Кириш I боб. Ходимларни самарали бошқаришнинг япония тажрибаси


Download 112.21 Kb.
bet1/9
Sana27.03.2023
Hajmi112.21 Kb.
#1300796
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ЯПОНИЯ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ

5А231701 – “КАДРЛАР МЕНЕДЖМЕНТИ”
мутахассислиги бўйича талабаси
Бахромова Мунира Дилшод қизининг
Кадрларни стратегик бошқариш фанидан

КУРС ИШИ


Мавзу: Ходимларни бошқаришнинг Япония тажрибасидан фойдаланиш имкониятлари

Тошкент 2023


КИРИШ
I БОБ. ХОДИМЛАРНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШНИНГ ЯПОНИЯ ТАЖРИБАСИ
1.1.Японияда ходимларни бошқариш модели ва фаолият стандарти
1.2.Японияда инсон ресурсларини бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари
II БОБ. ЯПОНИЯ ДАВЛАТИДА ХОДИМЛАРНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ
2.1. Япония менежменти компаниялар бошқаруви мисолида
2.2. Японияда кадрлар тайёрлаш тизимининг хусусиятлари.
3. Хулоса
4. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


КИРИШ
Курс иши учун танланган мавзунинг долзарблиги шундан иборатки, ҳозирги ўта глобаллашган замонда кадрларнинг нотўғри танланиши ўз навбатида ташкилотлар учун кўп йўқотишларга сабаб бўлади. Ташкилот раҳбари ёки бевосита кадрлар (персонал) билан ишловчи мутахассиснинг кадрларни танлашда эътиборга олиши муҳим бўлган жиҳат - инсоннинг аввал нима қилганини эмас, балки энди нима қила олиши мумкинлигини била олишдир. Шу маънода, кадрларни танлаш ва ишга қабул қилиш, бошқариш ва салоҳиятидан унумли фойдаланиш жараёнида жаҳоннинг турли компанияларида қўллаб келинаётган технологияларни тадқиқ этиб, улардан миллий иқтисодиётимизда фойдаланиш йўналишларини ўрганиш долзарб масала бўлиб қолмоқда.
Республикада рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва инновацияларни ривожлантириш натижасида юқори малакали кадрлардан иборат замонавий ташкилотларни шакллантириш ҳозирги давр талаби бўлиб қолмоқда. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев жорий йилдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида кадрлар масаласига тўхталиб шундай деганди: “Шарқ
донишмандлари айтганидек, “Энг катта бойлик - бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос - бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик - бу билимсизликдир! Шу сабабли ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксакмаданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак. Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахбороттехнологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради”1.
Ўзбекистон иқтисодиётини рақамлаштириш ва илғор инновацион технологияларни ривожлантириш шароитида бошқарувнинг мураккаб жараёнларини микродаражага олиб тушиш шаклланаётган бошқарув тизимини ташкил қилишдаги барча элементларни мос ҳолга келтиришни талаб қилади. Шунинг учун ташкилот фаолиятини баҳолашнинг янги усул ва шаклларини, шу жумладан меҳнат муносабатлари ва кўрсаткичларини таҳлил қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқишга эҳтиёж пайдо бўлмоқда.
Мамлакатимизда давлат бошқарувининг барча бўғинларида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ўз натижаси ва самарасини бермоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотлар янгича фикрлаш, янгича тафаккур ва янгича дунёқарашни шакллантиришни тақозо этмоқда. Шу жумладан, давлат бошқарувида ҳаминституционал ислоҳотларни амалга ошириш, бошқарув самарадорлигини таъминлашда инновацион менежмент инструментлардан фойдаланишни талаб этмоқда. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалар, давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича қуйидаги йўналишларда ислоҳотларни амалга оширишни тақозо этмоқда:

  • давлат бошқарувини марказлаштиришдан чиқариш, давлат бошқаруви

органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш;

  • давлат бошқаруви органларининг вазифа ва ваколатларини белгилаш

мезонларини тартибга солиш;

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг муҳим масалаларини муҳокама қилишга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалбэтиш;

  • давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш;

  • давлат бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини

таъминлашнинг қўшимча механизмларини жорий этиш;

  • давлат бошқарувида замонавий менежмент услубларини кенг қўллаш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, бошқарувнинг инновацион шаклларини жорий этиш.

Ўз навбатида ушбу вазифаларни амалга ошириш давлат бошқарувида “ақлли”бошқарув принципларига босқичма-босқич ўтиш заруратини юзага келтиради.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар шароитида молиявий, иқтисодий ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиш билан бирга албатта ходимлар ролини ҳам ошириб бориш зарур.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда ривожланган мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш асосида ходимларни бошқариш тизимини оптималлаштириш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Буни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон корхоналари иқтисодиёти юқори даражада ривожланган мамлакатларда тўпланган, ходимларни бошқариш тизими соҳасидаги маълум халқаро тажрибаларни қиёсий ва танқидий ўрганиб, ундан бошқарув амалиётида самарали фойдаланишлари зарур. Ходимларни бошқаришнинг замонавий шакллари ва усулларини ўрганиш ҳамда ундан амалиётда фойдаланиш миллий корхоналарга юқори иқтисодий натижаларга эришиш имкониятини беради. Кадрларни ўқитиш ва уларни бошқариш тизимидаги етакчи ривожланган мамалакатлар тажрибасини чуқур ўрганиш, уларнинг ишлаб чиқариш ва кадрларни бошқаришда миллий хўжалигимизнинг мавжуд анъаналарига мос, шу билан биргаликда, юқори самарали жиҳатларини амалга татбиқ қилиш юзасидан турли лойиҳа ва таклифлар ишлаб чиқиш ғоят муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган вазифалардан бири ҳисобланади.
Бу борада япон бошқаруви нафақат Шарқ, балки Ғарб мамлакатлари орасида ҳам донг таратганлиги билан алоҳида эътиборга сазовор. Япон бошқарувида Шарқ анъаналарини акс эттирувчи кўплаб ижобий жиҳатлар мавжудки, мамлакатнинг бугунги юксак тараққиётида айнан мана шу жиҳатлар муносиб ўрин эгаллаганлиги барчамизга маълум. Бугунги кунда замонавий менежментнинг жуда кўплаб моделлари мавжуд бўлиб, булар орасидан япон менежменти модели дунё миқёсида кенг тан олинган ёндашув ҳисобланади. Бу ёндашув инсон ресурсларини фаоллаштиришга, доимий технологик такомиллаштиришга, хизматлар ва товарларнинг кўп сонли турларига стратегик йўналтириш, ишлаб чиқаришни бошқаришни қуйи даражаларига бир қатор муҳим қарорлар қабул қилиш учун ҳуқуқлар, ваколатлар ва мажбуриятларни топшириш ёки ўтказишга қаратилган.Ушбу ёндашувлар ташкилотни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегик режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга йўналтирилган.

Download 112.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling