Ызбекистон республикаси олий ва ырта


Download 3.32 Mb.
bet52/92
Sana31.01.2024
Hajmi3.32 Mb.
#1829822
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   92
Bog'liq
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)

Статистик усул. Статистика усуллари ёрдамида аввалги сотувлар ва маркетинг мажмуининг ўзгариш даражаси хақидаги маълумотларни тўплаш ва сотув реакцияси функцияларини бахолаш.
Экспериментал усул (тажриба усули). Маркетинг харажатлари вариацияси ва уларниг гоеграфик ёки бошқа бирликлар бўйича эришилган сотув хажмига тақсимлашни талаб қилади.
Экспертлар бахоси усули. Зарур харажатлар даражаси белгиланганч, экспертлар асослаб берган мулохазаларга амал қилинади.
Маркетинг режаларини амалга оширишда бир қатор кутилмаган холатлар юзага келиши мумкин, шу сабабли уларнинг бажарилишини доимий назорат остига олиш лозим. маркетинг назоратининг уч турини ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • тайёр режаларнинг бажарилишини назорат қилиш. Маркетинг бўйича мутахассислар йиллик режадаги назорат рақамларига эга жорий кўрсаткичларни тузади ва зарур холларда вазиятни ўзгартирши учун \чора-тадбирларни амалга оширади;

  • фойдалиликни назорат қилиш. Турли товарларнинг, бозор сегментларининг, худудлар ва сотув каналларининг амалдаги рентебеллигини аниқлаш;

  • стратегик назорат. Фирманинг бошлан\ия стратегик кўрсатмаларининг мавжуд бозор имкониятларига мос келишини мунтазам текшириб бориш.

Йиллик режаларнинг бажарилишини назорат қилишдан мақсад корхона хақиқатдан хам режадаги мақсадли кўрсаткичлар даражасига чиққанлигини аниқлашдир. Ушбу турдаги назорат тўрт босқичдан иборат.

  1. Рахбарият йиллик режага назорат кўрсаткичларини ой ва чораклар бўйича тақсимлаб киритиши лозим (нимага эришиш керак).

  2. Рахбарият фирманинг бозор фаолияти кўрсаткичларини улчайди (нима рўй беради).

  3. Рахбарият хар қандай жиддий хато ва камчиликлар сабабини аниқлайди (нима учун шундай бўлди).

  4. Рахбарият вазиятни тў\ирлаш хамда белгиланган мақсад ва эришилган натижалар ўртасидаги узилишларни йўқотиш учун чора-тадбирларни амалга оширади (ўзгартириш киритиш хатти-харакатлари).

Сотув динамикаси фирманинг рақобатчиларга нсибатан холати хақида хеч нарса демайди. Айтайлик, сотув хажми ўсиб борсин. Бу ўсиш иқтисодий шароитларнинг яхшиланиши ёки корхона фаолиятининг рақобатчиларга нисбатан такомиллашуви билан изохлниши мумкин. Агар бозор улуши ўсиб борадиган бўлса. Корхонанинг рақобатдаги холати мустахкамланади, акс холда корхона ўз рақобатчиларига ўрнини бўшатиб беришга мажбур бўлиши хам мумкин.
Амалдаги кўрсаткичлар йиллик режада белгилаб қўйилган кўрсаткичлардан сезиларли фарқ қилган холларда корхона ишлаб чиқаришни қисқартириши ёки нархларни пасайтириши, машина ва асбоб-ускуналар харид қилиш учун капитал қўйилмаларни қисқартириши, реклама ва хайрия йўлидаги харажатларни камайтириши мумкин.
Фойдалилик ва рентабелликни назорат қилиш корхонага у ёки бу товарлани ишлаб чиқаришни кенгайтириш ёки камайтириш, у ёки бу маркетинг тсратегиясини амалга ошириш масалаларини хал қилишга ёрдам беради. Масалан, турли сотув каналлари: техник товарлар дўконлари, бо\дорчилик ва дала ховли учун дўконлар ва универмаглар бўйича ўт ўриш машиналарини сотиш рентабеллигини текшириш улардан фойдаланиш самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигини кўрсатиши мумкин. Улардан биринчилари зарар келтириши, иккинчилари ўз харажатларини қоплаши, учиничлари эса асосий фойда оқимини бериши мумкин.
Шундай қилиб, маркетинг корхона фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солишдан ташқари товарларнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчи томон харакатланишини тезлаштирувчи хамда ўзини-ўзи тартибга солувчи ва такомиллшатирувчи тизим хисобланади. Корхона фаолиятининг маркетинг режаси ва дастурини қуйидаги схема ёрдамида акс эттириш мумкин.




Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling