Конференция в Омске тезисы докладов


Download 452.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/36
Sana06.02.2023
Hajmi452.2 Kb.
#1169763
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   36
Bog'liq
Таълимни ахборотлаштириш шароитида

Интеграллашган дарслар. Интеграллашган дарслар ўрганилаётган
мавзуни чуқурроқ ўзлаштиришга ёрдам беради. Бундай машғулотлар
учта категорияга бўлинади:
а) кириш - бирор бўлимни ўрганиш;
б) янги материални ўрганиш;
в) якуний.
Интеграллашган дарсларнинг турли формалари ичида суҳбат тури
жуда қулай ҳисобланади. Бундай суҳбат ўқитувчилар орасида ҳам
бўлиши мумкин ва унда муаммонинг моҳияти биргаликда муҳокама
этилади ва муқобил фикрлар баён эталади.
Презентацион-визуал 
дарслар. Таълимнинг 
кўргазмали
услубини шартли равишда икки катта гуруҳга бўлиш мумкин:
кўргазмали ва намойиш қилиш услублари.
Кўргазмали услуби ўқувчи-талабаларга намойиш этиладиган
қўлланмалар, жумладан, харита, плакат, доскадаги чизма ва расмлар,
суратлар ва бошқаларни кўрсатишни кўзда тутади. Намойиш қилиш


услуби, одатда, қурилма, асбоблар, тажрибалар, турли типдаги
препаратларни намойиш қилиш билан боғлиқ.
Таълимнинг кўргазмали услубларининг ўзига хос хусусияти
шундаки, улар сўз билан ифодалаш услуби билан у ёки бу даражада
уйғунлашиб кетади. Сўз ва кўргазмалиликнинг чамбарчас боғлиқлиги
шундаки, объектив борлиқдаги қонуниятлар амалиётда биргаликда
қўлланишни тақозо этади. Демак, сўз ва кўргазмалилик алоқасининг
хилма-хил шакллари мавжуд. Таълим вазифасининг ўзига хос
хусусияти, мавзунинг мазмуни, мавжуд кўргазмали воситаларнинг
характери, ўқувчи-талабалар тайёргарлиги даражасидан келиб чиқиб,
аниқ бир ҳолатда улар оқилона уйғунлаштирилади. Презентациянинг
асосий мақсади- ахборотни кўргазмали, ўзлаштириш осон бўлган
усулда тақдим этишдир. Презентация асосида машғулотларни ташкил
этиш ўқитувчидан маълум малака талаб этади, лекин барча ҳаракатлар
таълим самарадорлигини ошириш эвазига қопланади [5].
Кейс стади. Кейс – стадини жорий этишдан мақсад - ўқувчи яъни
бўлғуси мутахассиснинг индивидуаллилиги, унинг шахсига алоҳида
эътибор қаратиш, индивидуал ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган
ҳолда мустақил фаол билиш фаолиятига аниқ йўналиш беришдан
иборатдир. Умуман олганда, кейс – бу реал ҳаётнинг «бир
парчасидир» (инглизча - TRUE LIFE атамасига кўра). Кейс
вазиятнинг оддий ҳақиқий баёнигина эмас, балки вазиятни
тушуниш ва баҳолашга имкон берадиган ягона ахборот комплексидир.
Кейс-стади (инглизча сase - тўплам, аниқ вазият, stadi -таълим)
кейсда баён қилинган ва таълим олувчиларни муаммони ифодалаш
ҳамда унинг мақсадга мувофиқ тарздаги ечими вариантларини
излашга йўналтирадиган аниқ реал ёки сунъий равишда яратилган
вазиятнинг муаммоли-вазиятли таҳлил этилишига асосланадиган


таълим услубидир. Кейс-стадининг моҳияти шундан иборатки,
моҳиятига кўра кўриб чиқилаётган муаммоли вазият бўйича
маслаҳатчилар ролини бажариши керак бўлган ўқувчиларга
қуйидагилар таклиф қилинади:
- кейсда баён қилинганида айни бир пайтда ташкилий ҳаётдаги
типик амалий муаммони акс эттирадиган ва амалиётда ушбу
муаммонинг ҳал этилишида ўзлаштирилиши лозим бўладиган муайян
билимлар мажмуини долзарблаштирадиган вазиятни идрок этиш ва
таҳлилдан ўтказиш;
- муаммоли вазиятни мақсадга мувофиқ тарзда ҳал этадиган
усуллар ва воситаларни излаш;
- таклиф этилган муқобил жиҳатларни баҳолаш ва улар орасидан
қўйилган муаммога нисбатан энг қулай вариантини танлаш ва
муқобил усулни амалга ошириш бўйича аниқ ечимни бутун
тафсилотлари билан ишлаб чиқиш.
Юқоридага фикрлар инновацион машғулотларни ташкил этиш
таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилишини ва ўқитувчи
ҳам ўз устида доимий ишлаши ҳамда маҳоратини ошириб бориши
лозимлигини кўрсатади.



Download 452.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling