Конференция в Омске тезисы докладов


Download 452.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/36
Sana06.02.2023
Hajmi452.2 Kb.
#1169763
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36
Bog'liq
Таълимни ахборотлаштириш шароитида

Тадқиқотли дарслар 
– бундай ўқитиш формаси ўқувчи
томонидан оламни билиш, у ёки бу ҳодиса, жараён ёки объектни
ўрганиш бўйича тадқиқот ишларини ташкил этишга аослангандир.
Тадқиқот дарсарининг мақсади- ўқвчиларнинг предмет соҳасида
ўқувчиларнинг билимларини, тажрибаларини тизимлаштиришдан
иборатдир. Бундай дарсларнинг асосида муаммомни ёки мавзуни,
қўйилган масалани ҳал этишда амалий тажриба ишларини ташкил
этишдир. Машғулот пайтида ўқувчиларнинг ўзлари ўрганадиган
муаммоли саволларини танлайдилар, муаммони ечиш йўлларини
излайдилар, ўзаро фикр алмашадилар, экспериментал тадқиқотлар
ўтказадилар ва ечимнинг муқобил вариантларини ишлаб чиқадилар
ҳамда уни асослайдилар.
Гуруҳ технологияларга асосланган дарслар – микрогуруҳларда
ишлашни ташкил этиш, гуруҳ конвеери, жуфтликда назорат
топшириш ва ҳ.к. технологияларга асосланади. Гуруҳ технологияларга
асосланган дарсларнинг мақсади – жамоада ишлашни ҳамда жамоа
воситалари ёрдамида ишлаш малакаларини эгаллашдир. Гуруҳда
фаолият кўрсатадиган ҳар бир иштирокчи ҳамжиҳатликдаги ишга
киришиб кетади ва иккита йўлдан бирини танлаш вазиятига келади:
ёки ҳаммага ўхшаб бажариш, ёки жамоада ўз ўрнини аниқлаш ва ўз


ролини, функциясини белгилаб олишдир. Таҳлилларимиз шуни
кўрсатадики, гуруҳ технологияларга асосланган ишларни ташкил
этиш самарали бўлиши учун, ўқитувчи ўқув вазифаларни ўқувчиларга
олдиндан бўлиб бериши ва уларни жамоада муҳокама этиш
технологиясини белгилаб олиши керак.
Дифференциаллашган ўқитиш дарслари- бундай дарслар
ўқувчининг ривожланиш даражаси ва унинг базавий билимлари
даражасини
ҳисобга 
олган
ҳолда 
ташкил 
этилади.
Дифференциаллашган ўқитишнинг мақсади –ҳар бир ўқувчининг
қобилиятини ривожлантириш ва шакллантиришдир. Машғулотларда
бундай ўқув фаолиятни ташкил этишнинг ўз хусусиятлари бўлиб,
ўқитишнинг индидидуал принципларни кўриб чиқишни талаб этади.
Шунингдек, дарсда ўқув-тарбиявий жараённинг назарий ва амалий
материалларини ишлаб чиқишни тақозо этади.
Бундай дарсларнинг ичида энг кўп тарқалгани – бу бир нечта
даражали 
билимларга 
эга 
бўлган (ўқитишни 
даражали
дифференциациялаш) кичик гуҳуҳларда ишлашни тавсия этишдир.
Бундай дарсларни ташкил этиш шартлари: ўқувчиларнинг билим
даражасини аниқлаш ва уларнинг ўқишга бўлган қобилиятини
ўрганиб чиқиш; мустаҳкамлаш учун зарур бўлган базали билимлар
ҳажмини ажратиш; ҳар бир ўқувчини ўқитиш воситасини аниқлаш;
дидактик 
материалларни 
тайёрлаш: ўқув 
материалларнинг
блокларини тайёрлаш; у ёки бу топшириқни бажаришда регламентни
ўрнатиш; ўқувчиларнинг мустақил иш мобайнидаги фаолиятини
назорат қилиш механизмларини аниқлаш ва унинг натижасида
ўқитишнинг ташкил этиш босқичларини белгилаб олишдир.
Ўқувчиларнинг билим даражаси ва ўқишга бўлган қобилияти –асосий


кўрсатгич бўлиб, унинг асосида ўқитувчи ўқув жараёнини ташкил
этиши керак.

Download 452.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling