Кириш I боб. Ходимларни самарали бошқаришнинг япония тажрибаси


Учинчидан, ахборотга асосланган бошқарув


Download 112.21 Kb.
bet7/9
Sana27.03.2023
Hajmi112.21 Kb.
#1300796
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ЯПОНИЯ

Учинчидан, ахборотга асосланган бошқарув. Ахборотларни жамлаш ва уларни тизимли тарзда ишлаб чиқаришга жорий қилиш иш жараёнини, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширади. Япония давлатида ходимларни бошқаришнинг кўриб ўтилган тизими ўзига хос тарзда тузилган, бошқа хорижий мамлакатларнинг ходимларни бошқариш тизимидан тубдан фарқ қилади. Бизнинг вазифамиз уларни ўрганиб, таҳлил қилиб, барча ишлаб чиқариш соҳаларида энг яхши, самарали моделларни ва усулларни қўллашдир.Кўриб ўтилган Япония давлатида инсон ресурсларни бошқариш, кадрларни тайёрлаш тизимлари ўзаро бир-бирларига ўхшаш томонлари ва айни пайтда ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос специфик хусусиятлари, элементлари мавжуд экан. Бизнинг вазифамиз бўларни чуқур ўрганиб, таҳлил этиб, улардан республикамизда кадрларни тайёрлаш ва инсон омилини ривожлантиришда ўринлифойдалана олишдир.
Тўртинчидан сифатга мўлжалланган бошқарув. Компания президентлари ва етакчилари кўпинча сифат назорати ҳақида гапиришади.
Бошқарувчининг мағрурлиги унинг сифат назоратини қай тарзда амалга оширилгани билан боғлиқ. Сифатни навбатдаги ошириш муаммосини ҳал
қилиш йўлларини фирмаларнинг раҳбарлари таъминотчилар, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг бир-бирига ишончи ва ҳамкорлигида кўрадилар. Бунда хоҳ таъминотчи ёки истеъмолчи, хоҳ ишлаб чиқарувчида юзага келган камчиликларни аниқлаш ва уларни қисқа вақтда бартараф қилишни ўзлари учун масъул деб биладилар. Буюртмачи билан узоқ муддат ишловчи шахсий пудрат тармоқларини ташкил қилиш амалиёти эътиборгалойиқ. Ҳатто эркин рақобат шароитларида ҳам мазкур тамойилнинг самара бериши Япония фирмаларида исботланган. Юқоридаги иш тажрибасиданбизнинг мамлакатимиздаги ишлаб чиқариш корхоналарда ҳам фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Кўриб ўтилган Япония давлатида ходимларни бошқариш тизими ўзигатарзда тузилган, бошқа хорижий мамлакатларнинг ходимларни бошқариш тизимидан тубдан фарқ қилади. Бизнинг вазифамиз уларни чуқур ўрганиб таҳлил қилиб барча ишлаб чиқариш соҳаларида энг яхши ва самарали моделларни ва усулларни қўллашимиз лозим.


Download 112.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling