Конференция в Омске тезисы докладов


Download 452.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/36
Sana06.02.2023
Hajmi452.2 Kb.
#1169763
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36
Bog'liq
Таълимни ахборотлаштириш шароитида

Фаолиятли структура қуйидаги компоненталар мажмуасини
назарда этади: мотивлар----мақсад-----масалалар-----мазмун-----
формалар-----методлар------натижалар. Дарҳақиқат, барчаси таълим
жараёнидаги субъектларнинг мотивларида бошланади (коллеж
ўқитувчиларидан ўқувчиларгача). Янгилик киритишнинг мақсадлари
аниқланади, унинг мазмун-моҳияти белгилаб олинади. Шундан
сўнг, уни жорий этиш формалари аниқланади ва тегишли методлар
танланади. Якуний босқичда натижалар ўрганилади ва таҳлил


этилади. Шуни таъкидлашимиз жоизки, фаолиятнинг барча
келтирилган компоненталари маълум шарт-шароитларда амалга
оширилади (моддий, молиявий, гигиеник, руҳий-психологик, вақли ва
ҳ.к.) ва улар даолият структураси таркибига кирмайди, лекин улар
инновацион жарайнни ташкил этишда зарур ҳисобланадилар.
Субъектли структура – коллеж ривожланишида барча
субъектларнинг инновацион фаолиятини қамрайди: директор, унинг
муовинлари, педагоглар, ўқувчилар, ота-оналар, спонсорлар,
методистлар, олий таълим ўқитувчилари, маслаҳатчилар, экспертлар,
бошқарма ходимлари, давлат тест маркази вакилари ва ҳ.к. Ушбу
структура инновацион жараёндаги ҳар бир босқичда барча
иштирокчиларнинг функционал ва ролининг муносабатларини
ҳисобга олади. Бундай инновацион жараёнда ҳар бир иштирокчининг
ўз функциялари бўлиб, уни очиб ёзганда субъектли структуранинг
қанчилик аҳамияти ва кўлами катталиги намоён бўлади.
Даражали структура- ўзаро алоқадор инновацион фаолиятни
субъектлар орасидаги муносабатларини акслантиради ва у
Республика, вилоят, туман ва коллежлар даражасида белгиланади.
Ҳар бир даражадаги ижобий ишлар инновацион жараёндаги
субъектларнинг инновацион сиёсатни олиб бориш даражасига боғлиқ
бўлади.
Мазмунли структура – инновацион жараёндаги янги
ишлатмаларни, ўқитишдаги янгиликларни ўзлаштиришни, тарбиявий
жараёнларни, ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этишни, коллежни
бошқаришни ва ҳ.к. назарда тутади. Ўз новбатида ушбу структурадаги
ҳар бир компонент ўзининг мураккаб ташкилий қурилмасига эга.
Мксалан, ўқитишдаги инновацион жараён ўқитиш методлари,
формалари, воситалари, таълим мазмуни, шартларида намоён бўлади.



Download 452.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling