8 Фаолият - 8.6 Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш
- Ташкилот маҳсулот ва хизмат кўрсатишга қўйилган талабларни бажаришда верификатлаш бўйича режалаштирилган чораларни мувофиқ даражада амалга ошириши лозим.
- Маҳсулот ва хизмат кўрсатишларда барча режалаштирилган чоралар-ни қониқарли натижалар билан якунланмаганча, агарда бошқача олинган натижаларга масъул шахслар/ёки ташкилот, истеъмолчи томонидан рухсат олинмагунча истеъмолчига жўнатмасликни таъминлаш лозим.
- Маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳужжатлаштирилган маълумотларини сақлаш лозим. Ҳужжатлаштирилган маълумотлар ўз ичига:
- a) қабул қилиш мезонларига мувофиқлик исботларини;
- b) маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга рухсат берган масъул шахс, уни кузатувчанлиги.
- 8.7 Номувофиқ натижаларни бошқариш
- 8.7.1 Ташкилот талабларга мувофиқ бўлмаган жараён натижалари, уларнинг кутилмаган қўлланилиши ёки етказиб берилишини олдини олиши учун белгилаши ва бошқаришни таъминлаши лозим.
- Ташкилот номувофиқлик тавсифидан ва унинг маҳсулот ва хизмат кўрсатиш талабларига мувофиқлигига таъсиридан келиб чиққан ҳолда тегишли чораларни кўриши лозим. Булар шунингдек номувофиқ маҳсулот ва хизмат кўрсатишларга нисбатан, етказиб берилгандан кейин, ёки унга хизмат кўрсатилгандан кейин ҳам қўлланилиши лозим.
- Ташкилот қуйидаги бир ёки бир нечта чорани номувофиқ чиқиш натижаларига нисбатан қўллаши мумкин:
- a) тузатишни бажариш;
- b) алоҳида жойга ажратиш, ушлаш, қайтариш ёки маҳсулот етказиш ва хизмат кўрсатишни тўхтатиш;
- c) истеъмолчига хабар бериш;
- d) четга чиқишга руҳсат олиш асосида мувофиқликка рухсат олиш.
- Агарда номувофиқ натижалари тузатилган бўлса, бундай ҳолатда уни талабларга мувофиқлиги верификация қилиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |