Конференция в Омске тезисы докладов


III. Компьютер синфларида салбий ҳодисаларни олдини


Download 452.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/36
Sana06.02.2023
Hajmi452.2 Kb.
#1169763
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
Таълимни ахборотлаштириш шароитида

III. Компьютер синфларида салбий ҳодисаларни олдини
олишнинг айрим масалалари……………………….…………..
3.1. Электрохавфсизлик ва электромагнит нурланишдан
ҳимояланиш……..………………………………………….………
3.2. Компьютер синфларида ёнғинни олдини олиш ва ундан
ҳимояланиш масалалари..................................................................
 Хулоса................................................................................................
 Адабиётлар........................................................................................
 Илова..................................................................................................


Кириш
Ҳозирги кунда дунё ҳамжамияти томонидан олиб борилаётган
ижтимоий муносабатлар, бозор иқтисодиётининг шарт-шароитлари
глобаллашув 
жараёнида 
ижтимоий-иқтисодий 
ҳамда 
сиёсий
ўзгаришларга олиб келмоқда. Бундай ўзгаришлар нафақт ишлаб
чиқариш, балки бошқа соҳаларда ҳам, шу жумладан таълим тизимида
ҳам инновацион жараёнларни жорий этилишига олиб келмоқда.
Дарҳақиқат, ҳозирги давримизда ишлаб чиқариш соҳасидаги туб
ўзгаришлар таълим тизими олдида ҳам маълум талабларни қўймоқда.
Жумладан, ишлаб чиқариш эндиликда буюртма асосида компетентли
мутахассисларни тайёрлашда таълим муассасаларига “нимани
ўқитиш керак” –деган вазифани белгилаб берса, таълим муассаси эса
“қандай қилиб кафолатли ўқитиш керак”-деган саволга муносиб
жавоб топиши ва уни реал таълим тизимида жорий этиши талаб
этилмоқда. Демак, ишлаб чиқаришнинг талабларига жавоб берадиган
компетентли 
мутахассисларни 
тайёрлаш 
тизимини
такомиллаштиришда ўрта махсус таълим муассасалари янгича
ёндошувни ёки бошқача қилиб айтганда инновацион таълимни жорий
этишлари давр талаби бўлиб қолмоқда [7].
Юқоридиги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, битирув малакавий
ишда таълимни ахборотлаштириш шароитида инновацион ўқитиш ва
назорат қилиш технологияларининг айрим долзарб масалалари баён
этилган.
Ҳозирги кунда инновация (янгилик киритиш) – турли
йўналишларда янги ўзгаришларни жорий этиш жараёни бўлиб, у
саноан, ишлаб чиқаришдан ташқари таълим тизимига ҳам жадал
кириб келмоқда.


Инновацион таълим-фундаментал фанлар интеграцияси ҳамда
бевосита таълим ва ишлаб чиқариш алоқадорлиги ҳисобидан, янги
билимларни 
яратиш 
жараёнида 
ўқитишни 
назарда 
тутади.
Инновацион жараёнлар таълим тизимининг фақат технолгик ташкил
этувчиларини ўзгартиради. Бу борада педагогик инновацион
технологияларнинг методологиясини ишлаб чиқиш, унинг назарий
асосларини ривожлантириш бўйича замонавий педагог-олимлардан
В. Безпалько, Б. Лихачев, Г. Кларин, В. Монахов, Г. Селевко,
И.В.Роберт ва бошқалар катта илмий ишларни амалга оширганлар.
Лекин, инновацион ўқитиш ёки инновацион таълим, шунингдек
инновацион фаолият ҳамда инновацион назорат технологиялари
ўзининг мантиқий ечимларини ҳалигача тўла топмаган [4,8,14, 21].
Битирув малакавий иш кириш, учта бобдан, шунингдек хулоса,
адабиётлар рўйхати ҳамда илова қисмлардан ташкил топган. Унинг
биринчи боби асосан назарий маълумотлардан ташкил топган.
Жумладан, унда ҳозирги кунда Республикамизда ахборотлаштириш
соҳасида олиб борилаётган ишлар ва уни ривожлантириш бўйича
асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил этилган. Шунингдек,
инновацион таълимда ўқув машғулотларининг сифатини ахборот-
коммуникация технологиялари асосида ошириш йўллари ҳамда
таълимни ахборотлаштирилган шароитда касб-ҳунар коллеж
педагогларининг касбий фаолиятига қўйиладиган айрим талаблар
таҳлил этилган.
Битирув малакавий ишнинг иккинчи боби таълимни
ахборотлаштириш шароитида инновацион ўқитиш ва назорат қилиш
технологиялари масалаларига бағишланган. Ушбу бобда “Инновация
ва инновацион жараён” тушунчаларининг моҳияти, инновацион
таълимнинг асосий характеристикалари ва таълимда инновацион


жараёнларнинг спецификаси хусусида таҳлилий маълумотлар баён
этилган.
Ўрта махсус таълим муассасаларида инновацион ўқитишни
ташкил этиш механизмлари очиб берилган. Шунингдек, инновацион
технологиялардан фойдаланилган дарс формалари ва инновацион
машғулотни моделлаштириш бўйича айрим хулосалар қилинган ва
тавсиялар берилган. Таълимни ахборотлаштириш шароитида
компьютерли назорат ва компьютерли тестлаш технологияларининг
ютуқ ва камчиликлари ўрганиб чиқилган. Инновацион ўқитиш
технологияларига даҳлдор ҳисобланган кейс-стади ва лойиҳавий
таълим технологияларини таълим тизимида жорий этиш бўйича аниқ
масалалар ишлаб чиқилган.
Битирув малакавий ишнинг учинчи боби компьютер синфларида
ўқувчиларнинг меҳнатини тўғри ташкил этиш ва бундай иш
жойларига қўйилган айрим талаблар таҳлил этилган.
Малакавий иш натижаларини, шунингдек унда баён этилган
айрим хулоса ва таклифларни касб-ҳунар коллежларда умумтаълим
ва 
мутахассислик 
фанлари 
доирасида 
инновацион 
таълим
технологияларни жорий этишда фойдаланиш мумкин.



Download 452.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling