Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
19
Н и к Мен дадамнинг уйидан чиқиб, қирғоқ бўйидаги қатор барлардан бирига кирдим. Бу пайтда улар бўш бўлади, менга эса ҳозир ёлғиз бўлиш зарур эди. Мен компания билан қиладиган ўзгаришларимни гапирганимда унинг маъқулламаслигини билардим, аммо бунчалик қаттиқ қаршилик қилишини кутмаган эдим. Мен бизнесни бошқара бошлаганимдан бери, кўп учрашувлардан сўнг, такдимот, диаграмма ва ҳисоблардан кейин мен корпарацияда бўлган бир неча кичик ташкилотларни аллақачон қисқартириш лозим-лигин тушундим. Улар кўп муаммолар туғдирар, аммо жуда оз фойда келтирарди. Дастлаб уларни сотувга қўйиб, олинган маблағлар эвазига янги, замона талабига мос компания очиш фикримни кўпчилик қўлламади. Кўп компания, корпорпциялар мамлакатдаги тажрибали эко-намистлар раҳбарлигида самарали ишлар эди. Бир неча ой ишлагач, бошқарма кенгашида маслаҳат-лашиб, фойдадан кўра кўп чиқим келтираётган бўлим-ларни сотувга қўйишга келишдик. Албатта, бу кўп ишчиларни бўшатишга олиб келарди. Аммо биз "Лейстер Энтерпрайзис" иқтисодий стратегиясига асосан ишга солинмаган имкониятлардан фойдаланиб, маркетинг ва телекоммуникацияли янги бўлимлар очишга муяссар бўламиз. Бу қийин, аммо тўғри йўл. Дадам бу ишда менга ишонмагани етмагандек, мени компанияни инқирозга олиб келади дед ўйларди. Мен бошқарма аъзолари билан муаммосиз ҳал қилдим. Аммо бошлиқ сифатида аъзолар билан иш бажариш бошқа, ўз дадам билан қарама-қарши туриш бошқа эди. Мерседес РОН Бунинг устига Ноа жанжалнинг гувоҳи бўлгани менинг кайфиятимни анча қора қилди.
Менинг хатоларим – Нима қиляпсан? – хонага кириб секин сўрадим. Ноа титраб кетди, гапиришга оғиз жуфтладию индамади. Мен унинг оёқлари орасида ётган китобни олдим. Коммуникация ва реклама ҳақида қонун. 1 том. – Ўқияпман, – ниҳоят, у совуққонлик билан жавоб қилди. Мен унга қараб юз ифодасига эътибор қилдим. Менинг иштирокимда ўзини эркин тутмаслигини истамас эдим. Биринчи куни у Меддини деб менга чидади. Бирга иложи борича озроқ бўлсак, қулай бўлишини тушунар-дим, аммо ҳозирнинг ўзида менга Ноа илгаригидай Ноа бўлиб қолиши зарур эди. – Кўряпман… Ўқишда ишларинг ёмонроқ кетяптими? – сўрадим унга орқа ўгирганча каминга ўтин ташлар эканман. Мен ташлаган ўтиним ўртага тушдими деб эгилиб қарадим. Ноа ўтин орасини кенг қилиб қўйганди, шунинг учун камин хонани иситадиган даражада иссиқ эмасди. Олов ловуллаб ёниб қиздирадиган даражада иссиқ таратгач, мен қўлимни қоқиб ўгирилдим, у мендан кўз узмай тикилиб турарди. Мен унинг ёноқлари иссиқдан қизарганини кўрдим. Аслида, унча совуқ эмасди, аммо Ноа совқотарди. Мен бирга яшаган пайтимизда одеял остида ўзини иситиш учун менинг пинжимга суқилганини, совқотган оёқла-рини, доим унга иссиқ туюлган, теримга суркаганини эсладим. – Унча яхши эмас,– у яна китобга тикилди. – Агар Меддини ахтариб тополмасанг, иккинчи қаватда менинг каравотимда ухлаяпти. Мен бош ирғадим ва унинг ёнига, диванга ўтирдим. Ноа полда ўтирарди, лекин шунча масофада ҳам бир-биримизнинг кўзимизга тикилишимиз мумкин эди. – Унга ғамхўрлик қилганинг учун раҳмат, – дедим ҳамон яқин келишга чўчиб. Мерседес РОН Ноа менга гўё уни катта ит таъқиб қилаётгандек, ё мулойим бўлиши ё бирданига сакраб ўйланмай тишлаши мумкин бўлгандай хавотир билан қаради. – Арзимайди, унга ғамхўрликни Уиллям кўрсатди, уни камзулига ўраб эртак айтиб берди… Мен бош ирғадим, мени тикилиб турганимдан ёноқла-ри қизариб кетганига таажжубланиб боқдим. – Кейин уни ухлатмоқчи бўлишди, аммо фақат мен билан ётишини айтиб кўнмади, – у гапида давом этди, мен унинг лабла-ри ҳаракатига тикилиб яқинроқ силжидим. – У сен ҳақингда кўп сўради. Сен кетмаслигинг керак эди. – Мен ўйлаб кўришим керак эди,– узр сўрадим ва шу пайтгача пайқамаган чап ёноғи кўзи олдида нимадир кесганда ҳосил бўлган оқиш из борлигини кўрдим. – Бу ерингга нима бўлган? – мен яхшироқ кўриш учун ўзим сезмаган ҳолда унинг иягидан тутиб сўрадим. Ўзимни тутмадим-а! Ноа менинг қўлим текканидан титраб кетди ва нари силжиди, уни қўйиб юборишга мажбур бўлдим. – Ҳеч нима эмас, – у яна китобга термилди. – Сенда бундай из йўқ эди, қуриб кетсин, сен билан қандай воқеа юз берди? – Мен йиқилиб тушдим, – елкасини қисиб қўйди. – Йиқилдим? Қаерда? Қачон? Мен сени охирги бор кўрганимда бу из йўқ эди. "Ёки бормиди?" – мен бирдан гумонсираб қолдим, чунки охирги бор уни кўрган пайтимда мен, чизиқни ҳам пайқайдиган тинч ҳолатда эмас эдим. Ноа китобни ёпди ва менга сал ижирғаниб қаради. – У менда ярим йилдан кўпроқ вақтдан бери бор. Биз охирги бор кўришган пайтимизда ўрнида турган эди. Мен мотоциклдан йиқилдим, ҳеч нарса бўлмаганди, улар тикиб қўйишди. – Қачондан бери сенда мотоцикл бор? – мен ўзим Менинг хатоларим билмаган ҳолда қизишиб кетдим. Кириб келганимда босиқ ҳолатда эдим. Уни шу ерда борлигига ,ҳатто, қуво-ниб кетдим. Энди бўлса… ниманидир синдиргим келди. – У меники эмас, ўртоғимдан олдим. Нимага аччиғинг келяпти? Мен ўрнимдан туриб нари кетдим. Аммо шунчалик сиқилдимки, тилимга келганини жаврай бошладим. – Фақат аҳмоқлар мотоциклда юради. Охири ўлим билан тугайдиган аварияларнинг кўпи мана шу ярамас мотоцикллар туфайли бўляпти! Ноа ўрнидан турди, лабини қимтиб китобни диванга ирғитиб қўйди. – Сенда мотоцикл бор-ку! – Мен, сен эмасман, аварияга учрамайман. – Сен мани тентаксан деб шама қиляпсанми? Мен жағимни қаттиқ қисдим. – Мотоциклда юрма, мени ишора қилганим шу холос, – дедим ўзимни босишга уриниб. Ноа бир неча ҳафта бурун аварияга, ярамас аварияга учрабди. Ўшанда мен қаерда эдим? Жуда узоқда эдим… У китобларини йиғиштириб, қўлида ушлаган ҳолда чиқиб кетаётиб олдимда тўхтади. – Энди менга буйруқ беролмайсан, Ник, тўғрими? Мен унинг кетаётганини орқасидан оғзимда нохуш там сезиб кузатиб қолдим. Мерседес РОН Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling