Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини
Борона ишига гуйиладиган АТТ
Download 5.02 Mb. Pdf ko'rish
|
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш
Борона ишига гуйиладиган АТТ. Тишли ва турсимон бороналар билан эрта
бахорда кузги экинлар устидан бостириб ишлов берилиб, тупрок юмшатилади, сулиб голган экин туплари эса сидириб олинади. Бу ишни бажаришда экиннинг 3% дан камрок гисми шикастланишига йул куйилади. Боронанинг тупрокка таъсири сифатли булиши учун тишнинг кундаланг кесими квадрат булганда унинг кирраси, овалсимон булса энсиз томони харакат йуналишига каратиб урнатилади. Боронанинг ерга ботиши унинг огирлиги ва тишнинг кийик кесимини харакат йуналишига нисбатан тегишли тартибда урнатилишига богликдир. Тишли огир борона шудгорланган ердаги йирик кесакларни майдалашда, кушимча юмшатишда, бегона утларни сидириб йигиштиришда, утлок жойларни юмшатишда ишлатилади. 57 Урта огирликдаги тишли борона дала юзасини юмшатиб текислаш, кесакларни майдалаш, бегона утларни йукотиш, сочилган угитни тупрокка аралаштириб кумиш, экинларни бороналаш учун ишлатилади. Тишли енгил борона билан нихолларни бороналаш, тупрок каткалокини бузиш, сепилган угитни тупрогга аралаштириб кумиш каби ишларни бажарилади. Турсимон боронадан ер юзасини юмшатиш, бегона утларни йукотиш максадида фойдаланилади. Турсимон борона микрорельефга яхши мосланиб, ер юзасига бир текис ишлов беради. Тиши пружинасимон борона (29- ж расм) ер юзасини юмшатиб, бегона утларни сидириб йукотиш учун ишлатилади. Ундан сертошли далаларда фойдаланилса яхши натижа беради. Ротацион юмшаткич (29- з расм) кузги экин экилган ерларни эрта бахорда юмшатиш, қатгалоқни бузиш, бегона утларни йукотишда ишлатилади. Ротацион юмшаткичнинг ишчи кисми — узун букилган уткир тишли дискдан иборат. Бир нечта дискларни ягона укка кийдириб, батарея ташкил гилинади. Бундай батарея 1 кв.м майдонда 150 та жойни тешиб, каткалокни сифатли бузади. Дисклар расмда курсатилгандек М йуналишда судралса, тишлар тупрогга яхширок ботиб, тупрогни чугуррог юмшатади, бегона утларни туликрок йукотади. Дисклар К йуналишида судралса, тишлар юзарок ботиб, экин нихолларини камрок шикастлантиради. Download 5.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling