ўқувчилар ўртасида самарали ахборот воситалари ёрдамида ижтимоий-ғоявий, ахлоқий, эстетик, экологик, ҳуқуқий, иқтисодий ва ҳоказо билимларнинг тарғиботи ташкил этилади.
Жамоада барқарор инсоний муносабатларнинг юзага келишининг сабаби – унинг аъзоларини ижобий, маданий-маърифий мазмунга эга бўлган ишларни ташкил этишда фаол иштирок этишларидир.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling