Жиноят-процессуал кодексига
Қамоқда сақланаётган маҳкум билан учрашувларга ҳукмни ижро эттиришдан аввал ушбу Кодекснинг 477-моддаси асосида рухсат этилади
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
Қамоқда сақланаётган маҳкум билан учрашувларга ҳукмни ижро эттиришдан аввал ушбу Кодекснинг 477-моддаси асосида рухсат этилади.
Суд томонидан маҳкумнинг вояга етмаган фарзандларини муассасаларнинг, қариндошларининг ёки бошқа шахсларнинг ҳомийлигига бериш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, суд бу ҳақда болалар турган жойдаги васийлик органига, шунингдек, маҳкумга хабар беради. Маҳкумнинг қаровсиз қолган мол-мулки ва турар жойини қўриқлаш чораларини кўриш зарурлиги тўғрисида суд мол-мулк ва турар жой жойлашган ердаги ҳокимликка ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига хабар қилади, бу ҳақда маҳкумни хабардор этади. 1. Суд ҳукми қонуний кучга кирган ҳамон дарҳол ижрога қаратилади. Қонуний кучга кирган ҳукм, ажрим ёки қарорнинг ижро этилишини тўхтатиб қўйиш мумкин эмас. Ҳукмни ижро эттириш кечиктирилган (ЖПК 533-м.), шунингдек, ҳукм, ажрим ёки қарор устидан назорат тартибида протест берилиши муносабати билан уни ижро эттириш тўхтатилган (ЖПК 517-м.) ҳоллар, бундан мустасно. 2. Суд ҳукми, ажрими ёки қарорини ижро этиш ҳақида судья ёки суд раиси уларни ижро этиш мажбурияти зиммасига юклатилган муассаса ёки органга фармойиш юборади. Фармойишда: суднинг номи, ҳукм, ажрим ёки қарор чиқарилган вақт ва жой, маҳкумнинг фамилияси, исми, отасининг исми, ҳукм, ажрим ёки қарорнинг қонуний кучга кирган куни, уларни ижро этиш мажбурияти зиммасига юклатилган муассаса ёки органнинг номи кўрсатилиши лозим. Фармойишга илова қилинган ҳукм, ажрим, қарор нусхасини ҳам зикр қилинган мансабдор шахслардан бири имзолайди ва гербли муҳр билан тасдиқлайди. 3. Ахлоқ тузатиш ишлари ҳақидаги ҳукмнинг нусхаси маҳкумнинг ахлоқ тузатиш ишлари инспекциясига келиш тўғрисидаги тилхати билан бирга ахлоқ тузатиш ишлари инспекциясига ижро этиш учун юборилади. Агар ҳукмда ахлоқ тузатиш ишларини маҳкум ўз иш жойида ёки ҳукмнинг ижросини амалга оширувчи органлар кўрсатган жойда ўташи белгиланган бўлса, ҳукмнинг нусхаси тегишлича маҳкумнинг иш ёки яшаш жойидаги ахлоқ тузатиш ишлари инспекциясига юборилади. 4. Агар ҳукмда жарима ёки мол-мулкини мусодара қилиш ёхуд жиноят натижасида етказилган моддий зарарни ундириш шаклида чоралар белгиланган бўлса, ҳукмнинг нусхаси ёки ижро варақаси тегишли суд ижрочисига юборилади. 5. Суднинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги ажримлари тегишли соғлиқни сақлаш органига юборилади. 6. Ҳукм иш бўйича юқори инстанция судларининг ажрими ёки қароридаги ўзгартишларни эътиборга олган ҳолда ижро этилиши лозим. Юқори инстанция судлари чиқарган бундай ҳужжатдан норози бўлган ҳолда, қуйи суд ҳукмнинг ижро этилишини тўхтатмасдан, иш бўйича ўз мулоҳазаларини тегишли юқори инстанция судига ёзма равишда баён этиб, мурожаат қилишга ҳақли. Агар юқори инстанция суди ўзининг ажрими ёки қарори билан маҳкумни қамоқдан озод қилса, уни ижро этиш ҳақидаги фармойишни ажримнинг нусхаси билан бирга бевосита маҳкум қамоқда сақланаётган жойнинг маъмуриятига юборади. 7. Ҳукмни ижро этишга масъул орган уни ижро қилиш учун қабул қилганлиги тўғрисида ҳукм чиқарган судни дарҳол хабардор қилиши шарт. Агар ҳукм чиқарган суд шартли жазо тайинлаган ва муайян жамоат бирлашмаси, жамоа ёхуд алоҳида шахсларга шартли ҳукм қилинганнинг хулқини кузатиб туришни топширган бўлса, улар шартли ҳукм этилган шахснинг ўзини қандай тутаётганлигидан судни хабардор қилиб туриши шарт. Ҳукмни ижро этиш ҳақида фармойиш: агар қамоқ ёки озодликдан маҳрум этиш жазоларга ҳукм қилинган маҳкумга нисбатан илгари қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси танланмаган бўлса, - судланган шахс яшаб турган жойдаги ички ишлар органига; агар қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарилиб, маҳкум қамоқда сақланаётган бўлса, - жазони ижро этиш муассасаси ёки органига; ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилиш тўғрисида ҳукм - ахлоқ тузатиш ишлари инспекциясига; мулкий даъво, жарима, суд ҳаражатлари, жиноят натижасида етказилган зарарни ундириш учун, - суд ижрочиларига; интизомий қисмда сақлаш ва хизмат бўйича чеклаш тўғрисида ҳукм, - маҳкум хизмат қилаётган ҳарбий қисм ёки муассаса кўмондонлигига юборилади. 8. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм уни чиқарган суд томонидан маҳкум истиқомат қилаётган туман (шаҳар) ички ишлар органига юборилади. Ички ишлар органи бундай ҳукмларни маҳкумнинг иш жойида ижро этилишини ва тегишли фаолият тури билан шуғулланишга ваколатли органлар томонидан берилган рухсатнома бекор қилинишини таъминлайди. 9. Суд фармойишини олган тегишли масъул шахслар ҳукмнинг ижроси тўғрисида судни хабардор қиладилар. Ҳукмни ижро этувчи органлар маҳкум қаерда жазони ўтаётгани тўғрисида ҳукм чиқарган судга ва маҳкумнинг оиласига ёхуд яқин қариндошларидан бирига хабар бериши лозим. Суд маҳкумнинг вояга етмаган фарзандлари қаровсиз қолган бўлса, улар яшаётган туман ёки шаҳарнинг васийлик органига, мулки ва турар жойини қўриқлаш лозим бўлса, ўша ердаги ҳокимликка ёхуд ўзини ўзи бошқариш органига хабар бериши шарт. 10. Суд ҳужжатларини қасддан бажармаган ёки уларни ижро этишга тўсқинлик қилган мансабдор шахслар ЖКнинг 232-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилади. 11. Қонуний кучга кирган ҳукм, ажрим ва қарор нусхаси ҳуқуқий тарғибот ва жиноятларнинг олдини олиш, шунингдек, шахс оқлангани тўғрисида жамоани хабардор қилиш мақсадларида унинг иш, ўқиш ва яшаш жойига юборилиши мумкин. Судда оқланган шахснинг қилмиши тўғрисида илгари оммавий ахборот воситаларида хабар берилган бўлса, шахснинг розилигини олиб, бу ҳақда шу ахборот воситаси орқали тегишли раддия эълон қилиниши мумкин (ЖПКнинг 309-моддаси шарҳига қаранг). Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling