Конференция в Омске тезисы докладов


Таълимни ахборотлаштириш шароитида компьютерли


Download 452.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/36
Sana06.02.2023
Hajmi452.2 Kb.
#1169763
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   36
Bog'liq
Таълимни ахборотлаштириш шароитида

2.5.Таълимни ахборотлаштириш шароитида компьютерли
назорат ва компьютерли тестлаш технологиялари
Битирув малакавий ишни бажариш жараёнида биз таълимни
ахборотлаштириш шароитида нафақат инновацион таълимни жорий
этишни, балки ҳозирги кунда инновацион технологиялар таркибига
кирувчи компьютерли назорат ва ўқувчилар томонидан фанлар
бўйича эгалланган билим, кўникма ва малакаларни назорат қилиш
технологияларини ҳам таҳлил этишни ҳамда айрим тавсияларни
ишлаб чиқишни мақсад қилиб олган эдик. Қуйидаги бўлимда ушбу
вазифаларнинг роли, аҳамияти, ечимлари ҳамда самарадорлигининг
таҳлилини баён этамиз.
Олиб борилган тадқиқотларимиз вва адабиётлар таҳлили шуни
кўрсатадики, ҳар қандай таълим технологиялари асосида ўқитишни
ташкил этишда ўзлаштирилган билимлар даражасини ҳамда амалий
кўникмаларни назорат қилиш руҳим рол ўйнайди. Ўқитиш жараёнида
назорат қилиш процедураси фақатгина “билади ёки билмайди”- деган
фактни констатация килишни эмас, балки биринчи новбатда ўқитиш
жараёнини бошқариш функциясини ва унинг асосида тегишли
ўзгартиришлар киритишни ҳамда таълим сифатини ошириш
мақсадларини назарда тутади. Ҳозирги кундаги анъанавий ва
оммавий назорат бир қатор қийинчиликларга эга бўлиб, ўқув
фаолиятни сифатли таҳлил қилиш имконини бермайди [4,16].
Таълим жараёнида назорат процедурасини модернизациялаш -
замонавий компьютер технологиялари ва компьютерли коммуникация
воситалари асосида амалга оширилиши мумкин. Ўқувчиларнинг
билимларини ва ўқув ютуқларини компьютерли назорат қилиш
объектив баҳолашнинг асоси бўлиб хизмат қилади.


Компьютерли назорат деганда биз, жорий ўқитиш жараёнини
бошқариш ва компьютерли муҳитда индивидуал ўқитишни ташкил
этишни таъминлаш мақсадида ўқув материални ўзлаштириш ва
тушуниш даражасини баҳолашга имкон берувчи процедурани
тушунамиз.
Компьютерли тестлаш -аттестация процедураси бўлиб,
билимларнинг шахсий модели ҳамда билимларнинг талаб этилган
стандарт модели ўртасидаги мосликни (муттаносибликни) ўрнатиш
демакдир.
Ҳозирги кунда компьютерли ўқитиш технологиялари ва
билимларни компьютер технологиялари асосида назорат қилиш
инновацион таълим технологиясининг асоси бўлиб хизмат қилмоқда.
Юқорида 
таъкидлаганимиздек, компьютерли 
назорат –
ўрганилган ўқув материални қай даражада ўзлаштирилганлик
даражасини баҳолашни ва у асосда жорий ўқитиш жараёнини
бошқариш
ҳамда 
ўқитишни 
индивидуаллаштириш 
ва
дифференциаллаш имконини боради.
Бизнинг фикримизча компьютер асосида назоратни ташкил этиш
афзалликлари қуйидагилардан иборат:
Ўқитувчи учун:
1. Кўп сонли ўқувчилар билимини тезкор равишда ва кўп
мавзулар асосида текшириш.
2. Қайта-қайта текшириш ишларидан ўқитувчини озод қилиш
ва унинг вақтини тежаш (ижод қилишига кўп вақт қолиши).
3. Ўқувчилар билан кўпроқ индивидуал ишларни кўпроқ ташкил
этиш.
Ўқувчи учун:


1.Билимини объектив баҳолаш, субъективизмга йўл қўймаслик.
2. Назорат қилиш жараёнини индивидуал ўтиши.
3. Ўша заҳоти назорат натижасини билиши.
4.Ўзини-ўзи 
билимини 
назорат 
қилиши, билмайдиган
мавзуларини англаб етиши ва уларга тайёрланиши.
5. Назоратда тенг ҳуқуқлик принциининг таъминланиши.
6.Ўқишнинг турли босқиларида ўз билимининг даражаси ҳақида
ҳаққоний ахборотга эга бўлиши.
Комьютерли 
назоратнинг 
айрим 
камчиликлари 
биз
қуйидагиларда, деб биламиз:
1.Назорат 
процедурасида 
жонли 
оғзаки 
мулоқотнинг
йўқлиги.
2.Катта 
ҳажмдаги 
маълумотларни 
ажратиб 
кўрсатиш
имкониятининг йўқлиги.
3.Тест топшириқларида катта схемалар ёки қурилмаларнинг
ишлаши хусусидаги топшириқларни киритиш қийинчилиги.
Рус олими В.С. Аванесов биринчилардан бўлиб “тест
формасидаги топшириқлар” ва “тест топшириқлари”, “педагогик
тестлар” каби тушунчиларни киритган [16].
Тест формасидаги топшириқлар педагогик ўлчов назариясида
биринчи тушунча бўлиб, қуйидагиларни талабга жавоб берадиган
педагогик восита сифатида аниқлайди:
-мақсад;
-каррали;
-технологиялик;


-фикрлашнинг мантиқий формаси;
-жавоблар учун жойни аниқлиги;
-топшириқ элементлари жойлашишининг тўғрилиги;
-барча тест топширувчилар учун топшириқларни бажариш
инструкциясининг бир хиллиги;
-топшириқнинг формаси ва мазмуни бўйича инструкциянинг
адекватлиги.
Шуни таъкидлаш жоизки, кўпчилик олимлар компьютерли
тестлашни 
таълимда 
билимларни 
ўзлаштириш 
даражасини
баҳолашнинг инновацион тури сифатида баҳолашмоқда. Шу билан
бирга, таъкидлаш жоизки, психология нуқтаи назаридан тест
мураккаб жараён бўлиб ҳисобланади.
Ҳозирги кунда бизнинг назаримизда ўрта махсус касб-ҳунар
таълим тизимида компьютерли тестлашни ишлаб чиқишда бир қатор
муаммолар мавжуд. Жумладан:
1. Компьютерли 
тестлаш 
бўйича 
терминологиянинг 
ва
муносабатларнинг етарли емаслиги.
2. Компьютерли тестлаш технологиясидан фойдаланишнинг ва
тестлаш процедурасидан сўнг олинган натижаларнинг
интерпретациясининг ягона концепцияси йўқлиги.
3. Сон ва сифат жиҳатдан сифатли тест топшириқларини ишлаб
чиқадиган педагогларнинг камлиги, методист-тестологларнинг
иш унумдорлиги юқори эмаслиги.
4. Компьютерли тестлашни назорат қилиш бўйича ягона методик
материалларнинг етарлича ишлаб чиқилмаганлиги.
Шуни таъкидлаш жоизки, компьютерли тестларни ишлаб чиқиш,
мураккаб педагогик жараён бўлиб, ўқитувчидан катта меҳнат ҳамда


маҳоратни талаб этади. Ҳозирги кунда сифатли тестларни тузиш
абитуриентлардан 
бошлаб, то 
таълим 
муассасалари
битирувчиларигача долзарб масала бўлиб турибди. Бу борада тест
топшириқларининг мураккаблик даражасини қандай белгилаш
масаласи муҳим ҳисобланади ва ҳар бир субъектнинг шахсий
имкониятларини ва билим даражасини инобатга олиш қийин кечади.
Шу билан бирга тегишли фанлар бўйича тест топшириқларни ишлаб
чиқишда ҳар бир фаннинг хусусиятларини инобатга олиш, тест
топшириқларини мураккаблик даражалари бўйича синфларга
ажратиш, ҳар бир синфдаги тест топшириқларига ажратиладиган вақт
меъёрларини белгилаб бериш муҳим аҳамият касб этади.
Демак, компьютерли тестлаш ва компьютерли назорат қилиш
процедураларини янади ривожлантириш учун ягона принципларни,
талабларни, формаларни ҳамда тест топшириқларининг моделларини
ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш талаб этилади. Ҳозирги кунда
ўрта махсус таълим муассасаларнинг компьютерлаштириш даражаси
юқори эканлигини инобатга олсак, компьютерли назорат ва
компьютерли тестлаш тизимларини муваффақиятли жорий этиш
бўйича барча имкониятлар мавжуд, дейишга асослар етарлидир.



Download 452.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling